Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:09

“Қилмаган гуноҳим учун 5 йилдан буён ўтирибман, яна 6 йили бор”


Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Самарқанд шаҳридаги 38-манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган 60 яшар Икром Алимовнинг иддао қилишича, 2015 йилда у тўқима айбловлар билан 13 йилга озодликдан маҳрум этилган:

“Мени туҳмат билан қамаганлар. Беш йилдан бери ўтирибман. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165 (товламачилик), 168 (фирибгарлик), 211 (пора бериш) билан қамашган эди. Ёза-ёз билан 165 ни олиб ташлашди. 13 йилни 11 йилга туширишди. Лекин мен бировга пора ҳам бермаганман, бировнинг бир тийинини ҳам олмаганман. Мен 2011 йилда бир ҳамшаҳримни машинамга миндириб, Пайариққа олиб борганман. Тамом қилган ишим шу. Судда айтилган одамларнинг бирортасини ҳам танимайман. Бир гувоҳликка чақириб 2012 йилда жавоб бериб юборишган эди. Лекин 2015 йилда яна судга чақириб, ҳеч қандай далилсиз, ҳеч қандай гувоҳсиз 13 йилга қамаб юборди. Президентгача ёздим, аммо ҳеч ким туҳмат билан ўтирган одамнинг дардини эшитмаяпти”.

ОзодМикрофон: “Қилмаган гуноҳим учун беш йилдан буён ўтирибман”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:06 0:00
Бевосита линк

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG