Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:10

Мирзиёев Путинга садоқат кўрсатишга мажбурми? Эксперт Россиянинг Ўзбекистон ва минтақага таъсири ҳақида


Президентлар - Тоқаев, Путин ва Мирзиёев.
Президентлар - Тоқаев, Путин ва Мирзиёев.

Нега Ғарб Марказий Осиёга эътибор қаратмоқда ва бу қанча давом этади? Россия Хитой билан минтақадаги таъсир бўйича рақобат қиладими? Беш давлат бир-бири билан қанчалик келиша олади? Қозоғистон Ғарб ва Россия ўртасида самарали мувозанат сақлаш учун дунёга нима таклиф қила олади? Буларнинг барчаси ҳақида Озодлик АҚШнинг Техас А&М университети қошидаги Жорж Буш номидаги Ҳукумат ва ҳукумат хизмати мактаби профессори, Марказий Осиё бўйича Oxus жамияти президенти Эдвард Лемон билан суҳбатлашди.

“ПРАГМАТИК ЁНДАШУВ УСТУНЛИК ҚИЛАДИ”

Озодлик: Марказий Осиё 2023 йилда жаҳон дипломатияси марказида бўлди. Хитой, АҚШ ва Германия етакчилари Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан саммитлар ўтказди. Мутахассислар фикрича, Россия Украинадаги уруш ботқоғига ботган бир пайтда Хитой, Ғарб давлатлари ва бошқа ўйинчилар минтақада ўз иштирокини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Ташқи ўйинчиларнинг Марказий Осиёдаги манфаатлари қандай?

Эдвард Лемон: Албатта, Россиянинг Украинага бостириб кириши муҳим роль ўйнади. Афсуски, ташқи кучларнинг Марказий Осиёга қизиқиши ортишига айнан ташқи омиллар сабаб бўлмоқда. Илгари бундай омил Афғонистондаги вазият билан боғлиқ эди. Ҳозир эса Украинадаги урушнинг минтақага таъсири ва минтақанинг дунёдаги ролини қандай ўзгартириши асосий масала бўлиб турибди. Украинадаги уруш Россияни чалғитиб қўйди, демак, [Марказий Осиё учун] кенгроқ ҳамкорлик имкониятлари мавжуд. Европа давлатлари Россияни четлаб ўтиб, газ ва нефть етказиб беришни диверсификация қилмоқчи. Шу тариқа, Марказий Осиё, Кавказ ва Туркия орқали ўтувчи Ўрта йўлак Европага газ ва нефть етказиб бериш нуқтаи назаридан керакли муқобилга айланиб бормоқда.

АҚШдаги Марказий Осиё бўйича Oxus жамияти президенти Эдвард Лемон.
АҚШдаги Марказий Осиё бўйича Oxus жамияти президенти Эдвард Лемон.

Яна бир муҳим омил – муҳим минералларга, жумладан, уранга талаб ортиб бораётгани, бу [Франция Президенти] Эммануэл Макроннинг Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташрифи сабабларидан биридир. Чунки давлатлар яна атом энергиясини вариант сифатида кўриб чиқа бошлади. Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларида [Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 28-йиллик иқлим саммитида] декарбонизация ва қазилма ёқилғидан воз кечиш истиқболлари муҳокама қилинди. Ядро энергетикаси яна жозибадор бўлиб бормоқда. Қозоғистон эса дунёдаги энг йирик уран ишлаб чиқарувчи бўлиб, бу, албатта, атом энергетикасини ривожлантиришга интилаётган компаниялар учун яхши имкониятдир. Бу омилларнинг барчаси биргаликда Марказий Осиёга халқаро эътибор кучайишига ёрдам берди.

"Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш". Тошкент "чуқур ташвишда", аммо норозилик нотаси йўқ
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:42 0:00

Озодлик: Демак, бу ерда асосан прагматик ёндашувми?

