тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Тошкентнинг Чилонзор туманида яшовчи 56 киши сафида журналист Хайрулла Ҳамидов ҳам назоратда турувчилар "қора рўйхати"дан чиқарилди. 5 август куни Facebook саҳифасида хабар улашган журналист энди Ўзбекистон телевидениесида спорт шарҳловчиси бўлиб ишлай олишига умид билдирди. Бироз муқаддам журналист устидан яна бир жиноят иши очилгани маълум бўлганди.
O‘zbekiston Respublikasi Musulmonlar idorasidan olingan ma’lumotga ko‘ra, maxsus ro‘yxatlarga kiritilganlar bilan imomlar va hokimliklar vakillari iyul oyi ichida o‘tkazgan suhbatlar natijasida 4 ming 152 kishi "oqlangan", ya’ni "qora ro‘yxat"dan chiqarilgan. Bu kishilarga ular yashab turgan manzillardagi masjidlar imom-xatiblari kafillikka o‘tgan. Idora yana 5 mingga yaqin kishi tez fursatda "oqlanishini" ma’lum qildi.
Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идорасидан олинган маълумотга кўра, махсус рўйхатларга киритилганлар билан имомлар ва ҳокимликлар вакиллари июл ойи ичида ўтказган суҳбатлар натижасида 4 минг 152 киши "оқланган", яъни "қора рўйхат"дан чиқарилган. Бу кишиларга улар яшаб турган манзиллардаги масжидлар имом-хатиблари кафилликка ўтган. Идора яна 5 мингга яқин киши тез фурсатда "оқланишини" маълум қилди.
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси мамлакатда ишлаётган 2 мингга яқин имом хатибдан президент Шавкат Мирзиёевга билдиришни истаган фикр ва таклифини йиғмоқда. Наманганлик имомлардан бирига кўра, уларнинг қўлига икки варақлик намуна берилган ва шу асосда, асосан, беш йўналишда фикр билдиришган. Мирзиёев ўтган ой дин хизматчилари билан селекторда уларнинг фикрини сўраган эди.
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси мамлакатда ишлаётган 2 мингга яқин имом хатиб бирма-бир суҳбатдан ўтказди. Идорадан олинган маълумотга кўра, суҳбат имом хатибларнинг илмий даражасини аниқлаб қўйиш учун ўтказилган, даражаси паст имомларга чора кўрилмайди. Аммо, буни аттестация, деб атаган вилоят имомлари, аслида, аввало имомларнинг ижтимоий-молиявий аҳволини ўнглаш лозим, демоқда.
"Ўзбекистон" телеканалида кўпхотинлилик қораланган кўрсатувда қатнашган тошкентлик имом хорижда никоҳ ўқитганларни Қуръонга қарши амал қилганлар, деб таърифлади. Президент Мирзиёев танқиди ортидан кўпхотинлиликни қоралаган имомнинг бу баёноти кўрсатув тугамай турибоқ, ижтимоий тармоқларда баҳсу мунозара уйғотиб юборди.
Шайх Муҳаммад Содиқ - Ўзбекистоннинг сўнгги 30 йиллик тарихида чуқур из қолдирган ва зиддиятли шахс сифатида тарихга кирган йирик дин пешвосидир. Бу киши ҳақидаги муносабатлар, хотиралар, олқиш ва танқидлар кўлами ҳам кенг. "Ўзбек имомлари" рукнида биз у кишидан қолган илмий мерос, вафотидан кейин кўтарилган баҳс ва у кишининг шахсий ҳаётига оид баъзи муҳим маълумотларни жамлашга ҳаракат қилдик.
Янги ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистонда умумий ўрта таълим ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълим муассалари ўқувчиларига чет тили дарсликлари ижарага бепул бериладиган бўлди. Президентнинг бу қарори туфайли ўқувчилар дасрлик учун йиллик ижара ҳақидан 700 сўмдан 1000 сўмга қадар маблағни тежашлари мумкин.
Бир тарафдан валютани нақд пулда айирбошлаш ва пластик карточкада исталган миқдорда хорижий валютани сақлаш имконидан маҳрум қолган ўзбекистонлик тадбиркорларнинг аксари яна бир янгилик - 1 февралдан хориждан келадиган товар-маҳсулотлар импортига ҳам чеклов жорий этилганидан ҳали бехабар эканини айтмоқда.
Озодлик махсус эшиттиришидан сўнг Кореяга келин бўлиб тушган қизлар Сеулдаги элчилик муносабати янада яхшилангани, Россиядаги ўзбекистонликлар эса консуллик биноси олдидаги турнақатор навбатнинг ғойиб бўлганини хабар қилдилар.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда, асосан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китоблари чоп этилаётгани сабаби расман, бошқа муаллифларга чеклов мавжудлиги эмас балки шайх ҳазратларининг сермаҳсуллиги билан изоҳланди.
Ўз яшаб турган ҳудудларидаги тегишли идоралардан адолат ва ҳимоят истаб тополмаган оддий ўзбекистонликлар яна Озодликнинг "Эркин микрофони"га мурожаат қилдилар.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси консуллик хизматлари ҳақида ҳозирлаганимиз эшиттириш жараёнида Ўзбекистонга бориш учун Ўзбекистон фуқаролигидан чиқишга мажбур қолганлар билан ҳам суҳбатлашдик.
5-7 январ кунлари қўзғалган низо ортидан Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаралар ёпилиб, қамалда қолган Сўх анклави аҳолиси бир ҳафтадан сўнг озиқ-овқатдан қисилиши мумкинлиги айтилмоқда.
“Ислом ва мусулмонлар” эшиттиришининг бу сонида ўзбекистонлик аҳли илмлардан бири, ҳам диний ҳам дунёвий илмни чуқур эгаллаган олим, шунингдек, Youtube тармоғида маърузалари энг кўп тингланаётган Қосимхон қори Муллабоев ҳақида гап боради.
Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида истиқомат қилган 4 диндор ҳозир Швециядаги шифохонада қолаётган таниқли имом Обид қори Назаровга алоқадорлик айби билан ҳибсга олингани айтилмоқда.
Ўзбекистонликлар ҳукуматнинг диндорлар устидан доимий назорати бу йил ҳам кучайгани, жумладан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг чиқишлари ва 25 ёшгача бўлган намозхонларнинг масжидга қатнаши янада қисқаргани, дунёда эса мусулмонларни низога тортувчи провокацияларнинг ошганидан сўзладилар.
Озодликка 30 декабр куни боғланган айрим тингловчилар маҳаллий ва марказий бозорларда, одатан қимматлаши кутилган гўшт ва гуруч нархи арзонлаганини хабар қилдилар.
Тошкентда ўтган Ўзбекистон-Россия ҳукуматларо комиссиялари учрашувини кузатган журналистлар ёпиқ эшиклар ортидаги муҳокамаларда МТС ишини қайта тиклаш ҳақида қарор қабул қилинганини айтмоқда.
Озодликка боғланаётган оддий аҳоли грипп вирусига чалинаётган болаларни 10-15 кунлаб даволашга тўғри келаётгани, болалар асосан, қуруқ йўталдан қийналаётганидан шикоят қилмоқда.
Давомини ўқинг