Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:32

Янги Ангрен Иссиқлик электр станциясида ёнғин рўй берди (ВИДЕО)


Ангрен Иссиқлик Электро Станциясида фавқулодда вазият
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:13 0:00

Тошкент вилоятининг Нуробод шаҳарчасида жойлашган Янги Ангрен Иссиқлик электр станциясида ёнғин рўй берди.

Ëнғинга бевосита гувоҳ бўлган маҳаллий аҳоли вакиллари юборган бу хабарни станция мулозими тасдиқлади.

Гувоҳлар ҳикоясига кўра¸ 30 январь куни Тошкент вақти билан 14 лар атрофида маҳаллий аҳоли электр станциясидан қуюқ тутун чиқаётганини кўрган. Кўп ўтмай¸ ўт ўчирувчилар отряди воқеа жойига етиб борган.

Янги Ангрен Иссиқлик электр станцияси мулозимига кўра¸ станциянинг 4- блокида маҳаллий вақт билан 11ларда ёнғин бошланган.

Ўзбекистон Энергетика вазирлигига кўра, ёнғин соат 14:00 да бартараф этилган.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигига кўра, ёнғин соат 14:00 да бартараф этилган.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳам куннинг иккинчи ярмида ёнғин юзасидан баёнот чиқарди:

"30 январь куни соат 11:40 да Янги Ангрен иссиқлик электр станциясида электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 4-сонли энергоблокда носозлик юзага келиши натижасида 170 мегаватт қувват билан тўхтатилди. Шу вақтда қозон агрегатининг том қисмида ёнғин юзага келиб станциянинг тезкор ҳодимлари томонидан бирламчи ўт ўчириш воситалари қўлланилди ва ўт ўчириш бригадаси жалб қилинди. Соат 14:00 да ёнғин бартараф этилди", дейилади вазирлик баёнотида.

Куннинг иккинчи ярмига бориб ёнғин станциянинг 3-блокига ҳам ўтган.

Энергетика вазирлигига кўра, айни пайтда мазкур станциянинг 3 та энергоблоки жами 580 МВт қувват билан ишламоқда.

Станция жами еттита блокка эга.

Ангрен Иссиқлик Электро Станциясида фавқулодда вазият
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:13 0:00

Станция мутасаддисига кўра¸ ёнғиндан ҳеч ким жабрланмаган, ҳозирча ёнғин сабаблари маълум эмас.

4-блокнинг ëнғин оқибатида ишдан чиққани¸ маҳаллий аҳоли вакилларига кўра¸ Нуробод шаҳридаги электр таъминотига ҳозирча таъсир кўрсатмаган.

Аммо, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ИЭСдаги ёнғин ортидан электр таъминотида узулишлар бўлган.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ёнғин туфайли рўй берган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўради:

"Республикамизнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида маълум вақт оралиғида узилишлар кузатилмоқда. Таъмирлаш ишлари қисқа фурсатларда якунланиб, электр энергияси таъминоти яхшиланиши таъминланади", дейилган вазирлик хабарида.

Маҳаллий аҳоли вакилларининг Озодликка айтишича, ёнғин ортидан Нуробод шаҳрида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Умумий қуввати 2400 минг квтли Янги Ангрен электр станцияси қурилиши 1976 йилда бошланиб 1985 йилда ишга туширилган эди.

Ҳозирги кунда Марказий Осиёдаги йирик электр станциялардан бири хисобланувчи Янги Ангрен ИЭСнинг қуввати 2100 мвтни ташкил қилади хамда "Ўзбекэнерго" АЖ таркибига киради.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳисоботи бўйича ҳар йили мамлакатда 55 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилаяпти.

Бунинг қарийб 50 миллиарди иссиқлик электр станцияларидан олинаяпти.

XS
SM
MD
LG