Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:16

ОzodMaktub: "Чинободнинг туман мақоми қайта тикланишини истаймиз"


Андижон вилоятининг Балиқчи туманидан Россиянинг Новосибирск шаҳрига бориб ишлаётган бир гуруҳ меҳнат муҳожирлари Озодликка ёзган мактубида яқинлари туман марказига бориш учун масофанинг олислигидан қийналаётгани ҳақида шикоят қилди.

Уларнинг айтишича, туманнинг баъзи ҳудудлари билан марказ ораси 55 километргачадир. Меҳнат муҳожирлари, бир пайтлар Балиқчи туманига қўшиб юборилган Чинобод туманининг қайта тикланиши ҳам иқтисодий, ҳам маиший томондан қулай бўлишини ёзадилар. Мактуб таҳрирсиз эълон қилинмоқда.

Балиқчи тумани харитаси
Балиқчи тумани харитаси

"Ассалому алайкум "Озодлик" радиоси! Сизларга Россиянинг Новосибирск шаҳридан мактуб йўллаяпмиз. Биз Интернет тармоғи орқали қишлоқларимиз оқсоқолларини Балиқчи туман марказини Чинобод шаҳарчасига (шахарчанинг ўзида 42 минг ахоли яшайди) кўчириш ёки Чинобод туманини қайта тиклашни сўраб президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга мурожатнома юборишганидан хабар топдик.

Яхши хабарлар тез тарқайди. Россиянинг бошқа вилоятларидан хам бир-бирларимизга телефон қилиб хабарлашаяпмиз. Биз, Новосибирск, Кемерево, Красноярск, Томск, Хакасия Республикаси, Иркутск, Хабаровск, Якутия Республикаси, Владивосток вилоятларида ва шаҳарларида меҳнат мухожирлигида юрган шу қишлоқлар ёшлари оқсоқолларимиз мурожатини қўллашимизни билдирамиз!

Узоқ йиллардан бери қишлоқларимиз (30 дан зиёд қишлоқлар) туман марказидан узоқдалиги учун назардан четда қолиб келди.

Оқсоқолларимиз мурожаатига президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг эътиборидан биз жуда хурсанд бўлдик. Президент хатни кўриб чиқиш учун вилоят ҳокимига жўнатганини билдик. Энди Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси, вилоятимиз ҳокими ҳурматли Шуҳратбек Абдураҳмонов, сенаторларимиз 100 мингдан зиёд аҳоли зич яшаётган қишлоқларимиз тақдирини, келажагини, истиқболини режалаб қарор чиқаришларига умид қилиб қоламиз!

Одилона чиқарилган қарор Андижон вилоятимизда хозирги кунда амалга оширилаётган хайрли ишлар ва ижобий ўзгаришлар каби вилоятимиз тарихига муҳрланиб қолади".

(Муҳожирлар туман харитасини ҳам мактубга илова қилган)

XS
SM
MD
LG