Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:40

Россияда "аксилрус" қирғизларга қарши қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди


Қирғизистонда 7 ноябрда Улуғ Октябрь революцияси кунини байрам қилиш ўрнига Россия империясига қарши қўзғолон куни нишонланиши борасидаги президент фармони эълон қилингани ортидан Россия Давлат думасига муҳожир қирғиз ватандошларининг ҳайдовчилик гувоҳномаларини бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун тақдим этилди.

Россияда "аксилрус" қирғизларга қарши қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:07 0:00
Бевосита линк

Қонун лойиҳаси Давлат думасига 27 октябрь куни ЛДПР партиясидан депутат Ярослав Нилов томонидан тақдим этилгани хабар қилинди. Нилов президент Атамбаевнинг 7 -8 ноябрни "Аждодлар хотираси ва тарихи кунлар”сифатида нишонлаш тўғрисидаги фармонини “Россияга қарши қарор” сифатида баҳоламоқда.

-Қирғизистон президенти ўз лавозимидан кетиш арафасида Россия империясига қарши кўтарилган қўзғолонни байрам сифатида нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу Россия билан дўстона муносабатларга қарши қаратилган фармондир. Россия империясига қаршилик кўрсатиш кунини байрам сифатида нишонланишини аксилрус ҳаракати деб баҳолаш мумкин, -деди Ярослав Нилов.

26 октябрь куни Қирғизистон раҳбари фармони эълон қилиниши биланоқ Россия Давлат Думаси вице-спикери Игорь Лебедев “қирғизлар Қирғизистонинг Россияга қарши исён кўтарган кунни миллий байрам сифатида белгилашган”, деган баёнот билан чиққан ва бу фармонга жавоб тариқасида Дума Россияда ишлаётган қирғизистонликларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинишини билдирган эди.

Қирғизистон президенти маъмурияти Лебедевнинг бу баёнотига зудликда жавоб қайтариб, “Давлат Думаси депутатининг “қирғизлар Россияга қарши кунни миллий байрам қилмоқчи” дея таъкидлаши у изоҳ бермоқчи бўлган ҳодисанинг асл мақсадини тушунмаслигидан далолат бермоқда”, - деб билдирган эди.

Россиялик тарихчи ва кузатувчи Сергей Абашин Дума депутатларининг бу баёнотларини “расмий Москванинг нуқтаи назарисифатида талқин қилмаслик керак”, деган фикрда.

-Биз ҳозир фақат ЛДПР партияси вакилларининггина муносабатини кўриб турибмиз. Расман улар Давлат Думаси раиси ўринбосари каби катта лавозимларда бўлсалар ҳам, аслида Жириновскийнинг тушунарсиз ва миллатчилик руҳидаги ғоясини олға сурмоқдалар. Уларнинг нуқтаи назари расмий Москванинг нуқтаи назарини англатмайди. Аслини олганда Россияда ҳам Октябрь революцияси куни де факто байрам қилинмайди, -деди Абашин.

Россияда хориждан келган меҳнат муҳожирларининг ўз давлатида олган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ишлашига 1 июлда тақиқ қўйилган. Бишкек ва Москва ўртасидаги сўзлашувлардан сўнг Россияда қирғизистонликларга қирғиз ҳайдовчилик гувоҳномалари билан ишлаш ҳуқуқи берилган эди.

Расмий маълумотларга қараганда, Россияда 600 мингдан ортиқ қирғизистонлик меҳнат қилади. Уларнинг 20 фоиздан кўпроғи ҳайдовчилик билан шуғулланади.

Россия имерияси таркибида Туркистон деб аталган Марказий Осиё ҳудудида, жумладан, ҳозирги Қирғизистонда 1916 йилда Россия қарши юзлаб исёнлар бўлиб ўтган эди. Қирғиз тарихчиларига кўра, қўзғолонларни бостириш пайтида рус армияси бир неча юз минг одамни қатлиом қилган.

2016 йилда Қирғизистонда президент фармони билан 1916 йилги қўзғолоннинг 100 йиллиги нишонланган эди.

XS
SM
MD
LG