Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:56

Ҳоким сайлаттирган оқсоқол ёрдам пули ва нафақани фақат ўз одамларига бергани аниқланди


Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган 66 яшар Раҳматулла Акрамовнинг айтишича, маҳалла фикри инобатга олинмасдан ҳоким томонидан сайлаттирилган МФЙ раиси кам таъминланган оилаларга берилиши керак бўлган бюджет нафақа ва моддий ёрдамларни ўзининг яқин одамларига тарқатиб бергани вилоят Молия бошқармаси ревизорлари томонидан аниқланган:

“Июнь ойида бўлган сайловда ҳозир ишдан олинган туман ҳокими, аввал маҳалла котиби бўлиб ишлаган пайтида бюджет пулини талон-торож қилгани учун судланган одамни раис қилиб қўйди. Халқ бундан норози бўлиб ҳокимга борди, лекин ҳоким одами барибир раис бўлиб сайлаттирилди. У раис бўлганидан сўнг уч ой ичида ўзига тўқ, мошинаси бор, муҳтож бўлмаган қариндошларига, яқин одамларига бола пули, нафақа пули, ёрдам пулини урра қилиб ёзишни бошлади. Мен бу ҳақда икки марта прокуратурага мурожаат қилдим.

Прокуратура ўрганиб чиқиш учун туман молия бўлимига берди. Молия бўлимидан бир аёл келиб, раисга мени аризамни берибди. У бўлса, бу аризани МФЙ деворига ёпиштириб қўйиб, мана шу одамнинг аризаси сабаб 30 кишини болалар пули ва нафақасини бекор қилдим, деб халқни менга қарши қайради. Кейин вилоят КРУсидан келиб текшириб, раис давлат пулининг 62 миллион сўмини талон-тлрож қилганини аниқлади ва прокуратурага ёзиб берди. Лекин прокуратура бу ишга қонуний чора кўришни пайсалга солиб келмоқда”

Ҳоким сайлаттирган оқсоқол ёрдам пули ва нафақани фақат ўз одамларига бергани аниқланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:35 0:00
Бевосита линк

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG