Россияда Макдоналдс каби ғарб ширкатлари билан рақобатлашадиган ва маҳаллий фермерларни қўллайдиган ватанпарвар рус фаст-фуд тармоғини очишмоқчи. 18 миллион АҚШ долларлик қийматга эга ушбу лойиҳа ташаббускорлари Россиянинг энг машҳур кинорежиссёрларидан бўлмиш ака-ука Никита Михалков ва Андрей Кончаловскийлардир.
Россия мотоцикл туризми федерацияси Иккинчи жаҳон уруши якунига 70 йил тўлиши муносабати билан Европага саёҳат қилиш ниятида эканини эълон қилди. Қатнашувчиларнинг 9 май куни Берлинга етиб бориши режалаштирилмоқда. Мотоцикл шинавандаларининг ушбу режаси халқаро жанжалга айланиб кетиши мумкин.
Вафотидан 70 йилдан ошиқ вақт ўтиб совет ҳарбий қўмондони Николай Ватутин Россия ва Украина ўртасидаги тортишувларга сабаб бўлмоқда. Рус матбуотида Ватутиннинг Киев марказида, парламент биносидан бир неча қадам нарида жойлашган ҳайкалини ағдариш режалаштирилаётгани ҳақида миш-мишлар тарқамоқда.
2 апрель куни Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Федерал хавфсизлик хизматининг нафақадаги полковниги ва Дума депутати Игорь Бариновни янги тузилган Миллатлар ишлари бўйича федерал агентликнинг раҳбари этиб тайинлади.
Россия ўтган йилнинг март ойида Қримни аннексия қилиб олганидан бери ярим оролга қрим татар лидери Мустафо Жамилевни киритмай келади. Аммо унинг рафиқаси Сафинар Жамилева ҳали ҳам қрим татарларнинг анъанавий пойтахти бўлмиш Боқчасарой шаҳрида яшамоқда.
КГБда юқори лавозимда ишлаган ва Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган Олег Калугин Озодлик радиоси билан суҳбатда Россия раҳбари ўзини подполковник сифатида тақдим қилаётгани ёлғон эканини иддао қилди. Калугин Путинни Чеченистонда содир этилган уруш жиноятларида ва Кремлда илдиз отган порахўрликни текшириш ҳаракатига тўсқинлик қилганликда айблади.
“Исломий давлат” гуруҳи томонидан нашр этиладиган “Дабиқ” тарғибот журналининг навбатдаги сонида жангарилар топшириғи билан жосусликда айбланган асирларни қатл қилган икки ёш бола мақталди.
Март ойи охирида Россия Хитой ташаббуси билан яратилган Осиё инфратузилма сармояси банкига (ОИСБ) аъзо бўлишини эълон қилди. РИА Новости хабарига кўра, Россия бош вазири ўринбосари Игорь Шувалов бу ҳақда 28 март куни Хитойда бўлиб ўтган форумда маълум қилган. Чувалов банкка аъзо бўлиш президент Путиннинг қарори эканини айтган.
Tehron yadroviy dasturini xalqaro sanksiyalar yumshatilishi evaziga qisqartirish masalasidagi Eron va dunyoning olti yetakchi davlati ishtirokidagi muzokaralar natijasida murosaga erishildi. AQSh Prezidenti Barak Obama ushbu murosani “tarixiy anglash” natijasida erishilgan “asosiy maqsadlarga mos bo‘lgan” “foydali kelishuv” deya atadi.
Санкт-петербурглик блоггер Марат Буркхард Россия “троллар армияси”да бошидан кечирганларини айтиб берди. Рус “троллар армияси” бу – пул эвазига онлайн форум, сайт ва блогларда кремлни қўллаб фикр-мулоҳаза ёзиш билан шуғулланувчи минглаган троллардан иборат гуруҳдир.
АҚШнинг юқори лавозимли мулозими Марказий Осиё мамлакатларида инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилашда “оммавий айблов қўйиш ва шарманда қилишдан” кўра “сабр қилиш” дипломатияси кўпроқ самара беришини айтди.
Теҳрон ядровий дастурини халқаро санкциялар юмшатилиши эвазига қисқартириш мaсaлaсидаги Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати иштирокидаги музокаралар натижасида муросага эришилди. АҚШ Президенти Барак Обама ушбу муросани “тарихий англаш” натижасида эришилган “асосий мақсадларга мос бўлган” “фойдали келишув” дея атади.
O‘tgan yili “Islomiy Davlat” guruhiga aloqador hakerlar 600 rus saytiga hujum qilgan. Bu haqda Rossiyada joylashgan va onlayn jinoyatlarni oldini olish hamda o‘rganish bilan shug‘ullanuvchi Group-IB shirkati 25 mart kuni xabar tarqatdi.
Ўтган йили “Исломий Давлат” гуруҳига алоқадор ҳакерлар 600 рус сайтига ҳужум қилган. Бу ҳақда Россияда жойлашган ва онлайн жиноятларни олдини олиш ҳамда ўрганиш билан шуғулланувчи Group-IB ширкати 25 март куни хабар тарқатди.
Россияда автомобиль сотувлари кундан-кунга камайиб боряпти. Февраль ойида амалга оширилган сотувлар ўтган йилнинг айни муддатига қиёсан 40 фоизга кам бўлди. 18 март куни GM Санкт-Петербургдаги заводида автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатаётганини эълон қилди. Аммо GM ширкатининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси расмийлари Россиядаги заводнинг ёпилиши Ўзбекистондаги бизнесга таъсир қилмаслигини таъкидламоқдалар.
Eron yadroviy qurol ishlab chiqarish niyatida ekani haqidagi xavotirlarga barham berish maqsadida g‘arb 35 yildan beri Eronga qarshi iqtisodiy va harbiy sanksiyalarni joriy etib kelmoqda. Bundan tashqari, ayrim sanksiyalar Eronni terrorizmni dastaklashni to‘xtatishga va mamlakatda inson huquqlarini yaxshilashga majburlashga qaratilgan.
Эрон ядровий қурол ишлаб чиқариш ниятида экани ҳақидаги хавотирларга барҳам бериш мақсадида ғарб 35 йилдан бери Эронга қарши иқтисодий ва ҳарбий санкцияларни жорий этиб келмоқда. Бундан ташқари, айрим санкциялар Эронни терроризмни дастаклашни тўхтатишга ва мамлакатда инсон ҳуқуқларини яхшилашга мажбурлашга қаратилган.
1943 йил 4 августидан 5 августига ўтар кечаси Россиянинг Тверь вилоятида жойлашган Хорошево қишлоғида унутилмас воқеа содир бўлди. Ўша кеча қишлоққа Генералиссимус Иосиф Сталин ташриф буюрди. Сталин қишлоқдаги оддий ёғоч уйда тунади. Бу унинг Улуғ Ватан уруши давомида фронт чизиғига энг яқин бориши эди.
Ироқнинг Ҳадиса шаҳрида ўн нафар оддий фуқаро очликдан ўлди. Бу ҳақда 18 март куни Анбар вилоят кенгаши раиси Сабаҳ Карҳўт маълум қилди. Ал Сумария сайти Cавдо вазирлиги ҳарбийлар ва хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда вилоятга ёрдам етказишни ваъда қилганини хабар қилди.
Қозоғистон Маданият вазирлигинингДиний ишлар қўмитаси раҳбари Галим Шойкин оммавий ахборот воситаларида «Исломий давлат» гуруҳи ва бошқа экстремистларнинг “исломчи” сифатида талқин қилинаётганини нотўғри деб ҳисоблайди.
Давомини ўқинг