Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:29

Ўзбекистонликларнинг 86 %и АЭСни қўллаши айтилди. Ижтимоий тармоқ ва мустақил мутахассислар унга қарши


Ўзбекистон - Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли атрофида АЭС қурилиши масаласида олиб борилаётган техник тадқиқот ишлари. "Ўзатом" сайтидан олинган сурат.
Ўзбекистон - Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли атрофида АЭС қурилиши масаласида олиб борилаётган техник тадқиқот ишлари. "Ўзатом" сайтидан олинган сурат.

Ўзбекистондаги “Ижтимоий фикр” сўров маркази март-апрель ойларида мамлакат бўйлаб ўтказилган сўровда қатнашганларнинг 85¸6 фоизи мамлакатда Атом электр станцияси (АЭС) қурилишини қўллаб-қувватлаган.

Айни пайтда¸ ижтимоий тармоқларда АЭС мавзуида қизғин баҳс олиб бораëтган мутахассис ва фаоллар¸ мустақил экспертларнинг профессионал тадқиқоти хулосалари бу сўровда акс этмаганини айтмоқда.

Озодлик гаплашган энергетика¸ хусусан¸ ядро энергияси бўйича мутахассислар¸ Ўзбекистонда биринчи АЭС қуриш лойиҳаси бўйича “жамоатчилик фикри турли миф ва ëлғонлар билан кучли манипуляция қилинаëтгани”ни айтди.

Улар таъкидича¸ “Ижтимоий фикр” ўтказган сўров ҳукумат қарорини легитимлаштириш мақсадида уюштирилган кампания¸ холос.

Сўров хулосаси

“Ижтимоий фикр” сўров марказининг етакчи тадқиқотчиси Марат Ҳожимуҳаммедовнинг Озодликка айтишича¸ АЭС бўйича март-апрель ойларида Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ўтказилган сўровда жами 1200 респондент қатнашган.

Сўралганларнинг қарийб 70 фоизи ўзини бу мавзудан яхши хабардорлигини билдирган¸ улардан 83 фоизи Ўзбекистонда АЭС қурилишидан фахрланишини билдирган.

Респондентлардан ҳар иккитадан биттаси АЭС қурилишида ишлаш истагини билдирган.

Улардан АЭСнинг атроф-муҳитга зарарли таъсиридан хабари бор-йўқлиги ҳам сўралган ва 30 фоиз респондент бундай салбий таъсирдан хабари йўқлигини билдирган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:13 0:00
Бевосита линк

Сўров¸ Ҳожимуҳаммедовга кўра¸ одамларнинг Ўзбекистонда биринчи ядровий реактор қуриш режасидан қанчалик хабардорлиги ва уларнинг бу режага муносабатини ўрганиш мақсадида ўтказилган.

“Ижтимоий фикр” сўров натижасида¸ ўзбекистонликларнинг аксарияти АЭС қурилишини қўллаб-қувватлайди¸ деган хулосага келган.

Бу сўров ва унинг хулосаси “ножиддий”

“Ўзбекнефтгаз” компанияси собиқ раҳбарларидан бири Анвар Ҳусаинов Ўзбекистонда Росатом томонидан биринчи ядровий реактор қуриш лойиҳаси эълон қилинганидан бери¸ ижтимоий тармоқлар¸ қолаверса маҳаллий ва хориж матбуоти орқали бу лойиҳага жиддий эътироз билдираëтган мутахассислардан бири.

12 июль куни Озодлик билан суҳбатда Анвар Ҳусаинов¸ аҳолиси 33 миллиондан ошиқ Ўзбекистонда 1200 одам фикрини аксар халқ фикри сифатида тақдим этишнинг оддий статистикага ҳам тўғри келмаслигини айтади.

- 1200 одам 33 миллиондан ошиқ ўзбекистонликнинг 0¸00003 фоизини ҳам ташкил этмайди. Бунақа сўров¸ статистика қонунларига ҳам тўғри келмайди. Россия қуриб бермоқчи бўлаëтган бу АЭС камида 15 миллиард долларга тушади. Бунча катта пулнинг юки яна бориб халқ елкасига тушади. Шунинг учун¸ биринчидан¸ атом энергияси¸ унинг нархи¸ хавфсизлиги¸ бошқа энергия манбалари ҳақида мустақил мутахассислар ҳақиқий маълумотларни жамоатчиликка очиқ тақдим этиш керак. Ана ундан кейин¸ АЭС каби жиддий лойиҳа бўйича халқдан фикр сўраш¸ керак бўлса¸ умумхалқ референдуми ўтказиш керак бўлади¸ дейди Ҳусаинов.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:59 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонни атом электр станцияси бор давлатлар клубига қўшиш ташаббуси ортида Россия ҳарбий-хавфсизлик манфаатлари ëтганини таъкидлаган Ҳусаинов¸ Мирзиëев ҳукуматини бундай вазиятда миллий манфаатларни ҳимоя қилиш¸ бунинг учун лаббайчи амалдорлар эмас¸ балки мустақил мутахассислар фикрига қулоқ солишга чақиради.

