Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:46

OzodMikrofon: "Судланганим учун ўғлим ишга киролмаяпти"


Ҳосият Жалолова
Ҳосият Жалолова

Бухоро шаҳридан ОзодМикрофонга қўнғироқ қилган 56 яшар Ҳосият Жалолова бундан 7 йил аввал "тўқима айблов билан судлангани" ва амнистия бўйича жазодан озод қилинганини айтар экан, бугунги кунда унинг таржимаи ҳолида судланганлик тамғаси қолаётгани учун фарзанди ички ишлар тизимига ишга киролмаётганидан шикоят қилди.

Ҳосият Жалолованинг иддао қилишича, бу ҳақда юқори идораларга, шу жумладан, Олий Судга ариза ёзавергани учун расмийлар унинг боғини бузиб, ўрнини аҳолига уй қуриш учун бўлиб беряпти.

Ҳосият Жалолова ўзи яратган боғ ва унинг бузиб ташланаётгани акс этган суратларни ҳам Озодликка тақдим қилди:

Хосият Жалолованинг боғининг бузилмасдан аввалги сурати
Хосият Жалолованинг боғининг бузилмасдан аввалги сурати

Хосият Жалолованинг бузилган боғи
Хосият Жалолованинг бузилган боғи

Хосият Жалолова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:29 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG