Линклар

Шошилинч хабар
31 январ 2025, Тошкент вақти: 05:01

Украинанинг Авдеевка шаҳри яна уруш қаърида қолди


Авдеевка шаҳри, 2016 йил, 31 январ.
Авдеевка шаҳри, 2016 йил, 31 январ.

Беш кун аввал Украина шарқидаги Авдеевка шаҳрига яна уруш кунлари қайтди. Шаҳар аҳлининг айтишича, 1 февраль куни маҳаллий вақт билан соат эрталабки 7:30 да шаҳарда ракета ҳужумлари бошланган.

Украина шарқида деярли уч йил олдин бошланган уруш яна қайтадан жонланди. Хабарларга кўра, 450 километрга чўзилувчи фронт бўйлаб Россия дастаклаётган айирмачилар Киев кучлари билан тўқнашмоқда.

29 январдан бери умумий ҳисобда камида ўн нафар оддий фуқаро ҳамда жангчи ҳалок бўлди. Украина армияси тунда яна икки нафар ҳарбий ҳалок бўлганини билдирди.

Айримачилар орасида ҳалок бўлганлар ҳақида расман эълон қилингани йўқ. Шундай бўлсада, юқори лавозимли қўмондан уч жангчи ҳалок бўлганини билдирди.

Ҳар икки тараф бир-бирини тўқнашувларни бошлашда айбламоқда. Авдеевкада яшайдиганлардан бири ҳар икки тараф айбдор, деб ҳисоблашини айтди.

22 мингга яқин одам яшовчи шаҳарнинг катта қисми кеча -18 градус совуқда электр токисиз ва иссиқ сувсиз қолди. Сўнгги хабарларга кўра, бугун Донецк шимолида сув ва иситиш қисман қайта тикланган.

Президент Порошенко 31 январда ҳукумат кучлари мудофаани муваффақиятли олиб бораётганини таъкидлади.

"Аввалло, ҳаммани хотиржам қилиш учун ишонтириб айтаманки, бизнинг 72 - бригада ҳарбийлари ва бошқа бўлинмалар ўз позицияларини ўта муваффақиятли ҳимоя қилмоқда”, - деди Порошенко.

31 январда эълон қилинган хабарда сўнгги 24 соат ичида жанговар ҳаракатлар маркази бўлиб қолаётган Авдеевкада Украинанинг уч ҳарбийси ҳалок бўлгани айтилган эди. Тинч аҳоли орасида кўрилган талофатлар ҳозирча аниқ эмас. 30 январдаги тўқнашувда Авдеевкада аҳолидан 12 киши ҳалок бўлгани айтилган.

Душанба куни Украина ҳукумати Авдеевка тун бўйи айримачилар томонидан бомбардимон қилинганини ва бу ердаги вазият “гуманитар ҳалокат ёқасида” эканини билдирган. Президент Порошенко шу муносабат билан Германия сафарини қолдирган эди.

Европа Иттифоқи томонлардан зудликда жангларни тўхтатишни талаб қилмоқда.

XS
SM
MD
LG