Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:40

“Ўздонмаҳсулот” собиқ раҳбари: Нон нархи ошгани коррупцияга барҳам беради


"Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси собиқ раҳбари Олим Отаев
"Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси собиқ раҳбари Олим Отаев

Буханка нонга давлат белгилаган нарх бекор қилиниб, у эркин бозор нархида сотиладиган бўлди. 15 сентябрга қадар 650 сўм бўлган буханка нон шу кунда Тошкент шаҳрида 1200 сўмдан сотилмоқда.

1997 йилдан 2000 йилгача “Ўздонмаҳсулот” давлат корпорацияси бошқаруви раиси бўлиб ишлаган Олим Отаев Озодлик билан суҳбатда “нон нархи ошгани коррупцияга барҳам беради”, деди.

Бозордаги нон маҳсулотлари нархи бирдан ошиб кетмаслиги учун Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ўз қарори билан 2018 йил 15 сентябрдан бошлаб, 1-навли буғдойдан олинган 1 килограмм уннинг улгуржи нархини 1 минг 400 сўм этиб белгилаб қўйди.

Ўзбекистонда сўнгги бор буханка ноннинг нархи 2014 йилнинг 15 сентябрида 600 сўмдан 650 сўмга оширилган эди.

1997 йилдан 2000 йилгача “Ўздонмаҳсулот” давлат корпорацияси бошқарув раиси бўлиб ишлаган Олим Отаев Озодлик билан суҳбатда бундай деди:.

- "Ўзбекистон ўзини ўзи буғдой билан таъминлайди", деган совун пуфаги ëрилди. Нон нархининг бозор иқтисоди асосида эркин нархга қўйилиши яхши. Фақат олдин аҳолининг ижтимоий ночор қатлами учун ëрдам дастури қабул қилиниши керак эди. Нон 15 сентябрда ошяпти¸ аҳолининг ночор қатламига 1 октябрдан бошлаб 2 долллар миқдорида компенсация бериляпти. Бу жуда оз ва кеч.

Дон маҳсулотлари соҳасида 36 йил ишлаган Олим Отаев нон нархи нега айнан бугун ошгани тўғрисида фикр юритар экан, бундай деди:

- Ўзбекистонда етиштирилган дондан нон ëпиб бўлмайди. Технология талабига кўра¸ нон чиқариш учун кормовой (чорвага бериладиган) буғдой билан Қозоғистонда етиштирилган буғдой қўшилиши керак. Агар қўшилмаса инсон саломатлиги учун хавфли маҳсулот бўлади. Яқин-яқингача Қозоғистондан контрабанда йўли билан келган, яъни нисбатан арзонга тушган буғдойни маҳаллий фермер етиштирди деб расмийлаштириб хамирга қўшиб келинди. Мирзиëев раҳбарлик қилаëтган сўнги икки йилда Қозоғистондан дон олиб келиш эркинлашгани боис бу ëлғонга ҳожат бўлмай қолди.

"Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси собиқ раҳбари Олим Отаев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:27:28 0:00

Отаевнинг айтишича, “ҳар бир уй бекаси биладиган ҳақиқат” яъни “ўзбек унига қозоқ уни қўшмай” нон ëпиб бўлмаслиги Ўзбекистон президенти Каримовдан яширилган.

- Давлат ажратган пулга контрабанда йўли билан Қозоғистондан буғдой олиб келиб маҳаллий фермердан мен етиштирдим деган справка олиниб легаллаштирилар эди. Бу ўзимизнинг нонимиз деган ëлғонни ушлаб туриш учун керак эди. Мирзиëев даврида бунга чек қўйилди. Аммо қозоқ уни қўшилмаган буханка нон истеъмол қилишга яроқсиз егуликка айланди. Қозоқ унинни легал сотиб олиш қўшимча ҳаражат. Нархнинг қўйиб юборилгани ортидан нон сифати яхшиланиши керак.

Олим Отаев нон нархи ошганини Ўзбекистон учун “оғриқли, аммо зарур шок терапияси”деб атади:

- Эркин иқтисод талаби бу. Иқтисод тузалиши учун шок терапияси зарур. Кечиккан бўлсаям ўтилиши лозим бўлган процедура бу.

Собиқ мулозимнинг ишонишича “нархларнинг қўйиб юборилгани дон субсидияси билан боғлиқ коррупцион схемаларни йўққа чиқаради”.

"Тошкент-нон" енгил тортди

Озодлик суҳбатлашган "Тошкент-нон" уюшмаси ходими ҳам “нарх ошгани кўп муаммоларга ечим бўлганини билдирди.

Ўзини етакчи мутаҳассис деб таништирган "Тошкент-нон" уюшмаси ходимига кўра¸ газ¸ электр¸ хамиртуруш каби нон ишлаб чиқариш учун зарур нарсалар нарҳи ошгани учун таннарх кўтарилиб кетган:

- Тошкентдаги 40 та заводда ҳар куни 550 тонна ун қайта ишланиб, нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Давлатдан арзон ун олганмиз. Лекин фақат ун билан нон чиқмайдику. Электр¸ газ ва коммунал тўлов ошиб кетган. 650 сўм таннархни ярмига ҳам етмасди. Хозир одамларга ëқмаса ҳам айтаман бир буханка сифатли ноннинг таннархи 1200га бориб қоляпти..

Нархи давлат томонидан белгиланиб келган буханка нонни "Тошкент-нон" уюшмасига қарашли корхоналаргина ишлаб чиқаради.

XS
SM
MD
LG