Эдвард Лемон: Мен шундай деб ўйлайман. Албатта, масалан, Президент Байденнинг Марказий Осиёнинг беш президенти билан учрашуви ҳақидаги баёнотига қарасангиз, унда муҳим минерал ресурсларга, минтақани барқарорлаштиришга, ҳар бир давлатнинг мустақиллиги ва суверенитетини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилганини кўрасиз. Бу Россия ва маълум даражада Хитойнинг минтақадаги таъсирига нозик ишорадир. Баёнотда инсон ҳуқуқлари, демократия ва бошқарув масалаларига эътибор кўп эмасди. Менимча, бу ташаббусларнинг аксарияти ҳақиқатан ҳам прагматикдир.

Озодлик: Марказий Осиё давлатларининг ўз манфаатлари ҳақида нима дейиш мумкин? Мутахассислар айтишича, уруш сабабли уларнинг Россиядан қўрқуви кучайган ва бу қўрқув минтақани бошқа ҳимоячилар ва ҳомийлар излашга мажбур қилмоқда. Буни бошқа ўйинчилар билан алоқаларни диверсификация қилиш учун сабаб сифатида кўриш мумкинми?

Эдвард Лемон: Албатта, шуни унутмаслик керакки, минтақа ҳукуматлари ҳам бу муносабатларни шакллантиради. Сўнгги йилларда, Украинада уруш бошланишидан олдин силжиш бошланганди, президент [Шавкат] Мирзиёев 2016 йилда Ўзбекистонда ҳокимият тепасига келди. Жумладан, минтақавий алоқаларни кенгайтириш, охиргиси сентябрь ойида Душанбеда бўлиб ўтган давлат раҳбарларининг йиллик учрашувлари, Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо ва алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган кўпроқ саъй-ҳаракатлар шулар жумласидан.

Минтақа давлатлари кўп векторли ташқи сиёсат юритишни истайди, улар бирор ташқи кучга, хоҳ Россияга, хоҳ Хитойга, хоҳ Ғарбга тўлиқ қарам бўлишни истамайдилар. Ўйлайманки, улар ҳар бир давлат, жумладан, Россия, Эрон, Ғарб давлатлари ва Хитой билан яхши муносабатларни сақлаб қолишни исташади.

Биз шу йил давомида Марказий Осиёнинг бешта президенти Германия, АҚШ, Форс кўрфази давлатлари, Хитой ва Россияда ушбу кўп тармоқли алоқаларни сақлаб қолиш мақсадида учрашганини кўрдик. Аммо улар томонларни танлашга мажбур қиладиган, Украина масаласида, айтайлик, бутунлай Россия томонига ўтишни талаб қиладиган вазиятга тушиб қолишни хоҳламайдилар. Улар шу пайтгача Россияни [Украинадаги уруш сабабли] танқид қилишмади. Баъзан улар Россияни яширинча танқид қилишади, лекин барибир бунга қарши ҳам эмаслар. Улар тинчликда яшашни ва ўзларига жуда кўп талаблар қўйилмаслиги исташади.

“РОССИЯ ТАҲДИДИ ДЕКОЛОНИЗАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ ЎСИШИГА ҲИССА ҚЎШАДИ”

Озодлик: Россиядан келаётган таҳдидга қандай қарайсиз? У қанчалик жиддий?

Эдвард Лемон: Албатта, Россия билан узун чегараси бўлган Қозоғистонда хавотирлар бор. Қўрқув шундаки, агар Россия Украинада қандайдир ғалабага даъво қила олса, эътиборини қаратадиган кейинги давлат Қозоғистон бўлиши мумкин, россиялик миллатчиларнинг Шимолий Қозоғистон тарихан Сибирнинг бир қисми эканлиги ҳақидаги даъволарини инобатга олсак.

Украинадаги уруш натижаси ва бу Кремлнинг оқилона стратегик қадами бўлдими ёки йўқ, бу ҳали узоқ келажакда кўринади.

Аммо менимча, бу қўрқувлар албатта мавжуд ва уларни ҳисобга олиш муҳим, чунки улар Қозоғистондаги ва умуман минтақадаги ички сиёсий воқеликни белгилаб беради, деколонизация жараёнлари кучайишига, Россиядан, СССРдан, [умумий] тарихдан узоқлашишига ёрдам беради. Миллий тилларни қайта кўриб чиқиш учун тарғибот ортади.

