Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:27

Президентга арз қилмоқчи бўлган “Шўртаннефтгаз”нинг юзлаб ишчиси уйидан чиқарилмади


"Шўртаннефтгаз" ишчилари вилоят ҳокимлиги олдида норозилик қилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:24 0:00
Бевосита линк

"Шўртаннефтгаз" ишчилари вилоят ҳокимлиги олдида норозилик қилмоқда

13 декабрь куни Шавкат Мирзиёев¸ президент матбуот хизматининг ëзишича¸ "халқ ҳаëти билан бевосита танишиши учун" Қашқадарë вилоятига борди¸ хусусан¸ "Шўртан газ-кимë комплексини бориб кўрди.

Озодликка келган хабарларга кўра¸ мазкур ташриф олдидан “Шўртаннефтгаз” корхонасининг ишдан бўшатилган юзлаб ишчиси уйдан чиқмаслик ҳақида огоҳлантирилган; президентга арз қилиш мақсадида вилоят ҳокимлиги Халқ қабулхонасига бормоқчи бўлганлари эса¸ ички ишлар тизими ходимлари томонидан уйига қайтарилган.

Бу маълумотни ошкор қилгани учун жазоланишидан қўрқиб шахси сир тутилишини сўраган “Шўртаннефтгаз” собиқ қўриқчиси Озодлик билан суҳбатда Қашқадарё вилояти ИИБсининг Террорчилик ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими мулозими арз қилмоқчи бўлганларга президент ташрифи ниҳоясига етмагунича уйдан чиқмай ўтиришни буюрганини билдирди.

- Уйдан чиқсангизлар¸ 159-модда билан қамаймиз, деб огоҳлантирди. Худди жиноятчидай уйда ушлаб ўтиришибди. Ҳозир уйдан чиқмай ўтирибмиз. Бошқалар билан ҳам гаплашдим, ҳаммаси шундай огоҳлантириш олган. Маҳалла фаолларини назоратга қўйиб қўйган. Президентга арзимизни қандай айтишга ҳайронмиз, - деди 13 декабрь куни Озодлик гаплашган “Шўртаннефтгаз” корхонаси собиқ қўриқчиси.

“Шўртаннефтгаз” собиқ ишчиларидан яна бири¸ 30 га яқин одам тўпланиб 13 декабрь куни вилоят ҳокимлигининг Халқ қабулхонасига бориш учун йўлга чиқишга муваффақ бўлгани¸ аммо қабулхонага яқинлашганларида милиция ходимлари томонидан ортга қайтишга мажбурланганини билдирди.

-Ўттизтамиз Халқ қабулхонаси биноси олдига борганимизда, бизни тўхтатди. Милиция бўлимига олиб бориб, президент ташрифи тугагунича уйда ўтиришимиз ҳақида тилхат ёздириб, қўйиб юборди, - деди “Шўртаннефтгаз” корхонасининг бошқа собиқ қўриқчиси.

24 ноябрь куни "Шўртаннефтгаз"нинг ўнлаб ходими Қарши шаҳридаги Халқ қабулхонаси олдида тўпланиб¸ ўзлари ва қарамоғидагиларнинг боқувчисиз қолдирилганига норозилик билдирган эди.

Норозилик тадбирида қатнашганлар Озодликка бу воқеадан сўнг милиция босими кучайгани, бу каби ҳатти-ҳаракатлар келгусида такрорланган тақдирда жавобгарликка тортишга асос бўлишидан огоҳлантирилганликларини айтди.

-Ўша кунги норозилик чиқишимиздан сўнг ҳаммамизни назоратга олишган. Ўшанда ўн кишини милицияда ушлаб, тилхатлар олиб қўйиб юборишганди. Ҳозир энди 159-модда бўйича қамаш билан пўписа қилишаяпти, - дейди "Шўртаннефтгаз" қўриқчиси.

Ноябрь ойи бошида "Шўртаннефтгаз" корхонаси қувурларини қўриқлаш билан шуғулланиб келган 320дан зиёд қўриқчи ёппасига ишдан бўшатилган эди.

2018 йил ноябридан бошлаб бу вазифа Ички ишлар вазирлигига бўйсунадиган қўриқлаш хизматига топширилган.

"Шўртаннефтгаз" қўриқчилари корхона маъмуриятини меҳнат қонунчилигини бузишда айбламоқдалар.

- Ҳеч бир огоҳлантирувсиз бизни кўчага отиб юборишди, - дейди ишдан бўшатилганлар номидан Озодликка гапирган "Шўртаннефтгаз" ишчиси.

"Шўртаннефтгаз" раҳбарияти норози ишчиларнинг талабларини ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилгани ва аҳволни ўрганаётганини билдирди.

13 декабрь куни Озодлик суҳбатлашган "Шўртаннефтгаз" касаба уюшмаси раҳбари Шокир Аҳмедов бўшатилган ходимларни иш билан таъминлаш масаласи ўрганиб чиқилаётганини айтди.

-Уларни ҳар бирига бошқа ишлар таклиф қилинаяпти. Айримларини ўзимизда олиб қолишга ҳаракат қилаяпмиз. Ҳаммасининг муаммосини алоҳида кўриб чиқаяпмиз, - деди Аҳмедов.

"Шўртаннефтгаз" МЧЖ қўриқлаш хизматининг ишдан бўшатилган ходимлари таниш-билишчилик бўлаётганидан шикоят қилишади.

- Бешта қўриқчини олиб қолишаяпти, билсак улар ўзларини таниш-билишлари экан. Биз ҳозир кўчада қолиб кетаяпмиз, - дейди "Шўртаннефтгаз" ишчиси.

“Шўртаннефтгаз” корхонаси 1980 йилда ташкил топган бўлиб, газ қазиб олиш, газ, нефт конларини ишлатиш, газни ва газ конденсатини тайёрлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланади.

Ҳозирда "Шўртаннефтегаз" жами 21 та нефт ва газ конденсати конларидан фойдаланмоқда.

"Шўртаннефтегаз"нинг йиллик газ ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 15 миллиард куб метрни ташкил қилади. Бу мамлакат бўйича йиллик газ ишлаб чиқаришнинг тўртдан бирига тўғри келади.

Шунингдек, корхона 175 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватига эга.

XS
SM
MD
LG