Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:46

“Сотилмаган Мустақиллик майдони қолди!” – тармоқлар Ортиқхўжаевнинг бизнеси ҳақида


Жаҳонгир Ортиқхўжаев Термиздаги "Бизнес марафон"да. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Термиздаги "Бизнес марафон"да. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги.

Тошкент шаҳри ҳокими вазифасидан бўшатилгани ортидан бир муддат жамоатчилик нигоҳидан панада юрган Жаҳонгир Ортиқхўжаев шу кунларда яна эл оғзига тушди. Бунга унинг йирик активларини сотгани ҳақидаги баёноти сабаб бўлди.

1 февраль куни Термиз шаҳрида ташкил қилинган “Бизнес марафон”да тадбиркор сифатида ёшларга ўз тажрибалари ҳақида сўзлаб берган Жаҳонгир Ортиқхўжаев гап орасида бизнес империяси таркибидаги 7 та компанияни сотганини маълум қилди.

“Crafers”ни сотдим, чунки бу соҳада обрў қозона олмадим, озиқ-овқат ишлаб чиқаришни эплай олмайдим. “Mediapark”ни ҳамма магазинлари билан сотдим – ким ишлаётган бўлса ўшанга. “Ecobozor”нинг биттасини сотдим. “Akfa Lighting”ни сотдим. “Magic City”ни сотдим. “Basalt”ни ҳам немисларга – “Knauf”га сотдим. Айтмоқчиманки, 5 йилда ўзимни ўзим бир “тозалаб” оламан. Керак эмасми, унга қизиқмаяпманми, унга пул тикмаяпманми – сотаман ва яна бошқа очавераман”, деган собиқ ҳоким.


Жамоатчилик Миллий боғ ҳудудида катта ваъдалар билан қурилган “Magic City” мажмуасининг сотиб юборилганига кескин эътироз билдирди.

Тармоқ фаолларига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги қарори билан Миллий боғнинг 20,79 гектар ҳудуди Ортиқхўжаевнинг “АKFA” ширкатига 49 йилга ижарага берилган эди. Пойтахт рамзларидан бири бўлган масканни “кепак пули”га қўлга киритган тадбиркор эса “замонавий ва юқори технологияли боғ” ташкил этиш ва инвестиция киритиш мажбуриятини олган.

“Зўр-а?! Пойтахтнинг киндигидан қулоч-қулоч ер-биноларни амаллаб хусусийлаштириб олсанг бас. Кейин уни юритишнинг ҳам ҳожати йўқ, бўяб-бежаб пуллайверасан... Аслида бу ерда жарақ-жарақ пуллар билан бирга жавобгарлик сотиляпти, бўйиндаги мажбурият соқит қилиняпти ва оппоқ бўлиб олиняпти. Чунки янги сотиб олган мулкдордан ҳеч ким домангир бўла олмайди. Навбат “Пахтакор” стадиони билан “Шарқ” мажмусига. Ундан кейин Мустақиллик майдони тўғрисида ҳам ўйлаб кўрса бўлади”, деб ёзди журналист Аброр Зоҳидов.


Эксперт Комил Жалилов ижарага берилган объектнинг шахсий мулк каби олди-сотди қилиниши нечоғли қонунчиликка тўғри келишини савол остига олди.


“Бир шаҳар ҳокими ўз ҳокимлиги даврида шаҳарнинг қоқ марказидаги боғни қуритиб ўрнига шахсан ўзи соққа қилиш учун диснейленд қуриши демократик давлатларда йирик сиёсий скандалга сабаб бўлиб, кўп бошлар думалаган бўларди. Лекин Ўзбекистон бошқа мезонлар билан яшайди, албатта. Чуқурлашиб қаёққа ҳам борардингиз”, деб ёзди BBC журналисти Ибрат Сафо Фейсбукдаги саҳифасида.

“Ғорат қилинган Миллий боғ ўрнида 49 йилга ижара олинган 21 гектар жойдаги “Magic city”ни 3 йил ўтмай сотворган “инвестор” 24 гектардан ортиқ майдонга эга “Пахтакор”ни неча йилда сотиб юбориши мумкин? Маржасини олиб бўлганидек кейин унга нима қизиғи бор? Текинга ё сувтекинга олинган ерлар нархининг ўзи 5000 фоизлик рентани таъминлайди”, деб муносабат билдирди иқтисодчи Отабек Бакиров.

“Magic City” отангиздан қолган боғ эдими, сотасиз?! Бу истироҳат боғидаги кўлни бизнинг ота-оналаримиз барпо этишган эди. Ҳамма дарахтларни кестириб, бетон домлар қуриб шаҳарни чўлу биёбонга айлантирдингиз”, дея эътироз билдирган Мая Усмон исмли фойдаланувчи.

Раҳматжон Аҳмедович эса Ортиқхўжаев “ҳокимликдан тепилмаганида Тошкентни ҳам кўтарасига сотиб юборарди” деб ҳисоблайди.

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, “Magic City”нинг янги эгаси ҳам бегона эмас, Ортиқхўжаевнинг куёви, қолаверса, президентнинг собиқ маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидовнинг ўғли Алишер Абдувоҳидовдир.

Абдувоҳид Сувоновнинг фикрича, “Сотадиганлар ҳам, оладиганлар ҳам, кичкина одамлар эмас. Аммо халқ мулки бўлган объектлар сотилгани аниқ”.

Мирзиёевнинг “ишонган” бизнесменидан “ноинсоф” ҳокимгача: Ортиқхўжаев нимаси билан ёдда қолади?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:19 0:00

Ўзбекистоннинг, гарчи бойлиги расман очиқланмаган бўлса-да, энг бой одамларидан деб ишониладиган 48 яшар Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтган йил қишидаги энергетика инқирози авжида - 16 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигидан кетказилганди.

Президент Мирзиёев пойтахт ҳокимини "қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани, фақат ёлғон маълумот бериб, пастга тушмагани" учун ишдан бўшатганини айтган эди.

Ортиқхўжаевнинг ўзи ҳозирга қадар бу танқидларни шарҳламаган.

Форум

XS
SM
MD
LG