Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
27 куни кечга яқин Қирғизистоннинг Боткен вилоятига қарашли Оқсой қишлоғи ва Тожикистоннинг Қирғизистон ичкарисидаги Ворух экслави аҳолиси ўртасида жанжал чиқди. Хабарларга қараганда, жанжал ҳозирча бартараф этилмаган. Воқеа жойига ҳар икки давлат расмийлари етиб келган.
Қирғизистон ҳукумати Белорусдан бошпана топган 50 нафар қидирувдаги шахс, жумладан, собиқ президент Қурманбек Бакиевни Бишкекка экстрадиция қилиш масаласида Минскка ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ходимларидан иборат махсус делегация жўнатди.
Бишкекда Қумтор олтин кони юзасидан Канада ширкати билан имзоланган шартномани бекор қилиш талаби билан мухолифат митинги бўлиб ўтмоқда. Митингда бир неча юз одам қатнашаяпти. Норозилар парламент шартномани айнан бугун бекор қилишини талаб этишаяпти.
Афғонистоннинг Лоғар вилоятида толиблар томонидани гаровга олинган 10 кишининг 7 нафари Туркия, бир нафари Қирғизистон, бир нафари Россия ва яна бир нафари Афғонистон фуқароси экани айтилмоқда. Расмий маълумотларга қараганда, толиблар ҳозирча гаровдагиларни озод этиш шартларини эълон қилмаган.
Бостон полицияси 15 апрел кунги марафон пайтида портлашларни содир этганликда гумонланган икки шахсдан бири Жавҳар Царнаев қўлга олинганини билдирди. “Ов тугади. Адолат қарор топди. Гумонланувчи қўлга олинди”, дейилади полиция департаментининг баёнотида.
Қирғизистоннинг Қизилқия шаҳридан Сурияга “жиҳод қилиш” учун кетган одамларни Туркияда қидириш ишлари расман бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги статс-котиби Асеин Исаев баёнот берди.
"Қонундаги ўғри" Азиз Батукаевнинг қамоқдан муддатидан олдин бўшатилиши оқибатида Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Шамил Атаханов ўз вазифасини бажаришни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди. Парламент махсус комиссияси яна бир қатор олий даражадаги расмийлар лавозимидан четлатилишини талаб қилмоқда.
Ўш ва Боткен вилоятларида ёшларни ёллаб, Сурияга урушга олиб кетишмоқда. Бу ҳақда 17 апрел куни Қирғизистон парламенти депутати Дастан Жумабеков парламент сессияси чоғида маълум қилди. Унга кўра, Сурияга олиб кетилаётган ёшлар масжидларда ёлланмоқда.
Қирғиз мухолифати лидерларидан бири Азимбек Бекназаров 24 апрелгача “Қумтор” олтин конини миллийлаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинмаса, мамлакатда учинчи инқилобни содир этиши тўғрисида баёнот берди. Унга кўра, бу инқилоб парламентни тарқатиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Франциядаги "Ўтюраклар клуби" икки ой аввал Қирғизистонда бедарак йўқолган ўзбекистонлик қочқин Шуҳрат Мусиннинг Андижон қамоқхонасида экани ҳақда хабар қилмоқда. Ўзбекистон фуқароси Мусин ва унинг оила аъзолари БМТ Қочқинлар агентлиги ҳужжатига эга бўлган.
Ўзбекистоннинг Сўх анклавини Фарғона вилоятининг Риштон тумани билан боғловчи энг яқин чегара бекати очилишига Қирғизистоннинг Боткен вилояти аҳолиси қаршилик қилмоқда.
9 апрелда Қирғизистонга икки кунлик расмий сафар билан Туркия Бош вазири Ражаб Тоййип Эрдўғон ташриф буюрди. Кузатувчилар Эрдўғон АҚШ илтимоси билан Қирғизистонни база масаласида муросага келишга ундашини айтмоқдалар.
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида 2010 йил воқеаларида иштирок этганликда айбланиб умрбод қамоққа ҳукм қилинган этник ўзбек Шамшиддин Ниёзалиев ишини қайта кўриб чиқиб, уни оқлаган судяга нисбатан жиноят иши очилиши мумкин.
Қирғизистон президентининг март ойи охирида имзолаган Фармонига мувофиқ 342 хорижликка Республика фуқаролиги берилди. Уларнинг 246 нафари Ўзбекистоннинг собиқ фуқароларидир. Айни пайтда Қирғизистонга турмушга чиққан ўзбекистонлик минглаб аёллар хануз фуқароликка эга бўла олмай, ҳақ-ҳуқуқсиз яшаб келмоқда.
Ўш шаҳри яқинидаги Шарқ қишлоғига қарашли Имомота маҳалласи аҳли Озодлик мухбирига мана шундай баёнот берди. Уларнинг айтишича, маҳаллага ҳар куни тўрт-беш маротаба милиция ходимлари келиб, эркакларни бошқармага олиб кетаяпти. Уларнинг айримлари милицияда калтакланганини айтишмоқда.
Қирғизистон парламенти балоғатга етмаган болаларни жинсий зўрлаган шахсларни бичиш ва уларга нисбатан қамоқ муддатини узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Бироқ мутахасислар ва ҳуқуқ фаоллари бу қонунга қарши чиқмоқда.
Ўшда қамоққа олинган “Ўш садоси” газетасининг бош муҳаррири Муҳаммадсоли Исмоилов уй қамоғига чиқарилди. Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги эса унга нисбатан очилган жиноят ишининг айрим тафсилотларини очиқлади.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлигидан олинган маълумотда айтилишича, Ўш вилоят ҳокимиятининг нашри бўлган “Ўш садоси” газетасининг бош муҳаррири Муҳаммадсоли Исмоилов 2010 йилги қирғин кунлари жиноят содир этганликда айбланмоқда.
Россиянинг Лукойл ва Хитойнинг CNPC ширкати “Ўзбекнефтегаз” билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги учта газ конини ишга туширади. Айни пайтда инвестиция дастури асосида ишга туширилиши лозим бўлган айрим лойиҳаларнинг тўхтатиб қўйилгани ҳам айтилаяпти.
Бишкекда парламент биносини зўравонлик билан босиб олишга ҳаракат қилганликда айбланиб судланаётган уч депутатнинг суди якунланишига икки кун қолганида Қирғизистон президенти ҳуқуқ ҳимоячиларининг ташвишли мурожаатларига жавоб берди.
Давомини ўқинг