Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:26

“Ун уруш пайтидагидек норма бўлди, хориждагилар ëрдами халққа етиб келмаëтир”(ВИДЕО)


Жиззах вилояти, Дўстлик туманидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган монтёр Кенжабек коронавируснинг халқнинг турмуш даражасига етказган салбий таъсири борасидаги икки жиҳатга тўхталди.

Жиззахда ун жон бошига 1600 граммдан бериляпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:57 0:00

“Биринчиси, ўзимизнинг туманда ишлаб чиқарилган ун жон бошига бир ойга 1600 граммдан бериладиган бўлди. Маҳалла билан жанжал қилиб, шуни 2 килога етказдик. Олти жонмиз, бизга 12 кило тегадиган бўлди. 10 апрелгача бир қопи 130 минг турадиган унни, 145 мингга чиқариб олишибди. Ҳукумат эса бу ёқда қопи 125 мингдан ортиқ сотилмайди деб, деворга гапириб ётибди. Хуллас, гўёки уруш даврида бунадай бўлмаган бўлса керак.

Иккинчиси, мана Алишер Усмонов пул берибди, Америкадаги ўзбеклар ёрдам учун пул йиғаётган эмиш. Илтимос, ўшалар пул йиғмасин ҳам, юбормасин ҳам. Чунки, бу ёрдам барибир оддий халққа етиб келмайди, ўша тепада йўқ бўлиб кетади. Ҳали кредитидан қутулмаган тадбиркорларни эса халққа ёрдам беришга мажбурлашаётганини кўряпман”.

“Ун уруш пайтидагидек норма бўлди, хориждагилар пул ёрдам қилмасин, барибир халққа етиб келмайди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:11 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG