Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:22

Қозоғистонга қанча россиялик келди ва мамлакат улардан қандай фойдаланмоқчи? (ВИДЕО)


Расмий маълумотларга кўра, 24 февралдан бери Қозоғистонга 130 минг россиялик кўчиб ўтган. Шундан ўн мингдан ортиғи шахсий идентификация рақамини олиш учун ариза берган. Бу рақам банкда ҳисобварақ очиш ва маҳаллий сим-картани қайддан ўтказиш учун керак. 1055 нафар россиялик Қозоғистонда узоқ вақт қолишга қарор қилиб, яшашга рухсатнома сўраб ариза берган – бу рақамларни мамлакат ИИВ эълон қилди.

Петербурглик Станислав Курганский – на шу 1055 кишидан бири. У Россия Украинага ҳужум қилган илк кунлардаёқ мамлакатдан “суриш керак”лигини тушунганини айтмоқда. Босқин ортидан дарҳол Россияга қарши жорий этилган санкциялар унга ўз ватанида бизнес юритиш учун имконият қолдирмади. Курганский онлайн-савдо билан шуғулланар, чет элдан келтириладиган маҳсулотлар ва халқаро тўлов тизимларига буткул тобе эди.

Курганский Қозоғистон шимолидаги, Россия чегарасига яқин Петропавловск шаҳрига кўчиб келди. Жой танловини у ўзи кўниккан тил муҳитида яшаш истаги билан изоҳлайди, Шимолий Қозоғистонда эса аксар аҳоли айнан рус тилида сўзлашади.

“Релокация бўйича кўплаб чатлар пайдо бўлди. Шундан хулоса қилиш мумкинки, жуда кўп кичик тадбиркорлар, анча-мунча IT соҳаси мутахассислари – глобал бозорда аутсорсинг асосида ишлайдиган одамлар ҳозир Қозоғистонга келишяпти”, дейди Курганский.

Иқтисодчи Арман Бейсембаевнинг фикрича, Қозоғистон юзага келган бу вазиятдан фойдаланиб қолиши керак. У россияликлар маҳаллий аҳолининг иш жойларини тортиб олмаслигига ишонади, чунки, айтишича, келаётганлар ўз бизнесига эга ёки юқори технология соҳаларида ишлашади, ё бўлмаса чет эл ширкатларининг буюртмаларини бажариб беришади. Айниқса йирик хорижий бизнеснинг Қозоғистонга кўчиб ўтиши жуда фойдали бўлиши мумкин.

“Масалан, бу ширкатларни таклиф қилиб шундай дейиш керак: “Биз сизга солиқ ва мажбурий тўловлардан имтиёзлар берамиз, ишни бошлайсизлар, аммо маҳаллий ходимлар бўйича квота киритамиз. Бемалол ишлайверасиз, солиқ имтиёзларига эга бўласиз, аммо битта шарти – ходимларингизнинг 30 фоизи қозоғистонлик мутахассислар бўлади”, – тушунтиради иқтисодчи.

Айрим IT ширкатлари ва банклар аллақачон тадбиркорлик жараёнининг бир қисмини Россиядан Қозоғистонга кўчиришга қарор қилган. InDriver халқаро йўловчи ташиш хизмати ҳам идорасини Қозоғистонга кўчирди. Дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи MNG Partner ўзининг 250 дан зиёд ходимини ушбу мамлакатга олиб келмоқда, “Тинькофф” банки эса Олмаотада ишланмалар марказини очяпти.

XS
SM
MD
LG