Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:27

Ақтўбе қурбонлари: “Ишсиз бу бечоралар нима қилсин эди, Россияга кетишга мажбур бўлган”


Қозоғистонда автобус ҳалокатида вафот этган 52 ўзбекистонликнинг 14 нафари Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидан эканлиги аниқланди. Тошлоқлик пенсионерлардан бирининг ОзодМикрофонга айтишича, қаҳратон қишда муҳожирлик қисматини танлаб, қариндош-уруғларидан йўлкирага қарз олиб, Россия томон кетаётганларнинг ҳаммаси ишсиз бўлган.

“Бу бечаралар ҳам нима қилсин, бола-чақани боқиш керак, уйланиш керак, иш эса йўқ. Уларнинг олдида икки йўл кўринган ёки ўғирлик қилиш, ёки оғир бўлса ҳам Россияга бориб тўрт танга топиш. Ҳамиятли йигитлар экан, оғир ва хатарли бўлса ҳам, ҳалол йўлни танлашибди. Лекин уларнинг қисмати ўша ерда битган экан, Худо раҳмат қилсин, уларни”, дейди пенсионер.

“Ишсиз бу бечоралар нима қилсин эди, Россияга кетишга мажбур бўлган”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:09 0:00
Бевосита линк

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG