Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:21

Москва билан Тошкент ўртасида Ўзбекистонда АЭС қуриш тўғрисида битим имзоланди


Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев бундан олдин 2017 йилнинг 2 ноябрида Тошкентда учрашган эди.
Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведев бундан олдин 2017 йилнинг 2 ноябрида Тошкентда учрашган эди.

Ўзбекистон билан Россия ўртасида Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Ҳужжатни Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов ва Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев имзолади.

Бу ҳақда хабар қилган ТАСС ахборот агентлигига кўра, имзолаш маросими Ўзбекистон ва Россия Федерацияси бош вазирлари ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича бўлиб ўтди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 7 сентябрь куни россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан атом энергияси бўйича ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистонда қуриладиган атом электр стансиясини 2028 йилгача ишга тушириш режалаштирилган.

Июль ойи бошида Озодлик радиоси “Росатом” Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясини қуриш масаласидаги келишувни якуний босқичда муҳокама қилинаётганини билдиргани тўғрисида хабар берганди.

XS
SM
MD
LG