Ўзбекистон Бош прокуратураси 16 апрель куни фуқароларга мурожаат йўллаб, "ҳозирги шароитдаги сусткашлик, лоқайдлик, бепарволик, ортиқча хотиржамликка берилиш, ташаббускорлик ва фидойиликни унутиш эл - юртга хиёнат билан баробар" деди.
Карантин билан боғлиқ жорий этилган барча тартиб-қоидаларга қатъий амал қилишга даъват қилган прокуратура, ўзининг секторларида оғир вазиятдаги 5 мингта оилага прокуратура органлари томонидан белгиланган миқдорларда моддий ёрдам кўрсатилишини айтди.
Нега айнан 5 минг ва қолган 3 сектордаги камбағал оилаларга ким ёрдам беради?
Тошкент вилоятида, фермерларнинг иддаосича, вилоят прокурори буйруғи билан юзлаб гектар униб турган буғдой, картошка, ловия шудгорлаб ташланган бир шароитда Бош прокуратура озиқ - овқат хавфсизлигини таъминлаш чоралари тўғрисида гапирди.
Прокуратура ваколатлари ва бугунги шароитда у қилиши керак бўлган асосий иш ҳақида Францияда яшаётган сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг “Ozod Nazar”ини тингланг: