Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:27

Акаси ва янгасини болта билан чопиб ўлдирган шахс 22 йилга қамалди


Бахтиëр Шукуров 12 август куни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси, иккинчи банди - ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдиришда айбланди.
Бахтиëр Шукуров 12 август куни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси, иккинчи банди - ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдиришда айбланди.

Самарқандда уй устида талашиб акаси ва янгасини чопиб ўлдирган 46 ёшли Бахтиёр Шукуров қотиллик рўй берганидан беш ой ўтиб 22 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди мулозимининг Озодликка айтишича, Шукуров 12 август куни Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 97 моддаси, иккинчи банди - ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан одам ўлдиришда айбланиб, қаттиқ режимдаги колонияда амнистия қўлланилмаган тарзда муттасил сақлаш шарти билан 22 йилга озодликдан маҳрум этилган:

- Олдин ўта хавфли рецидевист деб топилган бу киши. Жазони амнистия қўлланилмайдиган махсус тартибли кoлонияда ўтайдиган бўлди, - деди Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг ўзини таништирмаган мулозими.

2018 йилнинг 14 март куни Каттақўрғон туман маркази - Пайшанба шаҳарчаси, Кумуштола кўчасидаги хонадонда рафиқаси ва 8 ёшли ўғли билан яшаган Бахтиёр Шукуров уйдан чиқиб кетишни талаб қилиб келган 58 ёшли акаси Абдуқаҳҳор ва 55 ёшли янгаси Мақсудани болта билан чопиб ўлдиргани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

Уй устида жанжал болта-пичоқ кўтариш билан якун топди.
Уй устида жанжал болта-пичоқ кўтариш билан якун топди.

Марҳум эр-хотиннинг исми сир қолиш шарти билан14 август куни Озодликка гапирган қариндоши “қотил амаки”сига белгиланган жазодан хурсанд эканини айтди:

- Бир биз эмас, бутун Пайшанба аҳли хурсанд. Амаким шунча қамалиб чиқиб ҳам унга ақл кирмади. Энди ҳам ақл кирмаса¸ бу ëғи унинг иши. Бу ёғига осонликча қамоқдан қутулолмайди, деб умид қилиб турибмиз, - дейди қотилнинг қариндоши.

Бахтиёр Шукуров отасидан мерос қолган уйдан чиқиб кетишни талаб қилиб келган 58 ёшли акаси Абдуқаҳҳор ва 55 ёшли янгаси Мақсудани болта билан чопиб ўлдирган.
Бахтиёр Шукуров отасидан мерос қолган уйдан чиқиб кетишни талаб қилиб келган 58 ёшли акаси Абдуқаҳҳор ва 55 ёшли янгаси Мақсудани болта билан чопиб ўлдирган.

Озодликка маълум бўлишича, Бахтиёр Шукуров 2003-2014 йиллар оралиғида қароқчилик ва қотиллик айбловлари бўйича бир неча марта қамалиб чиққан.

Охирги марта у 2014 йилда президент амнистияси асосида озод этилган.

Марҳум эр-хотиннинг фарзанди қонунан отаси номидаги уй устида жанжал тўрт йилдан бери давом этиб келгани ва бу тортишув амакисининг ўз яқинларига болта-пичоқ кўтариши билан якун топганини айтган эди:

- Ўша кунги қотиллик бақир-чақирлари онамнинг телефонига ёзилиб қолибди. Амаким атайлаб, болтани чархлаб қўйган эканми, келса ўлдираман, деган мақсадда, отам-онам келишaяпти, амаким хотинига, яъни келинойимга “болтани олиб чиқ” дейди. Олдинига онамни, кейин отамни болта билан чопиб ўлдирaяпти. Бақир-чақир, бу нарса Мажбурий ижро бюроси ходимлари кўз олдида бўлaяпти. Улар қочиб кетишибди. Қонга беланиб ётганларга ёрдам берадиган одам бўлмаган¸ деган эди қотиллик тафсилотларини Озодликка ҳикоя қилган марҳумлар фарзанди.

Ҳозирда ака-ука ўртасида қонли талашувга айланган уйда қотилликда айбланиб қўлга олинган Бахтиёр Шукуровнинг рафиқаси ва 8 ёшли ўғли яшамоқда.

Ўзбекистонда маиший муаммолар негизида содир бўлган бошқа шу каби фожиалар тўғрисида Озодлик бир неча бор хабар қилган.

27 март куни Фарғонада ака эски Нексия устида талашиб ўз укасини пичоқлаб ўлдирган эди.

Ўтган йил сентябрь ойида Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида уч фарзанднинг онаси қайнонаси билан уй-жой устида талашиб, уйига ўт қўйиши оқибатида 72 ёшли қайнона ўтда ёниб ҳалок бўлди, 9 яшар ўғил куйиш жароҳати олди.

2017 йилнинг августида эса Фарғонада 51 ёшли ота машина устида талашиб, 27 ёшли ўз ўғлини, устига бензин қўйиб, ёқиб юборган эди.

XS
SM
MD
LG