Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:54

ГУЛаг вориси? Россия қамоқ тизимини оғир синовлар кутмоқда


Забайкалье ўлкасидаги № 2 қамоқхонада маҳбуслар овқатланмоқда.
Забайкалье ўлкасидаги № 2 қамоқхонада маҳбуслар овқатланмоқда.

Россия ҳукумати ИК-14 қамоғи бошлиғи ва бир неча раҳбар лавозимидан бўшатилганини хабар қилди. Бунга кутилмаган текширув чоғида маҳбус аёллар қийноққа солингани ва қуллик шароитда ишлашга мажбур қилингани аниқлангани сабаб бўлди.

Қизиғи шундаки, беш йил олдин Москвадаги Халоскор Исо кафедрал черковида қўшиқ айтгани учун икки йилча ИК-14 қамоғида ўтирган “Пуси Райот” гуруҳи аъзоси Надежда Толоконникова очиқ хат ёзиб, Совет Иттифоқи даврида қурилган ушбу жазони ўташ муассасасидаги шароит ўта оғир эканидан шикоят қилган эди. Ўшанда у аёллар кунига 17 соатдан ишлашга мажбур этилаётгани, ҳар саккиз ҳафтада бир кун дам олаётгани, таҳдид ва зўравонликка дучор бўлаётганини ёзган эди.

Унинг хатидан сўнг ИК-14 дан йиллар бўйи шикоятлар тўхтамади, бироқ Жазони ижро қилиш федерал хизмати (ФСИН) даъволарни текширганини, аммо улар асоссиз эканини иддао қилган эди. Бироқ шикоятлар Толоконникова 2013 йил декабрида озод этилганидан сўнг ҳам давом этди.

Кейинчалик ФСИН бошлиғи ўринбосари Валерий Максименко “Толоконникованинг гапида жон борга ўхшайди”, деб ҳақиқатни тан олишга мажбур бўлди.

Июль ойида ижтимоий тармоқларда Ярославль шаҳридаги қамоқхонада 17 нафар назоратчи маҳбус Евгений Макаровни ураётгани акс этган видео тарқалди.

Ноябрда Челябинск шаҳридаги қамоқхонанинг 4 нафар назоратчиси маҳбус Султон Исроиловни уриб ўлдиришда айбланди. Мутасаддилар у ўз жонига қасд қилди, деган баҳона билан қутулмоқчи бўлган эди, аммо маҳбуслар ёппасига очлик эълон қилгандан кейин бор гапни айтишга мажбур бўлди.

Январда Карелиядаги ИК-7 қамоқхонасининг икки ходими маҳбусларни қийноққа солгани ва жазога ҳукм этилган кишилар ва уларнинг оилаларидан товламачилик йўли билан миллионлаб рубль пул олгани учун кесилди.

Бунақа мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Аммо улар кўплигига қарамай, ФСИН бошлиғи ўринбосари Максименко 8 январда ўз ташкилотини Совет давридаги қамоқхоналар бошқармаси бўлган ГУЛаг билан солиштиришни қатъиян рад этди.

Унинг фикрича, бундай оғир ҳолатларга қамоқхона ходимлариннг жиноятчилар билан доимий бақамти туриши оқибатида юзага келадиган “ўта оғир руҳий босим” сабаб бўлаётган эмиш.

Аммо кўпчилик Россиядаги жазони ўташ тизими зўравонликка асосланганини айтади.

Максименконинг айтишича, 2017 йилда маҳбуслар сони 523 минг кишига қадар қисқартирилган. Қабул қилинган янги қонунга асосан, тузалмас касалга чалинган маҳбусларни афв этиш соддалаштирилгани сабабли қамоқхоналардаги ўлим ҳолатлари камайган.

Адвокат Вера Гончарова Омскдаги хизмат вазифасини истеъмол қилганлик билан боғлиқ шов-шувли жиноят ишида маҳбуслар ҳақларини ҳимоя қилмоқда. Бу иш калтаклаш, электрошокер билан қийноққа солиш, зўрлаш билан таҳдид қилиш, маҳбусларнинг устига сийиш ва бошқа айбловларни ўз ичига олади. У қамоқхоналарга борганда назоратчилар билан кўп суҳбатлашганини айтади.

− Улар қаерга ва нима учун бораётганини яхши билади, ‒ дейди у. ‒ Кўзи ёки гапларида хафагарчилик ёки умидсизликни кўрдим деб айта олмайман. Аксинча, бу – жуда қулай ва ишончли иш, бу ишда бир неча йил ишласангиз бўлди, пенсияга эрта чиқиб кетаверасиз.

Адвокатга кўра, назоратчилар жинояти фош бўлмай қолаётгани учун ҳам қутуриб кетмоқда.

Сиёсий фаоллиги учун қамалиб, 14 декабрда озодликка чиққан Сергей Мохнаткинга кўра, Россиядаги жазони ўташ жойларида Совет қамоқ тизимининг мероси ҳамон сақланиб қолган.

− Қамоқхона назоратчиси назоратчигина бўлиб қолмай, тарбиячи ҳамдир, деган совет постерлари ҳамон деворларга илиғлик турибди, − дейди у. – ...Бу тизим тўғри ишлашига халақит беради. Биз уни криминаллаштирувчи ташкилотдан ижтимоийлаштирувчи ташкилотга айлантиришимиз керак. Бугунги кунда бунинг тескарисини кўряпмиз: Россия қамоқхоналарида ижтимоий ҳаётга қайтишга тайёрланиш ўрнига маҳбусларнинг жисмоинй ва руҳий саломатлиги издан чиқмоқда.

XS
SM
MD
LG