Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:04

ШҲТ: МО лидерлари 'Путин ва Си Цзинпин билан гаплашиб оладиган' саммит


Владимир Путин ва Си Цзинпин. Остона, 3 июль, 2024.
Владимир Путин ва Си Цзинпин. Остона, 3 июль, 2024.

Остона Хитой, Россия, Марказий Осиё мамлакатлари, Ҳиндистон, Покистон ва Эронни ўз ичига олувчи Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитига мезбонлик қилмоқда. Экспертлар фикрича, 23 йиллик тарихга эга ташкилот ташқи антуражга бой бўлгани билан маъно-мазмуни хийла ғариб. Шунингдек, Пекин ва Москва ШҲТни Ғарб интитутларга қарши қўллашга интилаётгани яна бир карра таъкидланмоқда.

Остона саммитида ташкилотга яна бир давлат – Беларус аъзо бўлиб кирди.

ШҲТнинг кенгайиши – Пекин ва Москванинг ушбу минтақавий хавфсизлик блокини Ғарб институтларига муқобил ўлароқ қўллашга интилаётгани ҳосиласидир.

Остонада ўтаётган ШҲТ саммити, шунингдек, Россия президенти Владимир Путинга у халқаро миқёсда яккаланиб қолмаганини кўрсатиш имконини беради. Зеро, Украинага тўлақонли ҳарбий босқиндан сўнг Путин Ғарбда ҳеч ким қўл бермайдиган лидер саналади.

Саммитда Беларусни ташкилотга қабул қилишдан ташқари, минтақада терроризмга қарши курашни мувофиқлаштириш масалалари ҳам муҳокама этилади. Бу апрел ойида Москва вилоятидаги “Крокус Сити Ҳолл” концерт залига бўлган ҳужумдан бери муҳим муаммолардан биридир. Давлат раҳбарлари Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият ва Қозоғистон таклиф қилаётган инвестиция фондининг янги механизми юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Путин, Си Цзинпин ва бошқалар: Дунё раҳбарлари Самарқандга нима учун йиғилмоқда?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:54 0:00

“ШҲТ мандати мавҳум ва узоқни кўзланган бўлиши мумкин, – дейди Озодлик билан суҳбатда Берлиндаги MERICS таҳлил маркази эксперти Ева Зайберт. – Расмий тилда айтганда, бу аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликни яхшилашга ва бутун минтақада ўзаро ишончни яратишга қаратилган хавфсизлик ташкилотидир”.

ШҲТга 2001 йилда Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан асос солинган. Аввалбошда ҳудудий низоларни тартибга солишга урғу берилган бўлса, кейинчалик мақсадлар кенгайиб, ташкилот минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш каби масалалар билан ҳам шуғуллана бошлади. 2017 йилда ШҲТга Ҳиндистон ва Покистон, 2023 йилда – Эрон қўшилди, бу йил эса Беларус аъзо бўлиши кутилмоқда.

ШҲТ тузилганидан бошлаб 23 йил мобайнида ташкилотда рўй берган эврилишларни кўп жиҳатдан Хитой-Россия муносабатлари белгилаб берди.

Москва вақти-вақти билан Пекиннинг режаларини юмшатишга ёки ўтказмасликка уринди, жумладан минтақавий тараққиёт банки ва эркин савзо зонасини ташкил қилиш таклифларини ҳам. Сўнгги йилларда, айниқса Украинага қарши уруш бошланганидан сўнг Хитой раҳбари Си Цзинпин ва унинг россиялик ҳамкасби Владимир Путин икки мамлакат алоқаларини мустаҳкамлаб, ШҲТни ўзларининг анча кенг маънодаги ҳамкорлик алоқаларининг бир қисмига ва аксиламерикан дунёқарашнинг марказий элементига айлантирдилар.

“Хитой узоқ йиллар ШҲТ бу Ғарбга қарши ташкилот эмас, деб ишонтиришга уринган эди, бироқ вазият ўзгарди, айниқса Эрон қўшилганидан сўнг, – дейди Ева Зайверт. – Ғарб нима деб ўйлаши ШҲТни ортиқ безовта қилмаслиги энди маълум бўляпти”.

Путин Россия юқори мартабали расмийларининг июндабўлиб ўтган учрашувида “ташқи қудратларнинг Евроосиё минтақасидаги ҳарбий мавжудлигига чек қўйиш” устида иш олиб бориш учун ШҲТ каби ташкилотлар ёрдамида “Евроосиёда коллектив хавфсизликнинг янги икки томонлама ва кўп томонлама кафолатлари тизими”ни яратиш ҳақида гапирган эди.

Берлиндаги Россия ва Евроосиёни ўрганиш бўйича Карнеги маркази илмий ходими Темур Умаров Озодликка берган изоҳида ШҲТ халқаро шуҳрат ва геосиёсий вазн орттираётган бўлса-да, рамзиятлари кўп, аммо мазмуни оз ташкилотлигича қолаётганини айтди.