OzodNazar: Мирзиёев жадидларни ёрдамга чақирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:38:54 0:00

Озодлик: Ғарб матбуоти Украинадаги урушда ғалаба қозона олмаётгани, Россиянинг ҳам иқтисодиёти, ҳам ҳарбий обрўсига путур етганлиги сабабли, унинг таъсири сезиларли пасайганини даъво қилмоқда. Лекин, шу билан бирга, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Москвада Владимир Путин билан бирга Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба байрамини нишонлаш маросимида қатнашди. Россия Қозоғистон орқали Ўзбекистонга табиий газ етказиб бера бошлади. Россиянинг Марказий Осиёдаги мавқеи ҳақиқатдан ҳам заифлашяптими?

Эдвард Лемон: Бу жуда мураккаб савол ва барчаси заифлашиш деганда нимани назарда тутаётганимизга, қайси вақт оралиғи ҳақида гапираётганимизга боғлиқ. Агар Совет Иттифоқи парчаланиб кетган 1991 йилдан бугунги кунгача бўлган давр ҳақида гапирсак, ҳа, Россиянинг минтақадаги роли пасайган. Менимча, бу секин пасайиш эди ва Украина уни маълум даражада тезлаштирди. Шу билан бирга, кўп нарса биз қайси соҳалар ҳақида, қайси давлатлар ҳақида гапираётганимизга боғлиқ. Масалан, Туркманистон билан муносабатлар сўнгги бир неча йил ичида, айниқса Сердар [Бердимуҳамедов] 2022 йил бошида ҳокимиятга келганидан кейин яхшиланди.

Россия ҳали ҳам жуда кучли иқтисодий таъсирни сақлаб қолмоқда ва бу иқтисодий таъсир Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ва санкциялардан қочиш учун Қозоғистон ва Қирғизистондан Россияга товарларни қайта экспорт қилишда фойдаланилгани сабабли ортди. 2022 йилда Марказий Осиё республикалари ва Россия ўртасидаги умумий товар айирбошлаш ҳажми ошган. Урушга қарамай, Марказий Осиёдан Россияга келаётган муҳожирлар сони ортаётганини ҳам кўряпмиз. Россиядан пул ўтказмалари Тожикистон ва Қирғизистон иқтисодиётида ҳамон жуда катта улушга эга. Россия сиёсий таъсир ўтказишни давом эттираётганини кўряпмиз. Марказий Осиё республикаларининг ҳеч бири БМТда Россияга қарши овоз бергани йўқ: улар бетараф қолган ёки баъзи ҳолларда умуман овоз беришда қатнашмаган. Бу давлатларининг барча раҳбарлари 9 май куни Москвада бўлиб ўтган Ғалаба байрамини нишонлаш маросимида қатнашди.

Барибир, узоқ муддатда Россиянинг таъсири пасаяди. Келгуси ўн йилга назар ташласак, Россиянинг роли пасайишда давом этиши учун барча шароитлар бор, деб ўйлайман. Лекин менимча, бу баъзилар ўйлагандек тез бўлмайди. Қайсидир маънода Украинадаги уруш [Россия]нинг минтақа билан муносабатларининг айрим жиҳатларини ўзгартирди. Бу қўшни давлатга бостириб кирганида Россиянинг хавфсизликни таъминловчи сифатидаги ишончлилигига путур етказди. Шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистон каби давлатлардаги ҳарбий иштироки заифлашди. Мен Россиянинг ҳозирги ҳолати унинг кескин таназзулга юз тутаётгани ва унинг асосий роль ўйнашда давом этишига ишониш ўртасидадир, деган бўлардим. Менимча, таъсир пасайиши тенденцияси бор ва у аста-секин пасайиб бормоқда.

