Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:49

Matiz Россия бозорини тарк этди


Uzbekistan: GM-Uzbekistan joint venture produced "Matiz"
Uzbekistan: GM-Uzbekistan joint venture produced "Matiz"

Россияда сифати ва нархи бўйича энг арзон ва оммабоп деб танилган Matiz автомобили янги йилдан бошлаб Россияга экспорт этилмайди. GM Uzbekistan расмийларига кўра, бундай қарор Матиз ўрнини босадиган янги русумдаги – Ravon R2 автомобилини бозорга чиқарилгани билан боғлиқдир.

Равон ширкатининг Москвадаги вакиласи Юля, Озодлик билан суҳбатда Матиз автомобилининг Россияга бошқа экспорт этилмаслигини тасдиқ этди.

- Ҳақиқатан ҳам,Матиз ишлаб чиқариш учун бу охирги йил. Чунки Равон ширкати Matiz ўрнини босадиган янги - R2 автомобилини бозорга чиқарди. Ҳозирда барча куч-қувват ана шу янги русумдаги автомобиллларга қаратилади. Матизнинг завод конвейридан олишнинг бошқа сабаблари бизга маълум эмас. Бу завод раҳбарияти қарори ҳисобланади, деди Равон ширкатининг Москвадаги расмий вакиласи Юля.

Москвадаги Ravon расмий сайтидаги автомобиллар рўйхатидан ҳам Matiz чиқарилган.

Аввалроқ завод раҳбарияти Ravon Matiz автомобилларини автоматик бошқарув, хавфсизлик ëстиқчалари ва навигация тизими каби янги технологиялар билан жиҳозлаш лойиҳаси режалаштирилганини билдирганди.

Москвадаги “За рулём” автожурнали эксперти Вадим Крючков, Озодлик билан суҳбатда,Матиз автомобилининг бошқа ишлаб чиқармаслик қарорини, тўғри ўйланган маркетинг қадам дея баҳолади.

Унинг фикрича, Матизнинг замонавийлаштириш амалиёти автомобил нархининг кўтарилиши ва унинг рақобатбардош бўлишига салбий таъсир кўрсатишини ҳисобга олган ҳолда, завод раҳбарияти шундай тўхтамга келган.

- Матиз Россия бозорида тақрибан 2001 йилдан буён сотилмоқда. Ҳозирги кунда ушбу модел эскириб қолган ва замонавий хафсизлик талабларига жавоб бермайди. Шунинг учун ҳам Матиз ўрнига Ravon R2 нинг келиши жуда тўғри қадамдир. Россия бозорида R2 ўз сегментида энг оммабоп, бозори чаққон автомобиллар рўйхатидан ўрин олишига ишонаман, деди эксперт Вадим Крючков.

2016 йилда Россияда Ravon бренди остида сотила бошланган Ravon Matiz ( 0,8 литрли, 3 цилиндрли, 51 от кучига эга моторли, механика бошқарув) нархи 314 минг рублдан (тақрибан 4950 доллар) бошланади. Ravon 2 модели эса ҳозирда 409 минг рублдан (6450 доллар) сотилмоқда.

Бугунги кунда Россия салонларида Ўзбекистон автомобилларидан Matiz ва Ravon R2 қатори, Nexia R3 (~419 000 рубл), Ravon Gentra (~559000 рубл) сотилади.

Сифат ва муносиб нарх бўйича Matiz ва Ravon R2 га рақобат қиладиган автомобиллардан, экспертлар Кia Picanto номини келтиришади. Бироқ ушбу автомобил нархи, ўзбек Матизига қараганда, қарийб 2 баробар қиммат туради.

Россияда Матизни асосан ўртаҳол россияликлар қатори мижозларига пицца, суши таомларини ташийдиган кафелар сотиб олишади.

Россиядаги GM Uzbekistan айрим дилерлари, Озодлик билан сўҳбатда, омборларда йиғилган захиралар сотиб тугатилгандан сўнг, бошқа Матиз келтирилмаслигини билдиришди.

XS
SM
MD
LG