Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:33

Россияда янги сафарбарлик муқаррар. Чақирув қоғози юборишса нима қилиш керак? Ҳуқуқ ҳимоячилари тушунтиради


Россиянинг "Можем объяснить" лойиҳаси журналистлари номи айтилмаган манбаларига таяниб, Россияда ҳарбий сафарбарлик бир кунлик овоз беришдан ўтгач, яъни 20 сентябрдан сўнг дарҳол бошланиши мумкинлигини ёзмоқда.

Шартнома асосида ёллаш бўйича ташвиқотлар муваффақиятсиз чиққани, режанинг ярми ҳам бажарилмагани ҳақидаги хабарлар сафарбарлик муқаррар эканига далолат қилади.

Россияда юзага келиши мумкин бўлган янги сафарбарлик тўлқини ҳақида «Настояшчее Время» "Гражданин и Армия" ҳуқуқбонлик гуруҳи раҳбари Сергей Кривенкодан сўради.

- Айтишларича, йигирманчи сентябрдаёқ сафарбарлик эълон қилиниши мумкин. Бунинг аломатларини кўряпсизми?

- "Биз бу аломатларни йил давомида кузатдик. Яъни, ўтган йил кузида сафарбарликнинг илк тўлқини бўлиши биланоқ, давлат қонунчиликда қанча тешиклар борлигини, ҳарбий бўлимлар қанчалик ёмон ишлаётганини англаб етди. Аммо йил давомида Россия ҳукумати буларнинг барчасини тузатиш учун қандай жонбозлик қилаётганини ҳам кўряпмиз. Бутун сафарбарлик процедурасини ҳозирлаяпти. Ўзгартиришлар киритиляпти, чақирув қоғозини электрон юбориш, жарималарни кучайтириш… бутун тизим тартибга солинмоқда. Бу эса ҳарбий хизматга чақириш тизими ўзгартирилаётганининг энг муҳим кўрсаткичидир: албатта, чақирув ва сафарбарлик учун. Шундай қилиб, ҳа, аломатлар бор.

- Демак, эртами-кечми сентябрь, октябрь, ноябрь ойларида – қачондир бўладими бу? Сизнингча, бу босиб олинган ҳудудларга ҳам тааллуқлими? Женева конвенцияларида бу тақиқланган.

- “Женева конвенциялари тақиқлайди, лекин Россия аллақачон бу ҳудудларни ўзиники деб эълон қилган, кучли интеграция жараёни давом этмоқда. Аллақачон ҳарбий рўйхатга олиш идоралари мавжуд. Шу ўринда бу ҳудудларнинг ушбу сафарбарлик тўлқинига қўшилиш-қўшмаслигини айтиш қийин. Лекин у ерда баъзи тадбирлар кўрилиши мумкин, балки у қадар кенг миқёсда эмасдир, лекин бу аниқ. Россияда армияга фаол жалб қилиш учун ярим йилдан бери тарғибот давом этмоқда, аммо самарасиз.

-Бошида шу йўл билан 400 минг олиш вазифаси қўйилгани айтилганди.

“300 атрофида, ўтган йили кейинги сафарбарлик тўлқини ҳақида 400 минг деб гапиришганди. Мудофаа вазирлиги раҳбарияти 400 минг шартнома бўйича аскар кераклиги ҳақидаги режаларни айтди. Аммо ўтган йилги сафарбарлик ҳам шартнома бўйича ёллаш муваффақиятсизликка учраганидан кейин бошланганди. Ёдингизда бўлса, ўтган ёзда жойлардаги батальонлар билан боғлиқ бу воқеаларнинг барчаси, муддатли ҳарбий хизмат ўтаётганларни ва фуқароларни шартнома тузишга чақириш бўлган. Шунга қарамай, барчаси барбод бўлди, шунинг учун расмийлар ўтган йил сентябрь ойида сафарбарлик қилишга мажбур бўлди. Шартнома асосида ёллашнинг кейинги тўлқини ҳам муваффақиятсизликка учради. Ўйлашимча, кўплаб ҳудудларда аҳвол шу.

- Нега барбод бўлди?