“ПРEЗИДEНТЛАР МУВОЗАНАТНИ САМАРАЛИ САҚЛАШНИ УДДАЛАМОҚДА

Озодлик: Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Ғарб Россиянинг “қўшнилари, дўстлари ва иттифоқчилари”ни бегоналаштиришга ҳаракат қилмоқда. Марказий Осиёга ташқи ўйинчилар қизиқиши ортиб бораётганига Россия қандай жавоб беради?

Эдвард Лемон: Менимча, Ғарб минтақани беқарорлаштиришга ҳаракат қилаётган қандайдир салбий ўйинчи сифатида намойиш этилмоқда. Россиянинг расмий оммавий ахборот воситалари, шунингдек, давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган оммавий ахборот воситалар Ғарбни доимий равишда Марказий Осиё суверенитети ва барқарорлигига путур етказмоқчи бўлган ўйинчи сифатида кўрсатмоқда. Бу, албатта, асосий жиҳатлардан биридир.

Саҳна ортида содир бўладиган воқеалар ҳам бор. Қизиғи шундаки, Мирзиёев мисолида, масалан, Ғалаба байрамини нишонлаш учун Москвага бориш нияти йўқ эди. Маросим 8 май куни бўлиб ўтди, фақат ўша куни у Москвага учиб кетди.

Россия минтақадаги етакчи ташқи куч бўлиб қолишни истайди, бироқ айни пайтда Марказий Осиё республикалари нима қилишини тўлиқ назорат қилиш имконига эга эмас. Ҳозир Россияга бу минтақа давлатларининг президентлари керак ва уларнинг таъсир кучи мисли кўрилмаган даражада ортган, чунки Марказий Осиё Путин ва Россия ўз аҳамиятини сақлаб қолиши мумкин бўлган минтақадир. Халқаро жиноят суди уни ҳибсга олишга ордер берганига қарамай, Марказий Осиё у бора оладиган минтақалардан бири. Бу йил кузда у Қирғизистонда эди. Хуллас, аслида уруш бошланганидан кейин Марказий Осиё республикаларининг унга нисбатан таъсир кучи ортди.

Озодлик: Ғарб экспертлари фикрича, Марказий Осиё етакчилари қийин аҳволда, чунки улар бошқа ўйинчилар билан муносабатларини диверсификация қилиши керак, шу билан бирга, Россия президенти Владимир Путинга садоқат кўрсатишга мажбур.

Эдвард Лемон: Менимча, бу мувозанатни сақлаш қийин, чунки Россия Марказий Осиё давлатларидан бири билан чегарадош ва айни пайтда минтақа билан савдо, хавфсизлик ва сиёсий алоқалар бўйича жуда муҳим ҳамкор бўлиб қолмоқда. Россия билан алоқаларни бутунлай узиб бўлмайди. Албатта, президентлар ва ҳукуматлар учун Россия билан дўстона муносабатларни сақлаб қолиш ва Ғарбни санкцияларга риоя қилаётганига ишонтириш, шунингдек, Хитой, Туркия ва бошқа кучлар билан яқинроқ алоқаларни ривожлантириш ва ривожлантириш жуда қийин.

Озодлик: Ғарб давлатларининг Марказий Осиёга қизиқиши қанча давом этади? У тезда совуши мумкинми?

Эдвард Лемон: Қизиқиш қайсидир маънода одатда минтақадаги экзоген ёки ташқи омиллар билан боғлиқ бўлиб, Афғонистон билан кўп йиллардан буён вазият шундай эди. Россия ва Украинадаги уруш узоқ давом этадиганга ўхшайди. Бу, албатта, Марказий Осиёга қизиқишни сақлаб туради. Марказий Осиёда жаҳон иқтисодиёти учун тобора қимматли бўлиб бораётган фойдали қазилмалар ва бошқа хомашёлар борлиги минтақага бўлган қизиқиш келажакда ҳам давом этишини ва бошқа давлатлар билан кўпроқ С5+ алоқаларини кўришимизни англатади.

