Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:48

Cамарқандда бир ҳафта ичида икки ёш йигит сирли тарзда ўзини осди


Самарқанд туманидаги 10-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси 11 август куни ўз жонига қасд қилди. Бу суиқасддан тўрт кун аввал эса, айни туманнинг Қўзиқўрғон қишлоғида яшаган 22 яшар йигит ҳам ўзини осиб ўлдирган. Озодлик гаплашган маҳаллий расмийлар ўзига тўқ ва ўртаҳол оилалар фарзанди бўлган бу йигитларнинг ўз жонига қасд қилиши сабаби мавҳумлигича қолаëтганини билдирди.

Самарқанд тумани Оқмачит қишлоғидаги 10-умумтаълим мактабининг 9-синфини битирган 15 яшар ўқувчиси (ўқувчининг исм-шарифи Озодликка маълум, лекин ахлоқ қоидалари юасидан сир сақланмоқда – таҳр.) 11 август куни туш пайтида уйида ўзини осиб қўйди.

Бу ҳақда исми сир қолиш истаги билан Озодликка хабар берган 10-мактаб ўқитувчисининг айтишича, марҳум ўспирин мактабнинг аълочи ўқувчиларидан бири бўлган.

“Биз ҳам бу воқеани эшитиб ҳайрон қолдик. Чунки, бу оила қишлоқдаги намунавий оилалардан бири саналади. Дадаси тадбиркор. Ўша куни уйда ҳеч ким бўлмаган, ота-онаси ишда бўлган. Туш пайтида у тандирхонанинг навесига ўзини осиб қўйибди. Бутун қишлоқ ҳайрон, 15 яшар гулдай боланинг қилган бу ишига. Прокуратурадан ҳам келишиб, гаплашиб кетишди. Лекин нима сабабдан ўзини осгани сир бўлиб қолаяпти”, дейди Озодлик суҳбатлашган оқмачитлик ўқитувчи.

Cамарқандда бир ҳафта ичида икки ёш йигит сирли тарзда ўзини осди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:35 0:00
Бевосита линк

Озодликка маълум бўлишича¸ бу суиқасдддан тўрт кун аввал, Самарқанд туманининг Қозиқўрғон қишлоғида яшайдиган 22 яшар йигит (бу боланинг ҳам исми шарифи Озодликка маълум, лекин ахлоқ қоидалари юзасидан сир сақланади – таҳр.) ҳам уйидаги ертўлага кириб ўзини осган.

Бу суиқасд тафсилотидан яхши хабардор қозиқўрғонликлардан бирининг Озодликка айтишича, мардикорлик қилиб юрган йигитнинг онаси меҳнат муҳожиратида бўлган.

“Бу йигитнинг онаси Россияда ишлайди. Доим уйига пул юбориб турган, яшашлари яхши эди. Ўғлининг ўзини осганини билганидан сўнг дарров етиб келди. Бу бола уйининг подвалига кириб¸ ўзини осиб қўйган. Айтишларича, вос-вос касали бор экан. Бошқа ҳеч қандай хабар йўқ”, деди марҳум йигит маҳалладошларидан бири.

Самарқанд туман прокуратурасининг ўзини таништирмаган мулозими бир ҳафтанинг ичида иккита ўзини осиш ҳолати бўлганини тасдиқлаб, бу ишлар бўйича суриштирув олиб борилаётганини айтди¸ бошқа тафсилотлар ҳақида телефон орқали маълумот берилмаслигини билдирди.

Озодлик суҳбатлашган самарқадликлар¸ кетма-кет ўзини осган икк ëш йигитнинг бир-бирини танимагани ва суиқасдларнинг бир-бирига алоқаси йўқлигини билдирдилар.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўйича аниқ маълумотларни жамоатчиликка ошкор қилмай келаëтир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти келтирган рақамларга кўра, Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ошиб бормоқда.

Агар бу ҳолат 2010 йилда ҳар 100 минг ўзбекистонликдан 7 нафари ўз жонига қасд қилган бўлса¸ 2016 йилга келиб¸ бу нисбат ҳар юз мингдан 9,2 ни ташкил қилган.

Айни ташкилотнинг 2015 йилги ҳисоботига кўра¸ Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилувчи эркаклар сони икки баравардан кўпроқни ташкил этган - мамлакатда ҳар 100 минг эркакнинг 13,6 нафари, ҳар 100 минг аёлнинг эса 5,2 нафари ўз жонига қасд қилган.

Ëшлар муаммоларига алоҳида эътибор кўрсатаëтган президент Шавкат Мирзиёев ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига оид аниқ рақамларни келтирмаган бўлса-да¸ 12 июль кунги чиқишида Олий Мажлис сенатор ва депутатларини бу вазиятга лоқайд бўлаётганликда айблаган эди.

“Олий Мажлис палаталарининг қарийб 40 нафар аёл сенатор ва депутатлари буни жуда яхши тушунишади. Хотин-қизлар ўртасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, жумладан, энг оғир масала бўлган ўз жонига қасд қилиш, жиноятчилик ва оилавий ажримларнинг олдини олишда Олий Мажлис палаталарининг роли сезилмаяпти. Бу борада на самарали ишлайдиган қонунлар қабул қилинмоқда, на жойларда амалий фаолият олиб борилмоқда. Ҳолбуки, халқимиз, сайловчиларимиз биздан бу борада амалий ҳаракатларни кутмоқда”, деди президент Мирзиëев жумладан.

XS
SM
MD
LG