Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:11

Экспертлар: ЕОИИга кириш Россия таркибига кириш деганидир


Қурултой эшиттиришида Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) кириши оқибатлари ҳақида иқтисодчи олим ва тахлилчилар фикр алмашди.

Қурултой: ЕОИИга кириш оқибатлари
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:45:44 0:00
Бевосита линк


Эшиттиришда қатнашган Лондондаги Шарқшунослик ва Африка тадқиқотлари марказининг Ўзбекистон бўйича таҳлилчиси Алишер Илҳомов «Россия манфаатларига мойил президент Мирзиëев Ўзбекистонни ҳалокатга элтмоқда» дея фикр билдирди.

Чехиядаги Боҳемия универститети ўқитувчиси, Иқтисодиёт фанлари доктори Холназар Омонов эса¸ Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлиши ортидан Россиянинг тўлиқ назоратига ўтишидан ҳавотир билдирди. Олимга кўра¸ Ўзбекистон мустақиллигини том маънода хавф остига қолдирадиган бу ташкилотга киришни ëқлаëтган «эксперт»лар номи тарихга қора харфлар билан ëзилaди.

Ўзбекистон Иқтисодиëт вазирлигида узоқ йиллар ишлаган иқтисодчи Саодат Қосимова Ўзбекистон ЕОИИга кирадиган бўлса, ўз қоидаларини иттифоқ стандартлари билан мувофиқлаштириши ортидан катта имкониятларга эга бўлишини таъкидлади. Суҳбатдошга кўра¸ Сингапур ва Эрон каби улкан иқтисодга эга давлатлар интилаëтгтан бу иттифоқ сиëсий эмас¸ балки иқтисодий уюшма холос.

Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириш оқубатлари ҳақида мақола ëзган журналист Бобомурод Абдуллаев иқтисодчи Саодат Қосимова фикрларини шубҳа остига олди:

- Иттифоққа кирган Қирғизистон ва Арманистоннинг оҳирги йиллардаги макроиқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиб, мен ҳам: “Бу Иттифоққа кириб бўлмайди” – деган фикрга келганман. Ўз вақтида Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов бу иттифоққа тиш-тирноғи билан қарши бўлган.

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов 2019 йилнинг декабрида Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин Ўзбекистон 2020 йилда Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилишини маълум қилгани ҳақида ўз Телеграм-каналида ёзган эди.

2019 йилнинг октябри бошида Олий Мажлис Сенати раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев расмий Тошкент ЕОИИга қўшилиш эҳтимолини кўриб чиқаётгани, якуний қарорга ҳали келинмаганини айтганди.

2019 йилнинг октябри бошида Ўзбекистонда бўлган Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши "мавзусига бир неча маротаба қайтганликлари"ни айтган эди.

Ўшанда Россиядаги айрим хабар агентликлари Матвиенконинг "Мирзиёев қарор қабул қилди, Ўзбекистон ҳукумати ЕОИИ қўшилиш масаласини ишлаб чиқмоқда", деган сўзларини келтирганди.

ЕОИИ

2001 йилнинг 30 майида бугунги Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) пайдо бўлишига омил яратган Евросиё иқтисодий ҳамкорлиги (ЕОИҲ) ташкилоти тузилган, Ўзбекистон бу ташкилотга 2001 йилда аъзо бўлган ва 2008 йилда уни тарк этганди.

Евросиё иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти негизида 2010 йилда Москва етакчилигида Божхона иттифоқи (БИ) ташкил этилди ва унга Россия, Қозоғистон, Беларус аъзо бўлди.

Божхона иттифоқининг номи 2015 йил 1 январидан бошлаб Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) деб ўзгартирилган.

Евросиё иқтисодий иттифоқини ташкил этиш ҳақидаги шартномани 2014 йилнинг 29 май куни Россия, Қозоғистон ва Беларусь имзолаганди. Шартномага мувофиқ иттифоқ ҳудудида товарлар, хизматлар ва ишчи кучининг эркин ҳаракати таъминланади, иқтисодиёт соҳасида келишилган ёки ягона сиёсат юритилади.

Фаолиятини 2015 йил 1 январида бошлаган Евроосиё иқтисодий иттифоқига ҳозирги пайтда Беларусь, Россия ва Қозоғистондан ташқари Қирғизистон ва Арманистон аъзо.

XS
SM
MD
LG