"САНКЦИЯЛАР УМУМАН ЖАМИЯТГА ЭМАС, КЎПРОҚ КОМПАНИЯЛАРГА ҚЎЛЛАНИЛАДИ"

Озодлик: Сиз Марказий Осиё давлатлари Россияга санкциялардан қочишга ёрдам бераётганини айтгансиз. Ғарб Марказий Осиё давлатларига қарши санкция қўя оладими? Ёки минтақа Россияга янада яқинлашиб кетишидан қўрққанлари учун бундай қила олишмайдими?

Эдвард Лемон: Қирғизистондан Россияга ҳарбий маҳсулотлар экспорт қилишда айбланган компанияларга нисбатан иккиламчи санкциялар аллақачон жорий қилинган. Албатта, керак бўлса, санкцияларни қўллаш истаги бор. Ўйлайманки, кенг кўламли санкциялар АҚШ нуқтаи назаридан самарасиз бўлади, чунки улар Қозоғистон ёки Қирғизистонни Россия ва Хитойга яқинлаштиради. Албатта, сўнгги йилларда Европа Иттифоқи, АҚШ ва Марказий Осиё республикалари ўртасидаги кўплаб парда ортидаги дипломатия уларнинг бундай амалиётларни тўхтатишини таъминлашга қаратилган. Лекин менимча, санкциялар жамиятга эмас, балки кўпроқ компанияларга нисбатан қўлланади.

Озодлик: Хитой Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан С5+1 саммитини ҳам ўтказди. Айрим экспертлар Хитой ва Россия минтақада параллель иш олиб бораётганини айтишади. Хитой ва Россия 2022 йил февралида «чегарасиз» ҳамкорликни эълон қилди ва “рангли инқилоблар” ва Марказий Осиё ишларига ташқи аралашув олдини олиш учун биргаликда ишлашга ваъда беришди. Сизнингча, минтақада Хитой ва Россия ўртасида рақобат борми?

Эдвард Лемон: Ҳеч бўлмаганда ўзлари айтаётган гапларга қаралса ва минтақадаги манфаатлари нуқтаи назаридан уларнинг мақсади минтақадаги ҳукуматларни сақлаб қолиш ва қўллаб-қувватлаш, уларни ҳокимиятда қолдириш, Ғарб таъсири кучайишига йўл қўймасликдир.

Шу билан бирга, менга рақобат кучайиб бораётгандек туюлади. Рақобатни ошириш учун, албатта, ортиб бораётган салоҳият ҳам бор, Хитой минтақадаги ролини кучайтираётганини кўрмоқдамиз. Хитой 1990-йиллардан, яъни Марказий Осиё билан илк дипломатик алоқаларини ўрнатган пайтдан бошлаб, минтақанинг хавфсизлиги, иқтисодий ва сиёсий масалалари билан доимо шуғулланиб келган. Масалан, Марказий Осиё билан ҳамкорлик асосан чегара хавфсизлигига қаратилган. Аммо вақт ўтиши билан Хитойнинг минтақа хавфсизлигини таъминлашида Тожикистонда ўз объектларини очгани, қурол экспортини 10 йил ичида 10 баробарга оширгани тобора фаол роль ўйнай бошлади. Хитой тобора кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ташкил этмоқда. Яъни, Россия тарихан эга бўлган барча ролларни ўйнамоқда. Хитой Россияни минтақадан сиқиб чиқараётгани аниқ. Бу низо эмас, балки рақобат кучайишига олиб келиши мумкин. Икки томон тўқнаш келиши даргумон. Лекин айни пайтда улар ўртасида рақобат кучайиб бораётгани тайин.

Мирзиёев Германияга нима учун борди? - Берлиндан махсус репортаж
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:40 0:00

Озодлик: Бу йил Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ҳам ташқи иштирокчиларсиз Марказий Осиё саммитида, яъни маслаҳат учрашувларида тўпланди. Улар шундай шароитда, ташқи ўйинчилар эътиборида, жамоавий ҳаракат қила оладими?

