Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Қирғизистонда Ўш қирғинида айбланиб судланаётган 87 одамнинг 82 нафари ўзбек, 5 таси эса қирғиз миллатига мансуб шахслардир.
7 апрел куни Қирғизистонда 2010 йилнинг шу кунида содир бўлган навбатдаги инқилоб қурбонлари хотирланди.
Мен, журналист Элмурод Озодлик радиоси остонасидан хатлар эканман холис ва адолатли бўлишга, тарафкашлик қилмасликка ўз-ўзимга сўз бераман.
“Қачон қарасам шу жойда турганинг турган. Ўтган сафар оппоқ гулли кўйлакда эдинг. Нақадар ярашар эди сенга ўша кўйлак! Мана орадан шунча кунлар, шунча ойлар ўтибди ҳамки, сен ҳамон ўша жойдасан. Фақат кўйлагинг бошқа. Қулоқларингда қизил балдоқлар. Кимнидир кутасан. У эса келмайди. У ҳақда шунчалар оғир хаёлларга чўмасанки, лаълдек товланаётган қизил балдоқларингни қушлар чўқиб кетса ҳам эътибор бермайсан. Уни шунчалар қаттиқ севасанми? У ким? Кимни бунчалар қаттиқ севиб қолдинг, деразам ёнида ўсган гилос?..”
Қирғиз жамоатчилиги Миллий хавфсизлик хизматининг ислоҳ қилинишини талаб қилмоқда.
Абдул Ҳамид. Ўшлик бу шоир шеърларидан андижонлик Абдулҳамид Сулаймон Чўлпонни куйдирган туйғулар нафаси уфурилади.
Қирғизистондаги 17 та қамоқхонанинг 14 тасида 5 кундан бери маҳбусларнинг очлик акцияси давом этмоқда.
Ўш қирғинида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига 1 миллион сўм, яъни 21 минг 300 доллардан хун пули тўланадиган бўлди.
Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева 21-22 март кунлари мамлакат жанубига қилган сафари чоғида муваққат ҳукумат 2010 йил июн ойидаги воқеаларнинг олдини ола билмагани учун ўшликлардан узр сўради.
Қирғизистондаги ҳукмрон коалициянинг тарқалиб кетиши ва унинг ўрнига янги коалиция ташкил этилиши эҳтимоли пайдо бўлмоқда. Парламентдаги “Ота юрт”, “Социал демократлар” ва “Республика” партияларидан иборат коалициядаги илк инқироз Бош вазир ўринбосари Ўмурбек Бабановни ўтган ҳафтада Россия Думаси депутатлари коррупцияда айблашганидан сўнг пайдо бўлди.
Ўшда инсон ҳуқуқлари, жумладан, ўзбеклар ҳақ-ҳуқуқлари қўпол тарзда ҳуқуқ- тартибот тузилмалари томонидан топталаётганидан хукуматнинг хабари бор¸ бироқ бундай ҳолатлар олдини олишни хоҳламаяпти¸ дейди ўшлик депутат.
Жалолободлик ҳуқуқ фаоли, июн воқеаларидан кейин умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Азимжон Асқаров қамоқдан туриб Озодликка интервью берди. Ҳуқуқ ҳимоячиси ўзининг ғоя қурбони бўлгани ва тергов давомида қаттиқ қийноққа солинганини айтди.
Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева 15 март куни Ўш, Қорасув ва Ўзган шаҳарларидаги вазиятдан хавотирда эканини билдирди. Сешанба кунги баёнотида Ўтунбаева Ўшга Миллий хавфсизлик хизматининг махсус вакили жўнатилганини айтди.
АҚШ Қирғизистоннинг Боткен вилоятида яна бир ҳарбий база очиши мумкин. Бу таклифни 6-8 март куни Вашингтонгга сафар қилган президент Роза Ўтунбаева Оқ уй расмийлари билан бўлган учрашуви чоғида билдирди.
Қирғиз жамиятида ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоеванинг президент Роза Ўтунбаевага АҚШ Давлат департаментининг “Жасоратли аёл” мукофоти берилишига билдирган муносабати кескин танқидга учрамоқда.
20 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги жаҳон футбол чемпионати 2012 йилда Ўзбекистонда ўтадиган бўлди. ФИФА куни кеча мана шундай қарорни қабул қилди.Бу чемпионатни ўтказиш учун Ўзбекистон билан бир қаторда Ветнам ва Янги Зеландия ҳам даъвогарлик қилган эди.
Ўш ва Бишкекка сафар қилган ЕХҲТ раиси Аудронюс Ажубалис Қирғизистонда миллатлараро муносабатларнинг янада мураккаблашиб кетиши хавфи борлигидан хавотир билдирди. У қирғиз ҳукуматини миллий озчилик вакиллари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирди.
Ўшда июн қирғинида ёндириб юборилган уйлар ўрнига барпо этиладиган қўшимча турар-жой бинолари қуришнинг қачон бошланиши ҳозирча аниқ эмас, лекин бу уйлар йил охиригача қуриб битказилиши бор гап¸ деди Озодлик гаплашган ҳукумат ва халқаро ташкилотлар вакиллари.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Аудронюс Ажубалис 2 март куни Ўшга борди. Мазкур ташкилотдан олинган маълумотга кўра, Ажубалис Ўшда аҳоли билан учрашиб, бугунги кунда мавжуд муаммолар билан танишади.
Новқатда бир гуруҳ кимсалар, улар тахминича, туман солиқ хизмати раҳбарининг ўринбосари Сағинбек Алимбаев ўлими буюртмачиси бўлган Одилжоннинг уйини ёқиб юборишди. Бу новқатликлар орасида саросима кайфиятини пайдо қилди.
Давомини ўқинг