Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:58

Туркманистон: Президент сайловида кутилганидек, ҳокимият отадан ўғилга ўтди


Сардор Бердимуҳамедов.
Сардор Бердимуҳамедов.

Кутилганидек, амалдаги автократ Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор Бердимуҳамедов Туркманистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида қийинчиликсиз ғалаба қозонди.

Марказий сайлов комиссиясининг 15 март куни маълум қилишича, расмий натижаларга кўра Бердимуҳамедов сайловчиларнинг 72,97 фоизи овозини олган ва сайлов бюллетенидаги яна саккиз нафар номзоддан осонлик билан устун келган. Номзодларнинг барчаси президентга содиқлиги билан танилган ва ҳақиқий рақобатчи сифатида кўрилмаган.

12 март куни бўлиб ўтган сайловлар 64 ёшли амалдаги президент 11 февраль куни парламентнинг юқори палатасида ҳокимиятни “ёш етакчилар”га топшириш ниятида эканлигини айтганидан кейин бўлиб ўтди.

Отасидан Туркманистон президенти лавозимини олаётган Сардор Бердимуҳамедов ҳақида 5 факт
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:42 0:00

Аксарият кузатувчилар буни унинг президентлик лавозимини сентябрь ойида 40 ёшга тўлган ўғлига топширишга тайёрланаётганидан далолат сифатида кўришган эди. Бу конституцияга кўра мамлакатнинг энг юқори лавозимини эгаллаш ҳуқуқига эга бўлиш учун зарур бўлган минимал ёш.

11 фоиз овоз билан иккинчи ўринни Туркманистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институти илмий ишлар бўйича ректор ўринбосари Ҳидир Нуннаев эгаллади.

15 март куни Марказий сайлов комиссияси ҳам мамлакатда рўйхатга олинган 3,4 миллионга яқин сайловчиларнинг 97 фоиздан ортиғи 2600 га яқин сайлов участкасида овоз бергани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Мамлакат 1991 йилда мустақилликка эришганидан бери Туркманистондаги ҳеч бир сайлов ўнг гуруҳлар ва Ғарблик кузатувчилари томонидан эркин ва адолатли деб топилмаган.

Сайлов арафасида номзодлар ўртасида баҳс-мунозаралар бўлмаган, кичик Бердимуҳамедов эса “сайловчилар” билан учрашиш учун мамлакат бўйлаб саёҳатлар билан чекланган. Яхши уюштирилган учрашувлар чоғида Сардор Туркманистоннинг бетарафлик сиёсатига содиқ қолишга ва “мамлакатни гуллаб-яшнаган давлатга айлантириш учун ўзидан олдингиларнинг сиёсатини янада ривожлантиришга” ваъда берди.

Сардор Бердимуҳаммедов 2021 йилда вазирлар маҳкамаси раҳбари ўринбосари бўлишдан аввал ташқи ишлар вазири ўринбосари, Аҳал вилояти губернатори ва саноат вазири каби қатор юқори ҳукумат лавозимларида ишлади.

Унинг сўнгги лавозими Туркманистонда муҳим лавозим ҳисобланади, чунки мамлакатда бош вазир йўқ ва президент ҳукумат бошлиғи вазифасини бажаради.

XS
SM
MD
LG