Эдвард Лемон: Менимча, бу ҳали ҳам етишмай турган нарса. Биз ушбу маслаҳат учрашувларини 2018 йилдан бери кузатамиз ва улар муҳим, чунки бундай амалиёт минтақада 1990 ёки 2000 йиллардан бери мавжуд эмас эди. Марказий Осиё етакчилари ҳеч қандай ташқи катта ёки ўрта кучларсиз бир жойга тўплана олиши муҳим. Лекин барибир уларнинг ягона позицияга эга бўлишига тўсқинлик қиладиган бир қанча тафовутлар, жумладан, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида давом этаётган чегара можароси ёки Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида минтақада етакчи куч эканлиги борасида рақобат ҳам бор. Қолаверса, Туркманистон доимий бетарафликни сақлаб келгани ва кўп дипломатик ташаббуслардан қочиши аниқ.

Марказий Осиё республикаларининг музокаралардаги позициясини кучайтириши мумкин бўлган нарса С5+ доирасидаги учрашувларни ўтказишни бироз кўпроқ мувофиқлаштиришдир. Улар алоҳида ҳаракат қилишади, бу яхши, албатта. Лекин шу билан бирга, агар улар ўз позицияларини бироз кўпроқ мувофиқлаштирсалар, жамоавий келишув кучи ортади.

“РОССИЯ БАРЧА МАРКАЗИЙ ОСИЁ РEСПУБЛИКАЛАРИНИНГ ФОРМАЛЛАШТИРИЛГАН ИТТИФОҚИГА ЖАВОБ БЕРИШИ МУМКИН”

Озодлик: Сиз Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара можароси, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги рақобат ҳақида гапирдингиз. Бошқа тўсиқлар ҳам борми? Нега биз ривожланган минтақавий ҳамкорликни кўрмаяпмиз? Россиянинг муносабатидан хавотир борми?

Эдвард Лемон: Менимча, албатта бор. Шунинг учун улар мана норасмий органни (Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви) танладилар. Аслини олганда, бу уларнинг ўз пойтахтларида навбатма-навбат ўтказаётган учрашувлари, холос. Улар ўтган асрнинг 90-йиллари охири – 2000-йиллар бошларидагига ўхшаш нарсани, яъни Марказий Осиё иттифоқини яратишни таклиф қилишмаяпти. Чунки Россия ўшанда бу иттифоққа қўшилишни талаб қилган, кейин эса иттифоқ тарқаб кетган эди.

Шубҳасиз, Россия Марказий Осиёдаги барча республикаларнинг расмийлаштирилган иттифоқига қандай муносабат қилиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар бор. Демак, ана шу хавотир бу органни янада институционаллаштиришга тўсқинлик қиладиган яна бир омилдир.

Озодлик: Яқин келажакда Марказий Осиё давлатлари ўртасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш имконияти борми?

Эдвард Лемон: Менимча, бу ҳозир узоқ келажакка қолган. Ўйлашимча, минтақавий алоқаларни кенгайтириш йўлида ютуқларни кўрамиз, лекин Марказий Осиёнинг барча беш республикаси аъзо бўлган янада расмий халқаро ташкилотга ўхшаш бирор тузилмани кўриш қийин бўлади.

Агар биз 2022 йилга эмас, 2023 йилга назар ташласак, менимча, Марказий Осиёга халқаро эътибор кучайгани аниқ. Мамлакатлар ичида ҳам анча консолидацияни кузатдик. 2022 йил бутун минтақа учун беқарорлик йили бўлди – Қозоғистонда қонли январь воқеалари, Тожикистонда аёвсиз бостирилган май намойишлари, июль ойида Қорақалпоғистонда, кузда Қирғизистонда Ўзбекистон билан чегара шартномасига қарши кенг кўламли намойишлар. Аммо 2023 йилда консолидацияни кўрдик: Ўзбекистонда конституциявий референдум, Қозоғистонда парламент сайловлари. Қирғизистонда [Президент Садир] Жапаров қандай қилиб ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб, мухолифат ва матбуотни бостириб бораётганини кўриб турибмиз. Демак, бу йил ҳақиқатан ҳам ички жабҳада қайта консолидация юз берди, минтақа ҳукуматлари ўз позицияларини мустаҳкамлашга ва кейинги беқарорлик олдини олишга ҳаракат қилмоқда.

Форум

XS
SM
MD
LG