Эрон ва дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида 14 июль куни эришилган тарихий битим Теҳроннинг ўз ядровий дастурини қисқартириши эвазига халқаро санкцияларни бекор қилиш имконини яратди. Олти қудратли мамлакатга кўра, келишув Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқариш қобилиятини секинлатади. Бундан ташқари, келишув Эроннинг глобал жамиятга қайта интеграция қилиши билан боғлиқ бошқа ўзгаришларга ҳам олиб келиши мумкин.
Тожикистоннинг “Ховар” расмий агентлиги “Исломий Давлат”га қарши “ахборот уруши” бошлади. Агентлик жангариларнинг мудҳиш қотилликлари, аёлларни қул қилиши ҳамда бошқа зўравонликлари ҳақида хабар бериш орқали гуруҳнинг тарғиботи билан курашмоқчи.
Қозоғистонлик Айнаш Тореева май ойида келини Мариядан WhatsApp орқали хабар олди. Мариянинг хати ўғлининг уйга қайтишини кутаётган Айнашнинг умидларини барбод қилди. Мария Талғат миниб олган автомобиль ҳаво ҳужумига учрагани, натижада у ҳалок бўлгани ҳақида ёзди.
Тожикистондаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Душанбе кўчаларини 20 йилдан кўпроқ кезиб, одамларнинг кўнглини овлаган “айиқ одам” Талабшоҳ Шайхов ва унинг айиғи Марияга ҳайкал ўрнатиш учун маблағ тўплаш ниятидалар.
Афғонистоннинг Ҳизби Исломий гуруҳи раҳбари Гулбиддин Ҳикматёр ўз тарафдорларини толибларга қарши курашда “Исломий Давлат” жангари гуруҳини қўллашга чақирди. Афғон матбуотига кўра, бу ҳақда Ҳикматёр 5 июль куни билдирган.
Расмий версияга кўра, Нижний Новгород шаҳрида жойлашган Лобачевский университетининг инновация бўйича проректори Кендрик Уайт “бошқарув тизимининг ўзгартирилиши” сабаб лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда университет 30 июнь куни хабар тарқатди.
Қозоғистонлик эканлигини иддао қилаётган “Исломий Давлат” жангариси ижтимоий тармоқларда ўз паспортини ёқиб юбораётгани акс этган фотосуратларни тарқатди. Ўзини Артём деб атаган жангари ВКонтактедаги саҳифасида Қозоғистоннинг Атирау шаҳридан эканлигини ёзди.
“Исломий Давлат” гуруҳини мазах қилувчи телешоу муаллифи бўлмиш саудия арабистонилик ҳажвчи ҳам олқиш ва мақтовларга сазовор бўлди, ҳам ўлим билан қўрқитиш таҳдидларини олди.
23 июнь куни Обама маъмурияти Сурияда курдларнинг “Исломий Давлат”га қарши курашда эришган ютуқларни Ироқда жангарилар босиб олган ерларни қайтариб олиш учун намуна ўлароқ олқишлади.
Россия иқтисоди ўтган йили заифлаша бошлаганида кўпчилик бунинг оқибати Ўрта Осиёда ҳис этилишини башорат қилган эди. Бу тахминлар тўғри чиқди. 2015 йилнинг июнь ойига келиб Ўрта Осиёда иқтисодий заифлашиш аломатлари кузатиляпти.
Hozirda “Islomiy Davlat” guruhi safida jang qilayotgan tojikistonlik sobiq OMON qo‘mondoni aks etgan ikkinchi video paydo bo‘lishi ortidan Tojikistonda Facebook, YouTube va Odnoklassniki kabi ijtimoiy tarmoqlarga to‘siq qo‘yildi.
Ҳозирда “Исломий Давлат” гуруҳи сафида жанг қилаётган тожикистонлик собиқ ОМОН қўмондони акс этган иккинчи видео пайдо бўлиши ортидан Тожикистонда Facebook, YouTube ва Одноклассники каби ижтимоий тармоқларга тўсиқ қўйилди.
Озарбайжонлик журналист Хадича Исмоилова 2014 йил декабрда судланмасдан қамалганидан бери бир неча очиқ хат ёзди. Аммо бу пайтгача уларнинг барчаси Озарбайжон ҳукумати бошқарувидаги матбуот назаридан четда қолиб келаётган эди.
Хадича Исмоилова олти ойдан бери қамоқда қолмоқда. Аммо муаммолар журналист ўтган йилнинг 5 декабрида қўлга олинишидан аввал бошланган. Бошида Исмоиловани телефон орқали қўрқитишди, аммо у ўз принципларидан воз кечмади. Кейин журналистнинг яқинларига таҳдид солишди. Исмоилова барибир таслим бўлмади.
Озарбайжон президенти оиласига яқин бизнес корхоналарининг айримлари Панамада рўйхатга олинган бўлиб, уларга Илҳом Алиевга яқин одамлар бошчилик қилади.
Тожик расмийлари Сурияда “Исломий Давлат” сафига қўшилгани айтилаётган юқори лавозимли тожик полициячиси иши бўйича тергов бошлангани ҳақида маълумот тарқатдилар. Собиқ ОМОН қўмондони Гулмурод Ҳалимов жангари гуруҳ сафига қўшилганини Интернетдаги видео орқали эълон қилганди.
Ўзбекистон исломий ҳаракати (ЎИҲ) жангариларига Покистоннинг чекка ҳудудлари ўн йилдан бери бошпана бўлиб келади. Афтидан, бугунга келиб жангариларнинг аксари Покистондан чиқиб кетган ва ўзига янги уй изламоқда. Улар бундай жойни Афғонистонда – ўз ватанларининг остонасида топган бўлишлари мумкин.
Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний президент Владимир Путиннинг севимли байкерлар тўдаси бўлмиш “Тунги бўрилар” кейинги йилларда ҳукуматдан бир миллион доллардан ошиқ маблағ олганини кўрсатувчи ҳисоботни эълон қилди.
Шимоли-шарқий Афғонистонда яшовчи аҳоли баҳорда толибларнинг ҳужум уюштиришига кўникиб қолган. Аммо бу йилги ҳужумларда четдан келган жангчилар ҳам иштирок этмоқда.
Давомини ўқинг