Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:45

Фермер шикояти: "Ҳоким мени тилга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақорат қилди"


Нишон тумани ҳокими маҳаллий фермерлар билан учрашувда.
Нишон тумани ҳокими маҳаллий фермерлар билан учрашувда.

Қашқадарёнинг Нишон туманида яшовчи фермер Баҳодир Қўлдошев 86 гектар ери асоссиз тортиб олинишига эътироз билдиргани учун туман ҳокими уни ҳаммани олдида уятли сўзлар билан ҳақоратлаганини айтди.

Фермер уни ва отасини сўкиб ҳақоратлагани, таҳқирлаб ерга ургани ифодаланган аудиоёзувни Озодликка тақдим қилди.

Аудиода Нишон тумани ҳокими Мухтор Ҳайитмуродов экани иддао қилинаётган шахс мажлисга йиғилганлар олдида фермерни турли қўпол сўзлар билан сўкади ва ҳақоратлайди.

Уч дақиқалик аудиофайл бошдан оёқ ҳақоратдан иборат.

"Қ....қ еб юрибсанми, пид.......т тур йўқол бу ердан", - дейди овоз эгаси.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:25 0:00
Бевосита линк

Аудиони жўнатган нишонлик фермер Баҳодир Қўлдошевнинг Озодликка айтишича, ушбу аудиони унинг ўзи 20 май куни туман ҳокимлигидан бўлиб ўтган мажлисда ёзиб олган.

- Ёмғир ёққанлиги сабабли 10 гектар еримни ўтини ололмадим. Туман ҳокими ёмғир ёққанини билса-да, ҳар хил номақбул сўзлар билан мени ҳақорат қилди, "ерингни тортиб оламан", деди. Отамни чақирдим. Отам "ўғлим 20 йилдан буён фермер бўлиб ишлайди, ҳар йили планларни бажариб келган, ерни олишга ҳаққингиз йўқ", деганда отамни ҳам қўпол сўзлар билан ҳақорат қилди. Бизга йўл-йўриқ кўрсатиб келган пенсионер отамни ҳаммани олдида уятли сўзлар билан ерга урди, - дейди Қўлдошев.

Нишон тумани ҳокими Мухтор Ҳайитмуродов 6 июн куни Озодлик билан суҳбатда “Бобур” фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Қўлдошевнинг 86 гектар ери агротехник тадбирларни вақтида амалга оширмагани, оқибатда ерни ўт ва камиш босиб кетгани учун тортиб олингани, лекин уни ҳақоратламаганини айтди.

- Пахта агротехникасини тўлиқ ишламаган, қамиш босиб кетган, култивация қилинмаган, бир неча марта огоҳлантирилган, фойдаси бўлмади. Шуларни эътиборга олиб, у билан ер ижара шартномасини бекор қилдик. Уни ерини бошқа яхши ишлайдиган фермерга бердик. У ерда жуда кўп одамлар бор эди. Ҳеч қанақа ҳақорат бўлгани йўқ. Мен ҳеч кимни ҳақоратлаганим йўқ, - деди Ҳайитмуродов.

Ҳоким аудиода фермерни сўкиб ҳақоратлаётган шахс у эмаслигини айтди.

Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик кодексининг 41-бандида ҳақорат, шахснинг қадр-қимматини қасддан ерга уриш ҳуқукбузарлик саналади ва энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солиш билан жазоланади.

Лекин таҳқирланган фермер ҳоким устидан ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят қилмаган.

- Ҳоким устидан шикоят қилиб борсангиз ўзингизни айблига чиқаришади. Шунинг учун Озодликка мурожаат қиляпман, - дейди Қўлдошев.

Ўзбекистонда амалдорларнинг қўл остидаги шахсларни таҳқирлаши ва баъзида калтаклашини Озодлик давомли ёритиб келади.

Ўтган ҳафта Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб иддао қилинаётган аудиоёзув Озодликка сиздирилган эди.

Унда овоз эгаси вилоят Мажбурий ижро бюроси ва Солиқ идораси бошлиқларига уларнинг “ичагини суғуриб, бошига салла қилиш”, билан таҳдид қилади.

МИБ ва Солиқ бошлиқларига “ичагини бошига салла қилиш” билан таҳдид қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:20 0:00

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳокимлар ўзининг жойлардаги вакили эканини баён қилган.

Ўз навбатида Мирзиёев амалдорларнинг муштумзўрлиги ва сўконғичлиги давлат сиёсатига, президент сиёсатига қарши чиқиш деб баҳоланишини ҳам айтган.​

"Мен раҳбарман, нима қилсам ҳам, меники тўғри", деган хато фикр билан ғўдайиб юрган айрим одамлар ҳам йўқ эмас. Уларнинг хизмат ваколатини суиистеъмол қилиб, қўл остидаги ходимларга қўпол муносабатда бўлаётгани, ҳақорат қилиб, ҳатто қўл кўтараётгани ҳақида кўплаб маълумотлар келиб тушмоқда. Бу бизга номаъқул нарса", - деган эди Мирзиёев 2017 йил ноябр ойидаги ҳукумат мажлисида.

XS
SM
MD
LG