АЭС қурмаслик учун минг бир сабаб

Ўз илмий тадқиқоти хулосаси ҳукумат¸ хусусан¸ президент тарғиб қилаëтган лойиҳага қарши бўлгани боис шахсини очқламаган бир гуруҳ ўзбекистонлик мутахассислар АЭС масаласида Озодликка каттагина мактуб йўллади.

17 саҳифалик бу мактуб¸ бир гуруҳ мутахассисларнинг жаҳон бўйлаб ишлаб турган¸ ишдан чиқарилган¸ қурилаëтган ва ëпилаëтган АЭСлар¸ уларнинг иқтисодий рентабеллиги¸ хавфсизлиги ва атом энергиясининг бошқа энергия манбалари билан қиëсига бағишланган илмий тадқиқоти хулосасидир.

Мактуб муаллифлари¸ атом электр энергияси ишлаб чиқариш бозоридаги етакчи мавқеини бой бермаслик учун Россия шавқатсиз равишда Ўзбекистон раҳбарлари ва халқини манипуляция қилаëтганини айтади.

Бу мутахассислар таъкидича¸ АЭСнинг арзон¸ тоза ва хавфсиз электр манбаси экани ҳақидаги гапларнинг ҳаммаси миф.

Айтилишича¸ ҳозирда дунë бўйлаб ишлаб чиқарилаëтган атом энергиясининг 92 фоизи ривожланган давлатлар ҳиссасига тўғри келади. Улардан Германия 2022 йилгача¸ Бельгия 2025 йилгача¸ Испания 2028 йилгача ишлаб турган АЭСларининг ҳаммасини ëпишга ¸ Жанубий Корея эса¸ қурилиши бошланганлари битгандан сўнг¸ бошқа қурмасликка қарор қилди. Сабаби¸ атом станциясидан олинаëтган электр нархи бошқаларга қараганда бир неча баравар қиммат ¸ унинг атроф-муҳитга етказадиган зиëни ниҳоятда узоққа чўзиладиган жараëндир”¸ дейилади Озодликка бир гуруҳ олимлар йўллаган мактубда.

Ўз тадқиқотлари хулосасида бу олимлар¸ Ўзбекистонда қуриладиган АЭСнинг халқ ва ишлаб чиқарувчиларни арзон электр энергияси билан таъминламаслиги¸ унинг бошқа энергия манбаларидан бир неча баравар қимматга тушишини айтади.

Мактуб хулосасига кўра:

- Арзон деб айтилаëтган атом энергиясини олиш учун давлат бюджетидан йилига 1¸5 миллиард доллардан кўпроқ субсидия ажратиш керак бўлади; сўм етакчи валюталарга нисбатан тебраниб турган вазиятда давлат бюджетига ниҳоятда катта юк қўяди; ҳукумат гарантияси билан олинадиган ташқи қарзнинг кескин ошиши Ўзбекистоннинг суверен рейтинггига салбий таъсир қилади; Ўзбекистонда АЭС қуриш қайта тикланувчи муқобил энергия манбаларини яратишга ниҳоятда кучли тўсиқ бўлади.

Ижтимоий тармоқдаги эътирозлар

Ўзбекистондаги энг йирик сўров маркази 1200 одамнинг ўзлари билан юзма-юз суҳбатда берган жавобидан келиб чиқиб президент ва бошқа амалдорлар гапларига мос хулоса чиқарган бир пайтда¸ ижтимоий тармоқда “Ўзбекистон ҳудудида АЭС қурилишига қарши ўзбекистонликлар” гуруҳи фаоллашмоқда.

Ўзини “ëрқин атом келажагига қарши”лар деб тақдим қилган бу гуруҳ фаоллари ўзи ва болалари эртасига лоқайд бўлмаганларни “арзон электр” деган ëлғон билан айтилаëтган АЭС эртагидан огоҳ бўлиш¸ “бир гуруҳ фирибгар ва бандитлар” томонидан ишлаб чиқилган бу жиноий режани тўхтатишга чақиради.

