Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:41

Мирзиëев шок терапияси: Ҳар ким ўз аравасини ўзи тортсин!


Ўзбекистон бюджети ўз камарларини сиқиб боғлаб¸ парҳезга ўтираяптими¸ деган савол жавобини "Қурултой" эшиттиришида муҳокама қилдик.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев ўз иқтидорининг илк кунларданоқ давлат бюджетини иқтисод қилиш ҳақида гапириб келади.

Жорий йил июнида Фарғона вилоятига борганида президент “эски замон ўтди¸ давлат ҳаммани боқиб ëтадиган. Энди ҳар ким ўз аравасини ўзи тортсин” ¸ дея таъкидлаган эди.

Ўзбекистон ҳукумати юқорили лавозимли расмийнинг Озодликка айтишича¸ бу гап ортидан чет эл сафарига борган мулозимларнинг бизнес классда парвоз қилиши ва 100 доллардан қиммат бўлган меҳмонхоналарда туришига тақиқ қўйилган.

Мирзиëев шок терапияси: Ҳар ким ўз аравасини ўзи тортсин!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:35:24 0:00

Вазирлар Маҳкамасининг “2018-2024 йилларда жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан қамоқхоналарни ўз-ўзини таъминлаш тизимига ўтишга ҳозирлик бошланди.

Айни пайтда¸ Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларни овқатлантиришни пудратчи ташкилотларга топшириш масаласини кўриб чиқмоқда.

Озодлик "Қурултой"и қатнашчилари бу ҳолатни “Мирзиëевнинг шок терапияси” деб аташди.

Айни пайтда улар етарлича шаффоф бўлмаган Ўзбекистонда коррупциянинг янги кўринишлари пайдо бўлишидан хавотир билдиришди.

XS
SM
MD
LG