Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:33

Россия ҳукумати вакиллари Ўзбекистон учун Москва Вашингтондан афзалроқ эканини уқтиришга уринди


Д.Медведев Тошкент халқаро аэропортида, 2019, 29 май.
Д.Медведев Тошкент халқаро аэропортида, 2019, 29 май.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажмини 10 млрд долларга етказишни кўзламоқда.

Урганчда бўлиб ўтган Ҳукуматлараро қўшма комиссия мажлисида сўзга чиққан россиялик мулозимлар Россия Ўзбекистонга АҚШдан кўра “афзалроқ ҳамкор” эканини уқтиришга уринди.

Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида иштирок этиш учун 29 май оқшомида Ўзбекистонга етиб келди.

Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг Урганч шаҳрида бўлиб ўтган биринчи мажлисида гапираркан, Дмитрий Медведев яқин орада икки давлат ўртасида товар айирбошлаш кескин ўсишини башорат қилди:

- Савдо айланмамиз яқин орада 20-25% ошиб, 4,5 млрд АҚШ долларига етгани борасида айтгандим. Мусбат динамика сақланиб қолмоқда ва жорий йилда айланмаси 10 фозига оширилди ва ўзаро савдо айирбошлаш 10 млрд долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Медведев икки мамлакат савдо алоқаларининг ўсиши МДҲ давлатлари орасида энг юқори эканини ҳам таъкидлаб ўтди. У Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдодан ташқари иқтисодий, саноат, энергетика, инвестиция, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва юқори технологиялар соҳаларида ҳамкорлик жадал ривожланишига ишонч билдирди.

Бунинг учун, Дмитрий Медведев сўзларича, 2024 йилгача режалаштирилган ҳукуматлараро дастур асосида турли соҳаларда 109та лойиҳа ишлаб чиқилган:

- Сармоя киритиш соҳасида Россия Ўзбекистон учун энг жиддий ҳамкор бўлиб қолмоқда. Бу соҳада сармоялар умумий ҳажми 9 млрд долларга етди, Россия капитали иштирокида 1100 корхона ишлаётгани маълум.

Бош вазирлар Дмитрий Медведев ва Абдулла Ариповлар ўртасида олий таълим тўғрисидаги дипломларни ва илмий даражаларни ўзаро тан олиш ва Москванинг ВДНХ кўргазмалар марказида “Ўзбекистон” павильонини ишга тушириш борасида ҳужжатлар имзолади.

Урганчдаги йиғилишда Медведевдан ташқари икки тарафлама муносабатлар борасида Россия ҳукуматининг бошқа вакиллари ҳам сўзга чиқди.

Жамоатчилик эътиборини, айниқса, Россия Иқтисодий тараққиёт вазири Максим Орешкин сўзлари ўзига тортди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида икки тарафлама ҳамкорликни жадаллаштиришга чақирган иқтисодиёт вазири Максим Орешкин Россия Ўзбекистон учун АҚШга нисбатан “жиддийроқ ҳамкор” экани тўғрисида мулоҳаза юритди.

- Бу учрашувимиз Россия ва Ўзбекистон ўртасида алоқаларни ривожлантириш нима учун кераклигини англаш учун муҳимдир. Бугун эрталаб ўқиб қолдимки, АҚШ президенти маслаҳатчиси Болтон Марказий Осиё минтақаси АҚШ учун Хитой ва Россия ўртасидаги қандайдир бир алоҳида минтақа сифатида муҳимлиги борасида гапирибди. Яъни у АҚШнинг Хитойга қарши туришида аҳамиятлидир, деган Максим Орешкин.

Иқтисодиёт вазири АҚШдан фарқлироқ Ўзбекистон Россия учун “маданий, инсонпарварлик нуқтаи назаридан чуқур ҳамкор” эканига урғу берди ва Ўзбекистон собиқ Иттифоқ ҳудудида “Россиядан кейинги энг жадал ўсиб бораётган иқтисодиётлардан бирига айланиши” тўғрисида мақтовларни аямади.

Шунингдек, Максим Орешкин Москва ва Тошкент Россиянинг Ўзбекистондаги миграция ваколатхоналарини очишни режалаштираётганини яна бир маротаба эслатиб ўтди. Унинг айтишича, Москва Россияга ишлагани келаётган муҳожирлар малакасини оширишдан манфаатдор ва бу соҳада турли лойиҳаларни амалга оширади.

Орешкин икки давлат раҳбарлари Атом электрстанциясини қуришни бошлаш учун зарурий ҳужжатларни йил охиригача имзолашини таъкидлаб, ундан кейин Росатом иккита ВВЭР-1200 реактор қурилмаларига эга “3+” энергоблоклар авлодини қуришини эълон қилди. Россия ҳукумати Ўзбекистонда АЭС қурилишини 2022 йилда бошлашни режалаштираётганини маълум қилди.

30 май куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди.

XS
SM
MD
LG