Бу гуруҳ ва ижтимоий тармоқларда АЭС қурилишига қарши бораëтган бошқа муҳокамаларда бу қадар қиммат ва жиддий лойиҳанинг даб-дурустдан кун тартибига қўйилиб¸ ҳукуматнинг Россия қаттиқ тиқиштираëтган бу режани шошиб-пишиб ижро қилишга киришгани кескин эътироз уйғотмоқда.

Битта оддий уйни ёлғондан берадиган мутасаддилар (Андижондаги воқеа назарда тутилмоқда – таҳр.) бор жойда атом реактори қуриб бўладими? Эртага, Худо кўрсатмасин, портлаб кетса, ЎзТВ яна чиройли далаларни кўрсатиб, «реактор, қанақа реактор, ҳеч нарса бўлгани йўқ» деб ўтиради.

Бошқа, ривожланган давлатларга қарасак, бунақа катта лойиҳалар даб-дурустдан қурилмайди. Аввал консалтинг фирмалари электр энергияси билан боғлиқ вазиятни ўрганиб, АЭС керак ё керакмаслиги ҳақида хулоса қилади. Бу хулоса жамоатчилик билан кенг муҳокама қилинади.

Кейин бўлажак станциянинг техник-иқтисодий шартлари ўрганилади. Масалан, АЭС қурилса 1 кВт электр энергияси неча пулга тушади, аҳолига неча пулга сотилади, қайси пулга қурилади, ва ҳ.к. ва ҳ.к.

Ундан кейингина қурилиш учун тендер эълон қилинади. «Фалон мегаватт ишлаб чиқарадиган станция керак, фалон муддатда писмадон долларга қурилиши зарур» деган шартлар қўйилади. Тендерга АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Германия, Россиядан таклифлар келиб туша бошлайди. Ҳукумат бошчилигида мутахассислар энг маъқул таклифни танлашади. Бу жараёнга бир неча йил кетади. Бизда эса тендер-шмендерларсиз шунақа катта (Ўзбекистонда тенги йўқ десак адашмаган бўламиз) лойиҳа Россияга бериб юборилди»¸ деб ëзди ўзбекистонлик зиëлилардан бири.

Ўзбекистонда АЭС қуриш ташаббусчилари ким?

Россиянинг Ўзбекистонда биринчи АЭС қуриш режаси 2017 йил декабрида «Росатом» давлат корпорацияси ахборот хизмати томонидан эълон қилинди.

2017 йил 29 декабрда Ўзбекистон ва Россия ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳада ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган ва унинг Ўзбекистон ва Россия ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадда фойдаланиш соҳасида икки томонлама ўзаро алоқалар учун ҳуқуқий асос яратгани айтилди.

2018 йил май ойида «Росатом» бош директори Алексей Лихачёв Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув давомида Ўзбекистонда атом электростанциясини қуриш масаласи муҳокама марказига айлангани ҳамда Ўзбекистон Россияга Навоий вилоятида АЭС қуришни таклиф этганини маълум қилди.

Ўша йил 8 сентябрида Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов атом электр станциясини қуриш тўғрисида келишув имзолади.

“Келишув лойиҳаси Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясини лойиҳалаштириш ва қуриш, шунингдек, ишга тушириш ва фойдаланишда ҳамкорликни кўзда тутади. Россия лойиҳаси бўйича барпо этиладиган атом электр станцияси сув-сувли энергетик реактор асосидаги ҳар бирининг қуввати 1,2 ГВт бўлган икки энергоблокдан иборат бўлади”, - дейилди бу келишув ҳақидаги расмий хабарда.

Бу келишувдан кўп ўтмай 2018 йилнинг 19 октябрида Ўзбекистонга келган Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёев Жиззахда АЭС қурилишининг рамзий тугмасини босиб¸ бу қурилишга старт берди.

“Росатом” бош директори Алексей Лихачев «Россия 1» телеканалига берган интервьюсида Ўзбекистонда АЭС пойдеворини қуриш ишлари 2020-2021 йилларда бошланиши режалаштирилганини билдирди.

10 июль куни Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султонов¸ дастлабки режанинг ўзгаргани ва қурилажак атом электр станцияси энергоблоклари сонининг иккитага кўпайганини маълум қилди.

Вазирга кўра, АЭС ҳар бири 1 200 МВт қувватга эга «3+» авлодидаги 1200-сув энергетик реакторли энергоблокдан иборат бўлади. Биринчи энергоблок 2028 йилгача, иккинчиси 2030 йилгача ишга туширилади.

Ҳозирча жамоатчиликка бу лойиҳанинг якуний нархи қанча бўлиши¸ бу маблағнинг қаердан олиниши¸ Россия билан АЭС қуриш келишувининг иқтисодий ва хавфсизлик шартлари қандай экани ҳақида маълумот берилмади.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG