Москва шаҳридаги ёнғинда ҳалок бўлган 14 Қирғизистон фуқаросининг жасади мамлакатга олиб келинди. Жасадлар ортилган икки самолёт 29 август куни кеч Ўш ва Бишкек шаҳарларига қўнди.
Россия пойтахти Москвада жойлашган типография маҳсулотлари сақланадиган омборхонада 27 август куни келиб чиққан ёнғин оқибатида 17 одам ҳалок бўлди.
Ўтган ҳафтада президент Владимир Путин билан Москвада учрашган Словакия бош вазири Роберт Фико яна бир бор Европа Иттифоқини Россияга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Молиявий барқарорлик кенгашини тузганидан беш ҳафтагина ўтиб мамлакат банклари хориж валютасига бўлган талаб ошиб бораётганига гувоҳ бўлмоқда.
Россиялик паралимпиячилар кейинги ойда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Паралимпиада ўйинларидан бутунлай четлатилди. Аввалроқ Халқаро паралимпия қўмитаси (ХПҚ) допинг жанжали билан боғлиқ равишда Россиянинг бутун терма жамоасини ўйинларда иштирок этишдан четлатган, Россия эса мазкур қарор устидан арзланган эди.
20 август куни Кремлнинг ашаддий танқидчиси¸ журналист Юлия Латининага номаълум шахслар бир челак ахлат билан ҳужум қилишди. Муттасил таҳдидлар остида ишлаëтган мустақил журналист ҳужумнинг путинпараст гуруҳлар томонидан уюштирилганини айтмоқда.
Афғонистон кучлари Толибон ишғол этган Қундуз вилоятидаги Хонобод туманини озод қилишга муваффақ бўлди.
АҚШда Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг сайлов кампанияси раҳбари 19 август куни истеъфо берди. Аввалроқ Пол Манафортнинг Украинадаги сиёсий партия учун лоббичилик қилгани ҳамда хориж жосуси ўлароқ рўйхатдан ўтмагани маълум бўлган эди.
Россия фуқароси Игорь Губанов иддаосича, полиция ходимлари унинг аёлини полиция маҳкамасида зўрлаган. Етмагандек, турмуш ўртоғи бу ҳол юзасидан арзланса, уни ёлғон арз ёзишда айблашган. Бунга жавобан Губанов намойишкорона икки бармоғини кесиб ташлаган.
17 август куни Туркия бош вазири 38 минг маҳбусни озод қилиш ҳақида “махсус қарор” чиқарди. Озод этилганлар орасида қотиллик, жинсий тажовузкорлик ёки зўрлашда айбдор топилганлар йўқ, аммо молиявий жиноят билан қамалганлар бор.
Тожикистон ҳукумати расмийларнинг ҳам давлат, ҳам хусусий телеканалларни назорат қилиш ҳуқуқини янада мустаҳкамлади. Мамлакатда расмийлар шундоқ ҳам матбуотни қаттиқ назорат қилади.
Нефть нархининг янада пастлаши Россия ва Саудия Арабистонини нархларни барқарорлаштириш учун нефть қазиб олиш кўламини музлатишни режалаштиришга ундамоқда.
Қозоғистон бош вазири Карим Масимов узоқ пайтдан бери Twitterдан фойдаланиб келса-да, афтидан, ижтимоий тармоқларнинг сир-асрорларини яхши билмайди. Масимов яқинда ўзининг икки Twitter ҳисобида ўзининг минглаб обуначиларини Қозоғистон мустақиллик йилларида эришган ютуқларни тилга олишга чақирди.
Туркия президенти Режаб Тоййиб Эрдўғон Россия билан алоқаларни тиклаш учун Санкт-Петеребургга қилган ташрифи давомида икки мамлакат ўртасидаги қайта тикланган дўстлик чинни ликопчаларда абадийлаштирилди. Ликопчаларга икки президентнинг жилмайиб, бир-бирининг қўлини ушлаб тургани акс этган расм туширилган.
Таниқли рус-америка ҳайкалтароши Эрнст Неизвестний Нью-Йорк шаҳрида 91 ёшда вафот этди.
Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг ўтган ҳафта ўқитувчилар маоши ҳақидаги гапи аксар россияликлар ғазабини қўзғади. Бу баëнот ортидан 230 мингдан ошиқ россиялик Медведевнинг ишдан кетишини талаб қилувчи онлайн арзни имзолади.
2 август куни юз минглаб туркиялик Истанбул марказий майдонига йиғилди. Кузатувчилар бу митингни ўтган ойдаги муваффақиятсиз тўнтариш уринишидан бери ҳукуматни қўллаб ўтказилган энг йирик намойиш ўлароқ баҳолашмоқда.
Халқаро олимпия қўмитаси президенти ва Халқаро аксилдопинг агентлиги (WADA) россиялик спортчиларни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларидан четлатилиши масаласида келиша олмаяпти. Қўмита россиялик юз нафардан кўпроқ спортчининг олимпиададаги иштирокини тақиқлади, аммо WADA россиялик спортчиларни ўйинлардан бутунлай четлатишга чақирмоқда.
АҚШ президентлигига Республикачилар партиясининг расмий номзоди Дональд Трамп сайловда ғолиб чиқса, аннексия қилинган Қрим ярим оролини Россия ҳудуди деб тан олиш ҳақида ўйлаб кўришини айтди.
Давомини ўқинг