Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:51

Ўзбекистонда Facebook "бир ишлаб, бир ишламай турибди"


Facebook тармоғида узилиш 3 сентябрдан буён дунёнинг айрим бошқа давлатлари, жумладан Япония ва Австралияда ҳам кузатилди.
Facebook тармоғида узилиш 3 сентябрдан буён дунёнинг айрим бошқа давлатлари, жумладан Япония ва Австралияда ҳам кузатилди.

Ўзбекистонлик фойдаланувчилар мамлакатда Facebook ишламай қолгани ҳақда ёзишмоқда. Downdetector сервисига кўра, дунёнинг айрим бошқа давлатлари, жумладан Япония ва Австралияда ҳам тармоқ фаолиятида узилишлар бўлган. Фойдаланувчилар асосан сервер билан боғланишдаги муаммолар ҳақида маълум қилган. Downdetectorга кўра​, узилишлардан бирининг эпимаркази Ўзбекистонга тўғри келди.

Ўзбекистонлик фойдаланувчилар Facebook ижтимоий тармоғи фаолиятида 4 сентябрь кечки пайтдан бошлаб узилишлар кузатилганини Озодликка маълум қилди.

- 4 сентябрдан бир ишлаб, бир ишламай турди. Бугун умуман кириб бўлмади. VPN айланма йўллар орқали киряпмиз, - деди Facebook тармоғининг ўзбекистонлик фойдаланувчиларидан бири.

Тошкентда фаолият юритувчи мустақил журналист Алексей Волосевич ҳам 5 сентябрь, кун давомида тармоққа кириб бўлмаётганини тасдиқлади.

“Ўзбекистонда Facebook блокланди, менда очилмаяпти, фақат VPN орқали кирдим, сизда қандай”, - деб ёзди журналист 5 сентябрь куннинг иккинчи ярмида Facebook саҳифасида.

Ҳозирча бу узилиш сабаби маълум эмас.

Facebook тармоғида узилиш 3 сентябрдан буён дунёнинг айрим бошқа давлатлари, жумладан Япония ва Австралияда ҳам кузатилди.

Downdetector сервисига кўра, фойдаланувчилар асосан сервер билан боғланишдаги муаммолар ҳақида маълум қилган.

Downdetectorга кўра, узилишлардан бирининг эпимаркази Ўзбекистонга тўғри келган.

Facebook тармоғида узилиш 3 сентябрдан буён дунёнинг айрим бошқа давлатлари, жумладан Япония ва Австралияда ҳам кузатилди.
Facebook тармоғида узилиш 3 сентябрдан буён дунёнинг айрим бошқа давлатлари, жумладан Япония ва Австралияда ҳам кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта 2015 йилнинг январида ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари Facebook ижтимоий тармоғига кира олмай қолиши кузатилганди.

XS
SM
MD
LG