Ўзбекистонлик таниқли кино устаси Зулфиқор Мусоқов ўзи яратган фильмларнинг қайчилангани юзасидан изоҳ сўраб Ўзбекистон телерадиоширкати раиси Алишер Хўжаевга мурожаат қилди.
Ўзбекистонда бошқа таниқли киночилар суратга олган “Ëр-ëр”¸ “Абдуллажон”¸ “Ватан”¸ “Алпомиш” каби фильмлар қайчиланиб эфирга узатилмоқда.
Мусоқовнинг айтишича “Ватан” фильмидан 8 та эпизод цензура тарафидан кесиб ташланган.
Ўзбекистонда у ëки бу санъаткор “исталмаган шахсга” айланганидан кейин унинг қиëфаси фильмлардан қайчиланиши одатга кирган.
Қўшиқчи Абдулазиз Каримнинг мамлакатдан кетгани ортидан у қатнашган Тохир ва Зуҳра фильмидаги эпизод қайчиланган. Шунингдек “Алпомиш” фильмидан Обид Асомов қатнашган саҳналар кесиб ташланган.
Обид Асомов "Америка овози" мухбири билан суҳбатда шундай деган эди:
“Оқ бино оқшомлари” фильмидан эса Шерали Жўраев қўшиғи янграган саҳналар қайчиланган.
“Оқ бино оқшомлари” фильмининг сценарий муаллифи Нурилла Отахонов Озодлик билан суҳбатда тарихий киноларнинг қайчиланиши тарафдори эмаслигини билдирди:
Қанақа саҳнаси қайчилангани муҳим. Миллийлигимизга тескари жойи (ўзбек киночиларининг деярли ҳаммасига теккан касал) олиб ташланган бўлса, тарафдорман. Сиёсий ғояси ё ҳур фикри учун қайчиланган бўлса, қаршиман. Шу, холос¸ дейди ëзувчи.
Озодликка маълум бўлишича таниқли киночи Али Ҳамроев томонидан 1965 йили суратга олинган “Ëр-ëр” фильмидаги кўп саҳналар¸ жумладан тўйдаги келин-куëвларнинг ўпишиш саҳнаси олиб ташланган.
Али Ҳамраев Озодлик билан суҳбатда “Совет иттифоқидаги цензура яна ҳам бадбашара тарзда Ўзбекистонда яшаëтганлигини” таъкидлади.