Тел: +996 550528 555
Facebook: @elmurod.zhusupaliev
Қирғизистон парламентида намозхона очиш масаласи парламент, айрим ҳукумат идоралари ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги катта жанжалга айланиб бормоқда. Парламент биносида намозхона очилишига Дин ишлари бўйича ҳукумат қўмитаси ҳам қаршилик қилаяпти.
Қирғизистон ҳукумати уюшган жиноий гуруҳларга қарши кескин кураш бошлади. Бу ҳақда 24 феврал куни Бишкекда ўтган йиғилишда президент Роза Ўтунбаева расман баёнот берди.
Қирғизистон ҳукумати озиқ-овқат маҳсулотлари нархини тушириш мақсадида юз мингдан ортиқ оилага давлат ҳисобидан ун тарқатадиган бўлди. Бироқ мутахассислар бундай чоралар билан нарх-навони кескин тушириш мумкин эмаслигини айтмоқдалар.
2010 йилнинг июнида содир бўлган қирғиндан сўнг Ўшни расман 60 мингдан ортиқ одам тарк этган. Бу ҳақда Ўш вилоят миграция хизмати маълум қилди. Айни пайтда Ўшни норасмий тарзда тарк этганлар сони аниқ эмас. Кузатувчилар Ўшдан чиқиб кетганларнинг асосий қисми ўзбеклар эканини айтадилар.
Қирғизистон жанубидаги Ўш ва Жалолобод вилоятларида сиёсий-ижтимоий вазият мураккаблигича қолаётир. Бу ҳақда Ўш вилоят губернаторининг биринчи ўринбосари Қушбақ Тезекбаев 16 феврал куни Бишкекда ўтган йиғилишда маълум қилди.
Қирғизистон президенти маъмуриятининг раҳбари Эмил Қаптағаев 16 феврал куни Озодлик радиосининг Қирғизистондаги, шу жумладан, Ўшдаги вазият ва мамлакатда авж олаётган миллатчиликка қарши кураш борасидаги саволларига жавоб берди.
Қирғизистон парламенти раиси Ахматбек Келдибеков Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш дирекциясини фақат ўзбек миллатига мансуб фуқароларга уй қуриб бераётганликда ва молиявий ёрдам кўрсатаётганликда айблаб, мазкур ташкилотни тугатиш ташаббуси билан чиқди.
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида Ўш қирғини кунлари “Санпа” пахта тозалаш заводи яқинида 16 кишини ўлдирганликда айбланган 19 нафар ўзбек устидан аппеляция суд жараёни бошланди. Айбланувчилардан 17 нафари биринчи инстанция суди томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева Ўзбекистон билан олиб борилаётган чегара борасидаги музокараларда икки давлатга тегишли анклавларни ўз майдонига мувофиқ равишдагина алмаштириш масаласи муҳокама қилиниши мумкинлигини билдирди.
Қирғизистонда Ўш воқеалари қайталанишига йўл қўймаслик мақсадида этник тараққиёт концепцияси ишлаб чиқилмоқда ва у март ойида умумхалқ муҳокамасидан сўнг қабул қилинади. Бу ҳақда президент Роза Ўтунбаева маълум қилди.
27 январ куни Қирғизистон Олий суди Ўш қирғинида айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровга нисбатан маҳкама жараёнини 8 февралга кўчирди. Бунга Олий суд томонидан Азимжон Асқаров иши юзасидан адвокатлар билдирган эътирозларнинг қабул қилиниши сабаб бўлди.
Россиянинг айрим ахборот агентликлари Қирғизистондаги “Достон” заводида ишлаб чиқарилган ва шу кунгача дунёда тенги бўлмаган “Шквал” русумидаги торпедолар 2010 йилда Эронга яширин равишда сотилгани борасида маълумот тарқатди. Бироқ завод расмийлари буни инкор қилмоқдалар.
20 январ куни Қирғизистон парламентида ўтган муҳокама чоғида Ўш қирғинини ўрганиш бўйича миллий комиссия раиси Абдуғани Эркебаев бундан бир кун аввал депутатларга тақдим этилган маълумотларга зид келувчи баёнотларни берди.
Ўш вилоятидаги Қорасув шаҳри имом хатиби Рашод қори Камолов 18 январ куни эрталаб Бишкек шаҳри аэропортида қўлга олингани тўғрисидаги хабар расман тасдиқланди. Лекин имомнинг қаерда эканлиги номаълум қолмоқда. Рашод қори 2006 йилнинг августида ўлдирилган Рафиқ қори Камоловнинг ўғлидир.
Қирғизистон парламентининг айрим депутатлари “Ўш қирғинини ўзбеклар бошлаган эмас, бу фожеанинг ҳақиқий айбдорлари аниқланиши шарт”, деб баёнот бергани учун Ўш қирғинини ўрганган миллий комиссия раис ўринбосари Бахтиёр Фаттоҳовни жавобгарликка тортишни талаб қилишмоқда.
Қирғизистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кун сайин қимматлашиб бормоқда. Сўнгги ўн кун ичида айрим маҳсулотларнинг нархи камида 10 фоизга кўтарилган. Мутахассислар эса озиқ-овқат маҳсулотлари нархи Қирғизистонда ой сайин 10-15 фоизга юқорилаб бораётганини айтишмоқда.
Шу кунларда Жалолобод вилоятидаги Сампа пахта тозалаш корхонаси яқинида қирғиз миллатига мансуб 16 кишини ўлдирганликда ҳамда Жалолобод шаҳрида қирғиз миллатига мансуб бир одамни ўлдирганликда айбланиб қамалганларга нисбатан апеллация суди бўлиб ўтмоқда.
Ўш шаҳрида 2011 йил “Миллатлараро дўстлик ва иноқлик йили” деб эълон қилинди. Бироқ бу йилда миллатлараро дўстликни, иноқликни қайта тиклаш учун қандай реал чора-тадбирлар кўрилиши лозимлиги тўғрисида аниқ ҳаракатлар дастури йўқ.
Ўш воқеаларини ўрганиш юзасидан тузилган Қирғизистон мустақил миллий комиссияси 11 январ куни ўз хулосасини эълон қилди. Озодлик мазкур комиссия раисининг ўринбосари, таниқли давлат арбоби Бахтиёр Фаттоҳов билан суҳбатлашди.
Қирғизистон ҳукумати мамлакат ҳудудида жойлашган ва денгиз сатҳидан 4 минг метр баландликда бўлган тоғ чўққиларидан бирига Россия Бош вазири Владимир Путин номини бериш ҳақида қарор қабул қилди.
Давомини ўқинг