Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:41

Юлдуз Орипова: Отам ҳақида кино олинса, мен консультант бўламан


Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси қарори билан «ўзбек адабиёти ривожига нодир истеъдоди, бадиий теран, фалсафий шеърлари, драматик ва публицистик асарлари, достон ва таржималари орқали улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон Каҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов номини абадийлаштириш, шоир издошларини кашф этиш ва уларнинг истеъдодларини кенг намоён қилишларига шарт-шароит яратиш мақсадида» Қарши шаҳрида шоир номида она -тили ва адабиëтга иҳтисослашган интернет ташкил қилинди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида" қарорига биноан хиëбонда "миллий адабиётнинг улкан намояндалари" Озод Шарафиддинов¸ Эркин Воҳидов¸ Муҳаммад Юсуфлар қаторида Абдулла Ориповга ҳам ҳайкал ўрнатилади.

Абдулла Ориповниг хотини Ҳанифа Орипова эрининг ҳайкали ëнида.
Абдулла Ориповниг хотини Ҳанифа Орипова эрининг ҳайкали ëнида.

Шунингдек 30 август куни шоирнинг ҳайкали у туғилган Қашқадарë вилояти маркази Қарши шаҳрида ўрнатилиши режаланган. Ҳайкални таниқли рассом Азамат Ҳатамовнинг шогирди 26 яшар ҳайкалтарош Баҳром Норбоев ишлаган.

Қаршида ўрнатиладиган ҳайкал эскизи
Қаршида ўрнатиладиган ҳайкал эскизи

Журналист Абдураҳмон Ташановнинг айтишича¸ Абдулла Орипов ҳайкали Қаршидаги Ўзбекистон кўчасида ўрнатилади. Айни кўчада Абдулла Орипов номидаги мактаб ва унинг ижодига бағишланган музей ҳам иш бошлайди, деди суҳбатдош.

Шоир яқинларининг Озодликка айтишича¸ 24 сентябрь куни Тошкентда шоирни эслаш тадбирлари режаланган. Шоир тупроққа берилган Чиғатой қабристонида ҳайкал ўрнатилиши ҳам кутилмоқда. Озодлик суҳбатлашган кино арбобларидан бирининг айтишича, Ўзбекистон президенти топшириғи билан шоир ҳақида тўламетражли бадиий фильм яратиш режаланган.

Абдулла Орипов ижоди бўйича қатор рисолалар муаллифи¸ филология фанлари доктори¸ профессор Қозоқбой Йўлдошевнимнг айтишича, Абдуллла Орипов ҳақида ўнта кино олса ҳам арзийди:

- Абдулла Орипов Чўлпон эмас¸ Абдулла Орипов Фитрат эмас. Лекин у Чўлпон ҳам Фитрат ҳам қилмаган ишни қилган ëзувчи. У муҳолифатчи эмас эди ¸ у курашчи эмас эди. У муросачидир лекин. Унинг қилган кашфиëти бадиийлигида. Одамнинг кўнглини англашда. Кўнгилдан кечган ҳисларни ифодалашда қилган ишини кейинги юз йилда бирон ўзбек ëзувчиси қилмаган. Қилолмас ҳам эди. У киши номи билан аталадиган мактабда адабиëт ўқитилади¸ у киши ҳайкали тагида шеърлар ўқилади. У кишининг ҳаëти ўнта кинога арзийди¸ деди Қозоқбой Йўлдошев.

Шоирнинг қизи Юлдуз Орипова
Шоирнинг қизи Юлдуз Орипова

Марҳум шоир Абдулла Ориповнинг қизи¸ телебошловчи¸ журналист ва киноларда роллар ўйнаган санъаткор Юлдуз Орипова отаси хотирасининг абадийлаштирилишига тарихий зарурат сифатида қарайди.

- Агар отам ҳақида фильм олинса, бу фильм бадиий тўқимадан ҳоли ва айни пайтда шоирнинг дардли дунëсини тўлақонли акс эттирадиган фильм бўлиши керак. Бу фильм жаҳон кино стандартларида¸ маҳоратли режиссерлар тарафидан суратга олинсин. Агар шундай сифатли кино бўлмаса, олинмагани маъқул, дейди шоиранинг тўнғич қизи Юлдуз Орипова.

Чодирҳаëл: Юлдуз Орипова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:02 0:00

Орипов қизи Юлдуз билан
Орипов қизи Юлдуз билан

Ўтган йили АҚШда вафот этган Абдулла Орипов Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Некўз қишлоғида деҳқон оиласида 1941 йили дунёга келган эди.

Орипов 1963 йилдан буён турли нашриётларда муҳаррир, Ёзувчилар уюшмасида котиб, Бутуниттифоқ Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш идорасининг Ўзбекистондаги раҳбари вазифаларини бажариб келган.

Абдулла Ориповнинг талабалик йилларида яратилган шеърлари республика вақтли матбуотида чоп этилди. 1965-йилда биринчи шеърлар тўплами — «Митти юлдуз» китоби чоп этилди, шундан буён шоирнинг «Кўзларим йўлингда» (1967), «Онажон» (1969), «Руҳим» (1971), «Ўзбекистон», «Қасида» (1972), «Хотирот» (1974), «Юртим шамоли» (1974), «Ҳайрат» (1979), «Ҳаким ва ажал» (1980) «Нажот қалъаси» (1981), «Йиллар армони» (1983) шеърий тўпламлари босилди.

Абдулла Орипов Дантенинг «Илоҳий комедия» асарини ўзбек тилига ўгирди, Некрасов, Украинка, Шевченко асарларини ҳам она тилига таржима қилди.

Ижодкорнинг шеърий мажмуалари рус ва бошқа тилларга таржима қилинган ва алоҳида китоб ҳолида нашр этилган.

XS
SM
MD
LG