Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:00

Катта сиёсатдан четлатилган Рустам Азимов сайлов арафасида Мирзиёевни мақтаб чиқди


Рустам Азимов Каримов даврида унинг эҳтимолий сиёсий меросхўрларидан бири сифатида кўрилган.
Рустам Азимов Каримов даврида унинг эҳтимолий сиёсий меросхўрларидан бири сифатида кўрилган.

Президент Каримов даврида Ўзбекистоннинг қудратли арбобларидан саналган, ҳокимият жилови Шавкат Мирзиёевга ўтгач катта сиёсатдан четлатилган Рустам Азимов қарийб беш йиллик танаффусдан сўнг расмий матбуотда илк бор кўриниш берди.


Мамлакатнинг расмий ахборот агентлиги – ЎзА сайтида айни пайтда “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси раҳбари бўлиб ишлаётган Р.Азимовнинг “Янги Ўзбекистон ислоҳотлари – тараққиёт ва халқ фаровонлиги йўлида” деб аталган мақоласи чоп этилди.


Мақолада Ш.Мирзиёев "ўта таҳликали ва мураккаб даврда Ўзбекистон истиқлолини кўз қорачиғидек асраётгани" таъкидланади.


“2017 йилдан бошлаб Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчиликларида Ўзбекистонда кенг қамровли ислоҳотлар бошланган бўлса, мазкур амалга оширилаётган ислоҳотларни фақатгина санаб ўтишнинг ўзига бир кун камлик қилади”, дейди муаллиф.


Р.Азимов Мирзиёев ислоҳотларини васф этар экан, уни “миллий лидер” дея сифатлайди. Узоқ йиллар “Эски Ўзбекистон”нинг иқтисодиёт-молия секторига раҳбарлик қилган собиқ арбоб “Янги Ўзбекистон”да ташқи қарз ошиб бораётганидан хавотирга тушган жамоатчиликни тинчлантиришга ҳам уринади.


“Тўғри, қарз ошмоқда, лекин шу билан бирга иқтисодиётимиз ҳам тез суръатлар билан ўсмоқда, ўсаётган иқтисодиёт эса, менинг фикримча, бу қарзларни ўз вақтида тўлашга тўлиқ имконият беради”, деб ёзади у.


Эски маъмурият даврида қарийб 20 йил молия вазири, иқтисодиёт вазири, ташқи иқтисодий алоқалар вазири, бош вазирнинг биринчи ўринбосари каби лавозимларда фаолият юритган Р.Азимов Ислом Каримовнинг ворисларидан бири ўлароқ кўрилган.

Каримов вафоти ортидан Азимовнинг вақтинча президентликка бош вазир Шавкат Мирзиёев номзодини қўллагани ва бошқаларни ҳам уни қўллашга даъват этгани ҳокимиятни Мирзиёев-Азимов тандеми бошқариши ҳақидаги тахминларга етаклаганди.

Рустам Азимов Бош вазир ўринбосарлигидан бўшатилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:30 0:00

Азимов 2016 йил 8 сентябрь куни парламентнинг қўшма мажлисида Мирзиёевни Каримовнинг “сиёсий фарзанди” деб атаган эди.

Аммо Шавкат Мирзиёев президентликка сайланган 2016 йид декабрида Рустам Азимов Молия вазири лавозимидан олинди, орадан 6 ой ўтиб, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари-иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар комплекси раҳбари лавозимидан ҳам четлатилди.

Президент Мирзиёев ўз чиқишларида мамлакатнинг банк-молия тизимидаги камчиликлар ҳамда коррупция учун шахсан Азимовни танқид қилган.

Рустам Азимов 2017 йил юнидан буён “Ўзбекинвест” суғурта ширкати бош директори лавозимини эгаллаб келади.

Шавкат Мирзиёев қандай ҳокимиятга келди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:41 0:00

Ислом Каримов бошқаруви даврида Ўзбекистон ҳукуматининг ғарбдаги "юзи" ва халқаро молия ташкилотлари билан асосий музокарачиси бўлган Рустам Азимовнинг расмий матбуотда пайдо бўлиши тармоқларда сайловлардан кейин унинг ҳукуматга қайтиши билан боғлиқ фаразларни ҳам пайдо қилди.

XS
SM
MD
LG