Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:06

Янгийўлда Қурбон ҳайити куни эр хотинини пичоқлаб ўлдирди (ВИДЕО)


Янгийўлда Қурбон ҳайити куни эр хотинини пичоқлаб ўлдирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:35 0:00

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида эр хотинини пичоқлаб ўлдирди. Ҳодиса Янгийўлдаги "Шердор" тўйхонасига яқин маҳалладаги хонадонлардан бирида, 21 август куни содир бўлди. Воқеа гувоҳларининг Озодликка айтишича, 35 ёшли фермер жаҳл устида хотинини бўғизлаган, бир неча пичоқ зарбидан аёл воқеа жойида жон берган.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеодан аён бўлишича эр хотинини жаҳл устида ўлдириб қўйгани англашилади.

Уйдаги бақир-чақирдан воқеа содир бўлган жойга югуриб келган қўшнилар ерда қонга беланиб ётган аёлни кўришади.

- Пичоқ урдингизми, бекор қилибсиз, ёш қиз экан, Ҳайит куни ҳам шунақа қиладими, - дейди қўшнилардан бири хотинини пиқчоқлаганига ишонилаётган эркакка қарата.

Қўшнилар ерда ётган аёлга ёрдам бермоқчи бўлишади, лекин аёл тепасида турган эркак “уже поздно, мелисага айтинглар бўлди”, дейди.

Эркак нима мақсадда бу қотилликка қўл ургани маълум эмас.

Янгийўл туман Ички ишлар бўлими мулозимининг Озодликка айтишича, хотинини пичоқлаганликда гумонланаётган 1983 йилда туғилган эркак ҳибсга олинган, унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми бўйича иш қўзғатилган.

- Оилавий жанжал оқибатида хотинини пичоқлаган. Ҳозир суриштирув кетяпти,- деди Янгийўл тумани ИИБси мулозими.

Қотиллик рўй берган хонадон қўшниларининг Озодликка айтишича, эр-хотин 3 ва 5 ёшли фарзанди билан бир неча ой олдин Сурхондарёдан Янгийўлга кўчиб келган ва ижарада яшаб келишган.

- Оилавий аҳволи яхши бўлмаганидан булар шу ерга иш излаб келишган-да. Ҳозир онаси ўлди, эр қамоқда, икки норасида етим қолди. Уларнинг бу ерда ҳеч кими йўқ экан. Сурхондарёдаги қариндошларига хабар бердик, аёл жасадини ва болаларни олиб кетишадиган бўлди, - дейди қотиллик рўй берган хонадон қўшниси.

Ўзбекистонда оила жанжал оқибатида эр хотинини она фарзандларини сўйиб қўйгани холатлари ҳақида Озодлик хабар берган.

Ўтган йил Хоразмда аёл 7 ва 10 ёшли фарзандини пичоқлаб ўлдирган эди.

2017 йил августида Самарқанднинг Тойлоқ туманда эса эр хотинини ўлдириб, жасадини ҳали қуриб битказилмаган дўкон учун тайёрланган хонанинг бурчагида бир метр чуқур қазиб, кўмгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Хоразмнинг Шовот туманида эса ўтган йил ноябр ойида 36 ёшли эркак ўз турмуш ўртоғини қишлоқ чеккасидаги далага олиб бориб, пичоқлаб ўлдириб, кейин устига бензин сепиб ёқиб юборганди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2017 йилда оилавий жанжал оқибатида эр хотинини, хотин эрини ўлдиргани билан боғлиқ етмишдан зиёд холат қайд этилган.

Шулардан 61 тасида эр хотинини, 10 тасида эса, хотин эрини ўлдирган.

XS
SM
MD
LG