“ШҲТ ҳанузгача бугун нималигинию эртага нима бўлишини тушунишга уринмоқда, – дейди Умаров. – Катталиги ва коллектив ЯИМ, унинг асосий устун жиҳати фақат шулар, бироқ ташкилот ҳамон арзигулик натижаларга эришгани йўқ”.

Мандати аниқ-тиниқ белгиланмагани сабабли Шанхай ҳамкорлик ташкилоти асосан минтақавий лидерлар учун дипломатик форум вазифасини ўтамоқда. Яъни, улар ташкилот саммитларига Си Цзинпин ёки Путин билан гаплашиб олиш учун келишади.

Хитой раҳбари Остонага давлат ташрифи билан 2 июлда келди. Аэропортда уни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қаршилади. Учоқ зинасининг икки ёнида фахрий қоровул саф тортди. Олиймақом меҳмон ва у бошлаб келган делегацияни икки мамлакат байроқчаларини ушлаган башанг болалар олқишладилар. Улар қўшиқлар куйлашди ва хитой тилида бир неча сўз айтишди – Си Цзинпин бунга жавобан жилмайиб, чапак чалди.

3 июлда маросимлар давом этди. Тоқаев Оқўрда қароргоҳи ёнида Си Цзинпин кортежини шахсан кутиб олди. Меҳмон шарафига президент саройи узра қирувчи учоқлар парвоз қилиб, Хитой байроғи рангларини билдирувчи қизил ва сариқ из қолдирди.

Шанхай орзуси: Камбағалликка қарши хитойча кураш
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:40:28 0:00

Си Цзинпин Тоқаевни “азиз дўстим” деб атади, қабул учун миннатдорлик билдирди, шунингдек, Пекин Қозоғистонни “қўшни мамлакатлар билан муносабатларда ўз ташқи сиёсатииннг приоритети ва Марказий Осиёда муҳим ҳамкор” деб ҳисоблашини, унга “ишончли суянчиқ” бўлишини таъкидлади.

Тоқаев беш йиллик президентлик даврида Хитой билан алоқаларни фаоллаштирди: Остона билан Пекин 2019 йилда “абадий стратегик ҳамкорлик тўғрисида” баёнот имзолади, ўтган йили икки ўртада визасиз бориш-келиш тартиби кучга кирди, 2023 йилда маҳсулот айланмаси рекорд кўрсаткич – 41 миллиард долларга етди (журналистик суриштирувларга кўра, Хитой маҳсулотларининг бир қисми санкциялар остида қолаётган Россияга қайта экспорт қилинади).

Владимир Путин Остонага 3 июлда келди. Пойтахт аэропортида уни бош вазир Ўлжас Бектенов кутиб олди.

Фахрий қоровул йўқ эди. Экспертлар фикрича, Путин давлат ташрифи билан эмас, балки расмий ташриф билан келгани сабабли камтарона қаршиланган.

Си Цзинпин ва Путин 4 июл куни саммит доирасида музокара қилишни режалаганлар. Бу уларнинг жорий йилдаги иккинчи учрашуви бўлади. Остонадаги тадбирлардан сўнг Си Цзинпин ташриф билан Тожикистонга жўнаб кетади.

Бу йилги саммитга Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди келмагани қизиқ бўлди. Унинг ўрнига мамлакатни ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар тамсил қилмоқда.

Atlantic Council тадқиқот ташкилоти қошидаги Глобал Хитой маркази илмий ходими Нива Яу айтишича, Ҳиндистоннинг ШҲТга қизиқиши сўнмоқда. Бу қисман Ню-Дели ва Покистон ўртасидаги адоват, қолаверса кўпйиллик чегара можаролари манзарасида Хитой билан алоқалар таранглиги давом этаётгани билан боғлиқ, дейди эксперт.

Яу Ҳиндистоннинг ўзини четга тортиши ташкилот салоҳиятига ва Пекиннинг ШҲТга доир бўлғуси режаларига путур етказиши мумкинлигини урғулайди.

“Бу ШҲТнинг глобал нуфузини пасайтириб, Хитойнинг айрим кенг кўламли режаларини чеклайди”, дейди Озодлик билан суҳбатда Нива Яу.

Остона саммити ишида ШҲТга аъзо бўлмаган мамлакатлар, хусусан Озарбайжон, Қатар, Монголия, БАА, Туркманистон ҳамда Туркия раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам қатнашмоқда.

Қозоғистон фаоллари саммит арафасида босимлар кучайгани ҳақида гапиришди. Пойтахтлик фаол Ўринбосар Жонибек 2 июл куни полиция уни қисқа вақт ушлаб турганини билдирди. Бунга Жонибекнинг ҳукуматни Киевда суиқасд натижасида вафот этган мухолифатчи ва журналист Айдос Содиқов жасадини ватанига келтириб, дафн этишга чақиргани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Форум

XS
SM
MD
LG