Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:45

Қирғиз депутати: ЕОИИ 4-5 мафиялашган органнинг даромад манбаига айланди


Қирғизистон парламенти депутати Азамат Арапбаев/
Қирғизистон парламенти депутати Азамат Арапбаев/

Қирғизистон парламенти - Жўғўрқу Кенеш депутати Азамат Арапбаев парламентда Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Қирғизистон учун кутилганидай натижаларни бермаётгани ҳақида гапирди.

Унга кўра, қирғиз тадбиркорлари юк ташишда ЕОИИнинг яна бир аъзоси - Қозоғистоннинг солиқ инспекцияси билан чегара хизмати томонидан тўсиқларга учрамоқда. Халқ вакилининг айтишича, қўшни мамлакатнинг назорат органлари юкларни ўтказиш учун 5 минг долларгача пул талаб қилмоқда.

- Барча кучимизни Қозоғистоннинг солиқ инспекцияси билан чегара хизматини бойитишга сарфлаяпмиз. Қирғиз тадбиркорлари ўз маҳсулотларини Евросиё иқтисодий иттифоқи давлатларига юбориш учун ўша ерда товарига қараб 500дан 5 минг долларгача беришаяпти. Бошланишида “ЕОИИда 180 миллионлик кишилик бозорга йўл очилади” дейилганди, ҳозир аксинча, ЕОИИ 4-5 мафиялашган орган фойдасига ишлаяпти, - деди Арапбаев.

30-31-январь кунлари Қирғизистон билан Қозоғистоннинг ҳукумат делегациялари Олмаота шаҳрида учрашиб, икки мамлакат чегарасидан юк олиб ўтиш масаласини муҳокама қилишини билдирган. Учрашувда қирғиз томони Қоғоғистон ҳукумати Евросиё иқтисодий иттифоқи қоидаларига амал қилмаган ҳолда чегарадан юк олиб ўтишга қўяётган тўсиқлари борасида изоҳ беришини сўрамоқчи.

Янги йилдан кўп ўтмай, Қозоғистон Қирғизистондан келаётган юкларга қўшимча текширувни жорий этгани ортидан икки давлат чегарасида юк машиналарининг тиқилинчи пайдо бўлган. Бунининг ортидан қирғиз ҳукумати Қозоғистонни ЕОИИ доирасидаги мажбуриятларига амал қилишга чақирди.

Айни дамда Қозоғистоннинг Даромадлар бўйича давлат қўмитасининг расмий вакили Ўлжас Ўтар босилган пломбалари бузилмаган ва ҳужжатлари тўғри бўлган юк ташувчилар чегарадан тўсиқсиз ўтаётганини маълум қилган.

  • 2001 йилнинг 30 майида бугунги Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) пайдо бўлишига омил яратган Евросиё иқтисодий ҳамкорлиги (ЕОИҲ) ташкилоти тузилган, Ўзбекистон бу ташкилотга 2001 йилда аъзо бўлган ва 2008 йилда уни тарк этган.
  • Фаолиятини 2015 йил 1 январида бошлаган Евроосиё иқтисодий иттифоқига ҳозирги пайтда Беларусь, Россия ва Қозоғистондан ташқари Қирғизистон ва Арманистон аъзо.
  • Айтиш жоизки 2008 йилда ташкилотни тарк этган Ўзбекистоннинг унга яна қўшилиши эҳтимоли юзасидан турли фикрлар мавжуд.
  • Жумладан, Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида сўзга чиққан Шавкат Мирзиëев Евроосиё иқтисодий иттифоқига Ўзбекистоннинг жорий йил аъзо бўлиши ҳақидаги муҳокамаларга муносабат билдирганди.
  • Мирзиëев ўз чиқишида ЕОИИ га қўшилиш эҳтиëжини Қозоғистон ва Россияда ишлаëтган миллионлаб меҳнат муҳожири манфаатини ҳимоялаш ва Ўзбекистон иқтисодини риивожлантириш учун зарур миллиардлаб доллар билан изоҳлаган.
  • Айни пайтда Мирзиëев 20 январь кунги чиқишида мустақил кузатувчиларнинг Россия етовидаги бу сиëсий гуруҳга қўшилиш Ўзбекистон мустақиллигини бой беришга олиб келиши ҳақидаги хавотирларини рад қилишга уринган.
  • “Мустақилликни бировга бериб қўяди, деган хомхаёл гаплар ҳою-ҳавас гаплар. Ким бериб қўяди мустақилликни?”¸ деб иқтибос келтирган Мирзиëевдан маҳаллий нашрлар.
  • Президентга кўра¸ Ўзбекистон ЕОИИга аввалига кузатувчи мақомида қўшилиб¸ “нима яхши, нима ёмонлигини кузатгандан кейин" аъзолик борасида қарор беради.
XS
SM
MD
LG