Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:41

Мирзачўлда пахта тераётган наманганликлар: Совуқда бошпанасиз, егуликсиз қолдик!


Ўзбекистонда ўн минглаб ҳашарчиларни оммавий равишда поздда бошқа вилоятларга сафарбар этиш ўтган йилдан бошланган эди.
Ўзбекистонда ўн минглаб ҳашарчиларни оммавий равишда поздда бошқа вилоятларга сафарбар этиш ўтган йилдан бошланган эди.

Наманган вилоятидан Жиззахнинг Мирзачўл тумани далаларига пахта теримига поездда олиб келинган теримчилар совуқда бошпанасиз, егуликсиз қолгани ҳақида шикоят қилди.

Озодлик билан суҳбатда теримчилар ҳокимликнинг яхши шароитлар яратилиши ҳақидаги ваъдаларига учиб Мирзачўлга келгани, лекин уларни ҳеч ким кутиб олмаганини айтди.

Ўзбекистонда ўн минглаб ҳашарчиларни оммавий равишда поздда бошқа вилоятларга сафарбар этиш ўтган йилдан бошланган эди.

2017 йилги пахта мавсумида Тошкент, Сирдарё , Жиззах вилоятларига поездда жўнатилган минглаб ҳашарчилар, пахтани териб бўлгач, ўз ёнларидан харажат қилиб уйга қайтишга мажбур бўлганди.

8 октябрь куни Наманган вилоятидан 1200 дан зиёд теримчи поездда Жиззах вилоятига олиб келинди.

Озодлик билан суҳбатда бўлган айрим наманганлик теримчиларнинг айтишича, уларни Мирзачўлда ҳеч ким кутиб олмаган, оқибатда етмишга яқин одам егулик ва бошпанасиз совуқда қолиб кетган.

- Намангандан поездда келган 1200дан ортиқ теримчини туманларга бўлишди. Мен билан бирга бўлган етмишга яқин теримчини Мирзачўл туманининг Тошкент қишлоғига олиб келиб ташлашди. Қаерга боришимизни ҳам билмаймиз, ҳеч ким бизни кутиб ҳам олгани йўқ, ўша куни қор-ёмғир ёғиб ташқарида қолиб кетдик, нима қилишимизни ҳам билмаймиз, буларга теримчи керак эмасга ўхшайди, - деди исмини айтишни истамаган наманганлик теримчи.

Мирзачўлга олиб келинган наманганлик теримчи билан суҳбат.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:41 0:00
Бевосита линк

Теримчиларнинг айтишича, Наманган вилоятида маҳалла раислари ишсиз фуқаролардан Жиззахга бориб пахта теришни сўраган.

Жиззахда яхши яшаш шароитлари, иссиқ овқат берилишини ваъда қилишган.

- Маҳалламиз раиси менга телефон қилиб, Жиззахга бир ўйнаб келмайсизми, шароитлари зўр, уч маҳал овқат бўлади, поездда олиб боришади, олиб келишади, килосига 900 сўмдан 1200 сўмгача беришади, деди. Рози бўлдик. Поп тумани темир йўлидан бизни ҳудди урушга кетаётгандай қилиб жўнатишди. Саҳар соат учларда Мирзачўлнинг бир авлоқ жойига олиб келиб ташлашди, совуқ, ўша куни қор ҳам ёғди. Икки кундан сўнг ташландиқ, деразалари йўқ, усти очиқ жойни беришди. Кўпчилик Наманганга қайтиб кетамиз, дейишяпти, қайтишга пул ҳам йўқ, пахта териб пул ишлаб қайтамиз деган эдик-да. Агар пул беришса қайтамиз, деб турибмиз, - деди наманганлик теримчи.

Озодлик наманганлик теримчиларнинг шикояти юзасидан Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ҳокимлигига боғланди.

Ўзини туман ҳокимининг ёрдамчиси деб таништирган мулозим Намангандан поездда келган теримчиларни ўзи шахсан кутиб олгани ва лозим шароитлар билан таминланганини айтди.

- Мени ўзим уларни кутиб олдим. Ҳозир, тўғри совуқ, шунинг учун уларни хонадонларга жойлаштиряпмиз. Уч маҳал овқат, бериляпти. Булар ҳаммаси бепул, ҳокимият ҳисобидан. Овқат учун терган пахта пулидан ушлаб қолинмайди. Бу теримчилар ишлаб топган пулларини юз фоиз ўзлари билан олиб кетишади. Агар қайсидир теримчи шароитдан норози бўлса ҳокимиятга муржаат қилсин, ҳал қиламиз, - деди Мирзачўл туманининг исмини айтмаган мулозими.

Мирзачўл тумани ҳокимлиги мулозими
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:54 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонда аҳоли зич бўлган Фарғона водийсидан одамларни Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг аҳолиси оз бўлган туманларга пахта теримига сафарбар этиш ўтган йилидан бошланган.

Ўтган йили Андижон шаҳридан Тошкент вилояти туманларига пахта теримига мажбуран поездда олиб келинган теримчилар, ҳокимиятнинг йўлкира ва озиқ-оқват бепул бўлиши ҳақидаги ваъдаларига қарамай, улардан "поезд ҳақи ва овқат" учун ушлаб қолинганидан Озодликка шикоят қилган эди.

Тошкент, Сирдарё вилоятларига поездда жўнатилган минглаб ҳашарчилар, пахтани териб бўлгач, ўз ёнларидан харажат қилиб уйга қайтишга мажбур бўлишганди.

XS
SM
MD
LG