тел: +420 2 2112 3437 моб:+420 608 549 460
Twitter:@BarnoAnvar Facebook: Barno Anvar
Улардан бири - Қибрай тумани Жиноят ишлари судида судланаётган Қобил Қурбоновга "Жиҳодчилар" гуруҳига алоқадорлик айби қўйилган.
"Эркин микрофон"га Сирдарёдан қўнғиро қилган тингловчимиз, иш излаб Россияга кетган миллионлаб мардикорларни Ўзбекистонга қайтиб, ишнинг кетига тушишни тавсия қилади. Мендек ўтинчилик қилса, 100 минг топади, дейди Ғайратжон Қўлдошев.
Мустақиликнинг 20 йиллиги арафасида Тошкентдаги кескин ўзгаришларга гувоҳ бўлаётган пойтахтликлар буни ҳам хавфсизлик чораcи ўлароқ баҳоламоқда.
Баҳорги мавсумда 3600 киши Умрага борган. Зиёрат учун навбат пойлаётганлар сони эса бундан бир неча ўн баробарга ортиқдир.
"Эркин микрофон"га боғланган тингловчилардан бири вафот этган қўшнисининг қирқ маросимини ўтказиш керакми, йўқми, деган савол билан Обид қори Назаровга юзланди.
Ўзбекистонда 2 ойгина бўлган Д.Дятлов Facebookда сенатор Ж.Либерманни ўлдиришга чақиргани айтилмоқда.
Дўстлари осмонга отиб ўйнаган куëв ерга тушиб кўз ўнгида жон бергач¸ гўшанга остонасидаги келин ҳам ақлдан озибди¸ дейди бахтсиз оила яқинларидан бири.
Қашқадарёдаги тўйда куёвни гўшанга остонасида осмонга отиб қутлаган куёвнавкарлар уни қўлдан тушириб юборган.
Қашқадарёнинг Ғузор шаҳри стадионида юзага чиққан жанжалга қарийб 40 мухлиснинг аралашгани айтилмоқда.
Туркиялик исломшунос М.Оқйўл “Экстримсиз Ислом: Мусулмонлар Озодлик йўлида” китобида шу хулосани ўртага ташлаган. Мустафо Оқйўл Туркия ҳамда айрим Ғарб университетлерида Ислом ва бугунги замонавий дунё ўртасидаги алоқаларга қаратилган илмий изланишлари бўйича маърузалар ўқиб келмоқда.
Тошкент вилояти, Бўка туманидан боғланган Раъно Шокирова ўз турмуш ўртоғига қўшиб яна тўрт ёш йигит қисқа муддатга ҳибс қилинганини сўзлаб берди.
Ҳар икки тутқунга Ўзбекистон ЖКнинг 159 ва 244-моддаларига биноан, “Жиҳодчилар” гуруҳига аъзолик айби қўйилгани айтилмоқда.
2 август куни Ўзбекистондаги Олий ўқув юртларига қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди.
Аммо, Тошкент вилоят ИИБ қозоғистонлик сайёҳларнинг ҳозир қаерда эканини маълум қилмади.
Вобкентлик Одилжон қора ниқобли кишилар келса, ўзи яшаган туманда порахўрлик йўқолишига ишонади.
Яқинда даҳшатли табиий офатга учраганига қарамай Япония Ўзбекистон учун 2,6 млн. долларлик беғараз ёрдам ажратди.
У Ўзбекистонда кредит уюшмаларга аҳоли омонатларини жалб қилиш вақтинча тақиқланганини шундай изоҳлади.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Бош вазирнинг илк ҳисоботидан тўла қониқмаганини баён қилди.
Фарғоналик Эркинжон Ўзбекистон телевидениеларида берилаётган сериаллар ҳақида ана шундай фикрда.
Бу танқид ортидан Бош вазирнинг сиёсий саҳнадан олиб ташланиши устидаги баҳслар янада қизиб кетди.
Давомини ўқинг