Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:48

Қозоғистондаги тўқнашув. Ярадор ва қурбонлар бор


Қозоғистон расмийлари Жамбил вилояти Қўрдай туманидаги “тўқнашув” ва “низо” пайтида ярадор бўлган ва ўлганлар ҳақида маълумот берди.

Қозоғистон ИИВ маълумотига кўра¸ ахоли ўртасида юзага чиққан тўқнашувда 8 киши ўлган¸ ва ўнлаб киши яраланган.

Қозоғистон расмийлари тўқнашув сабабини очиқламаган.

Тўқнашув юз берган Масанчи қишлоғидан ҳабар берган Озодлик мухбири погром излари ва ëндирилган уйларни кўрган.

8 февралга ўтар кечаси расмийлар “конфликт” юз берди деб атаган Масанчи қишлоғи полиция тарафидан ўраб олинган.

Масанчи қишлоғига айланма йўллар орқали кирган Озодлик мухбири тунги погром оқибатида ëниб кул бўлган уй¸ дўкон ва емакхоналарни бориб кўрди. Мухбиримизнинг айтишича, баъзи бинолар ҳануз тутаб ëнмоқда¸ осмонни қора тутун қоплаган.

Озодлик суҳбатлашган қишлоқ турғунлари иддаосига кўра¸ қўшни қишлоқларда ҳам уйларга ўт қўйилган.

"Погром" оқибатида ëнган уйлар
"Погром" оқибатида ëнган уйлар

8 феврал тушга бориб Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев матбуот орқали чиқиш қилиб Қўрдай туманидаги воқеани маҳаллий аҳоли орасида юз берган муштлашув деб атади.

Қозоғистон Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Даврон Абаев “тўқнашув” сабаби “маиший жанжал” билан боғлиқ дея билдирди.

-“Тўқнашувлар” “маиший можаро”дан сўнг бошланиб кетган бўлса ажаб эмас. “Ким айбдор” ва “нима рўй берди” қабилидаги саволларга тергов тадбирлари тугагандан сўнг жавоб олинади дея таъкидлади вазир.

Айни пайтда Абаев юз берган тўқнашувнинг "фожиа" эканлигига урғу берди:

‒ Фожиа рўй берди, одамлар ҳалок бўлди. Таассуфки, бу маиший можарони элатлараро можарога айлантиришга ҳаракат қилган фитначилар сабаб содир бўлди. Айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун барча чоралар кўрилди, ‒ деди Абаев.

Қозоғистон ИИВ: Қўрдай туманидаги воқеаларда 8 киши ҳалок бўлди

Қозоғистон ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев шанба куни Нур-Султон шаҳрида 8 февралда ўтказган матбуот конференциясида Жамбил вилоятининг Қўрдай туманидаги воқеаларда саккиз киши ҳалок бўлганини, 40 дан ошиқ киши яраланганини маълум қилди. Мамлакат ҳокимият идоралари ушбу воқеаларни “зиддият” ва “тўқнашувлар” деб атади.

ИИВ талқинича, жума куни кечқурун Масанчи қишлоғида 70 га яқин киши иштирокида “оммавий муштлашув” бошланган. Вазиятнинг кейинчалик кескинлашувига ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда тарқатилаётган видео ва аудиоёзувлар сабаб бўлган, дейилади ИИВ тарқатган маълумотда.

‒ Фитначилар ва можаро гувоҳлари рўй бераётган воқеаларни видеотасвирга олиб, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар орқали ватандошларни ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этишга даъват қилган. Бу можаро кескинлашувига ва оммавий муштлашув иштирокчилари сони ортишига сабаб бўлган. Натижада қўшни қишлоқлардан яна 300 га яқин киши етиб келган, ‒ деди Турғумбаев.

Йиғилганлар полиция ходимларига қаршилик кўрсатиб, кучишлатар тизимлар талабларини бажармаган, металл буюмлар, тош, ўқотар қуроллардан, фойдаланган, деди вазир. Кейинчалик можаро қўшни Аухатти ва Булан-Ботир қишлоқларига ҳам тарқалган. Аҳоли пунктлари ва уларга кирадиган автомобиль йўлларига блокпостлар ўрнатилди.

Турғумбаев эълон қилган дастлабки маълумотларга кўра, 30 дан ошиқ хусусий уй, 15 та савдо объекти ва 23 та автомобил шикастланган.

ИИВдан билдиришларича, “Оммавий тартибсизликларни ташкил этиш ва уларда қатнашиш” ҳамда” Қотиллик” моддалари бўйича суддан олдинги тергов олиб борилмоқда. 47 киши ушланган, улардан иккита ов милтиғи тортиб олинган.

Президентдан муносабат

Шанба куни олдинроқ Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қўрдай туманининг бир неча аҳоли пунктида рўй берган “воқеалар оқибатларини бартараф этиш учун” ҳукумат комиссиясини тузишга фармойиш берган эди. Бош вазир ўринбосари Бердибек Сапарбаев комиссия раиси этиб тайинланди. Тоқаевнинг қўшимча қилишича, комиссия Жамбил вилояти ҳокими билан бирга ҳалок бўлганларни дафн этиш, етган зарар миқдорини баҳолаш ва жабр кўрганларнинг мулкини тиклаш режасини қабул қилиши керак.

Дунганлар яшайдиган қишлоқ

Воқеалар рўй берган Масанчи, Сўртўбе ва Аухатти қишлоқлари Қирғизистон билан чегара яқинида жойлашган. Ушбу қишлоқлар аҳолисининг кўпчилигини этник дунганлар ташкил қилади. Масанчи қишлоғига борган “Озодлик” радиоси қозоқ хизмати мухбирлари дунганларга тегишли ёниб кетган уйлар, дўконлар, умумий овқатланиш жойларини ва қатлиом изларини кўрган.

Жума куни тармоқ мессенжерларида Қўрдай туманида куннинг қоронғисида тасвирга олингани тахмин қилинаётган видеоёзувлар тарқатилди. Уларда тажовузкорона кайфиятдаги таёқ билан қуролланган, тошлар отаётган кишилар ҳамда олов домида қолган бинолар, шикастланган автомобиллар акс этган.

Ўша куни кечқурун Қозоғистон ҳокимият идоралари Қўрдай туманида вазият оғир эканини ва бунга “фитналар” сабаб бўлганини айтган эди.

XS
SM
MD
LG