“Чунки Россия фуқаролари, эҳтимол, бу нима эканлигини, нима учун содир бўлаётганини, бу нафақат армияга чақирув, балки урушга жалб қилиш эканлигини тушунади. Иккинчидан, кўпчилик ҳарбий хизматчилар ҳозир абгор ҳолатда эканлигини, уларни крепостнойдан ҳам баттар аҳволдаги қуллар эканлигини аллақачон тушунган бўлиши мумкин. Улар ўз вазифаларидан воз кеча олишмайди. Шартномавий хизматчилар кўнгиллига ўхшайди, яъни улар шартномани маълум муддатга тузади ва шартнома муддати тугагандан сўнг кетавериши мумкин. Ҳозирги ҳолатда бундай имконият йўқ. Жанг қилишдан бош тортганлик, бўлинмани рухсатсиз тарк этганлик учун оғир жазолар белгиланган. Яъни, армиядаги одамлар жуда оғир шароитда: сиз жанг қиласиз ёки 10-12 йилга қамаласиз. Шунга қарамай, кўриб турганимиздек, бу ҳолатлар сони ортиб бормоқда, одамлар узоқ вақт давомида бундай яшолмайди, ҳарбий хизматчилар ҳам, бошқалар ҳам нима учун урушаётганини тушунолмаяпти. Бу урушнинг сабаби уларга аниқ айтилмаган, улар чет эл ҳудудида жанг қилмоқда. Шундай қилиб, эртами-кечми фикрлар ўзгаради. Демак, вазият шундай. Хўш, гўё шартнома тузиши ва катта пулга алданиши керак бўлган фуқароларга келсак, улар буни анча олдин тушунишган ва шунинг учун урушга ёллаш ишлари барбод бўлди.

ИВАН ЧУВИЛЯЕВ: "АГАР СИЗГА ЧАҚИРУВ КОМИССИЯСИГА КЕЛМАСАНГИЗ ҚАМАЛАСИЗ, ДЕБ ТАҲДИД ҚИЛИШСА, ИШОНМАНГ, УНДАЙ ЭМАС"

"Идите лесом" жамғармаси матбуот атташеси Иван Чувиляев, агар чақирув аллақачон юборилган бўлса, нима қилиш кераклигини ва ҳарбийга чақирув бўлимига бормасангиз, нима таҳдид солиши мумкинлигини айтди:

  • чақирув қоғозини олманг;
  • чақирув комиссиясига борманг;
  • яқинларингизга, аёл киши бўлса яхшироқ, ҳарбий хизматга қабул қилиш комиссиясига ҳужжатларни олиб бориши учун ишончнома расмийлаштиринг;
  • ҳарбий хизматга чақирилиш хавфи мавжуд бўлса, муқобил фуқаролик хизмати учун аризани тўлдиринг ва уни ўзингиз билан олиб юринг;
  • барча масалалар бўйича ҳуқуқ ҳимоячилари билан маслаҳатлашинг;
  • чақирув комиссиясига бормаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик саналади – сизга фақат жарима солинади.

“Контракт имзоламаганлар калтакланмоқда!” Россия ўзбекистонликларни урушга мобилизация қилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:15 0:00

Айни пайтда, Россияда ҳатто болалар муассасаларида ҳарбий хизматга шартнома тузиш учун ташвиқот олиб борилмоқда. "Удмуртия против коррупции" телеграм канали Ижевскдаги «Берёзка» болалар боғчаси эълонлар тахтаси суратини эълон қилди, у ерда ташвиқот плакати осилган.

"Бу ноқонуний, лекин ҳар доим шундай бўлади, – дейди Иван Чувиляев. – Биз буни турли таълим муассасаларида – болалар боғчаларида, мактабларда, поликлиникаларда кўрамиз. Таълим муассасалари давлат тузилмалари учун жуда қулай чунки улар бутунлай ҳукуматга бўйсунади. Улар ўша ерда ташвиқот учун фойдаланишади, чунки улар бу таълим муассасаларига жуда кўп одамлар боришини ва кўпчилик бу ташвиқотни кўришини яхши билишади.

Форум

XS
SM
MD
LG