Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:12

OzodTarmoq: "Алламжоновга ҳамма нарса мумкин, бошқаларга эса..."


OzodTarmoq - Озодликнинг янги рукни. Унда ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган, Озодлик тингловчиси (ўқувчиси, томошабини) қизиқишини уйғотиши мумкин матн, аудио ва видеоларни бериб борамиз.

OzodTarmoq рукнида берилаётган материалларда воқеа-ҳодисаларга берилаётган баҳолар мутлақо муаллифлар позициясидир. Муаллифлар позицияси Озодлик позициясига мос келмаслиги мумкин.

OzodTarmoqнинг бугунги сонида ЎзА ахборот агентлиги мухбири Анора Содиқова Фейсбукдаги саҳифасида 13 август, кечқурун эълон қилган постни эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз. Матн таҳрирсиз берилмоқда. Стилистика ва имло муаллифники.

***

АЛЛАМЖОНОВГА ҲАММА НАРСА МУМКИН, БОШҚАЛАРГА ЭСА...

Мен бугун иш жойимда кераксиз кадр эканлигимни билиб қолдим. Йўқ ишхонадагилар керакмассан демади. Шунчаки анчадан бери кўришга эриниб юрган интервьюдан олган хулосам шу бўлди. Интервьюда респондент ЎзА умуман танқидий ва муаллифлик мақолаларини бериши керак эмаслигини айтади. Рости Алламжоновнинг бу фикри мен учун янгилик бўлди.

Ўзлариям «Турон» агентлигини очганда соф хабар эмас, таҳлил ҳам бергандилар шекилли. Мени тушунишим бўйича уларга кўп нарса мумкин, бошқаларга эса...

У ЎзАни фаолиятини чеклар экан, ўзи бошқараётган агентлик ҳақида гап кетганда шундай дейди.

«АОКА журналистларга мутасаддилар билан интервью уюштиришда ёрдам беради. Тўғри бу бизни ташкилотни иши эмас, лекин вазиятга кўра бунга эҳтиёж бўлгани учун биз интервьюлар уюштиряпмиз » дейди Алламжонов.

Қизиқ нега сиз бошқараётган агентликка ўзига тегишли бўлмаган ишни қилиш мумкин-у бошқаларга мумкин эмас?

Демак, интервьюларга эҳтиёж бору, таҳлилий танқидий мақолаларга бугунги ОАВда эҳтиёж йўқми?

Сиз уюштираётган интервьюларни олдинроқ пресс-клуб ва МММ ҳам бошлаб берганидан хабарингиз борми? (эртага улар фаолияти чекланмаса деб қўрқаман)

ЎзАдаги таҳлилий мақолалар ортидан қанча ўзгаришлар бўлганидан ҳам балки, беҳабардирсиз.

ЎзАни камчилиги кўп. Гоҳида баьзи сиёсий ўйинлар ва кампанияларга майдон бўлиб қолади лекин..

ЎзА эмасмиди Навбахор Имомова, Пахлавон Содиқ, Малик Мансурларнинг муносабатини биринчи бўлиб олиб чиққан? Кейин бошқа сайтларда ҳам пайдо бўла бошлаган.

Расмий матбуот сифатида ЎзА биринчи бўлиб баьзи тақиқларга қарамай муҳолифат санаб келинган тарафга майдон бермадими?

Абдулла Қодирий уй музейи масаласи мақоласини кўтариб қай сайтга бормай ҳаммаси «ҳозирча мумкин эмас», деб қайтарган. Биргина ЎзА эьлон қилганди ўшанда. Кейин доимгидай бошқаларга ҳам жон кирган.

Тўғри Автотест бўйича ЎзАга материал беришга кучим етмади....

Бу агентлик журналистлари кўтарган муаммо туфайли қишлоқлардаги қанча мактаблар таьмирдан чиқди. Кўрлар жамиятига тегишли ётоқхона таьмирланди Ижтимоий ҳимояга муҳтож кичик қатламга бериладиган ёрдам пуллари кўтарилди. Матбуотчилар уйи бўйича айримлар коррупцияга қўл ургани фош бўлди ЎзАда бу каби ижобий ўзгаришга туртки бўлган мақолалар талай. Мен учун аслида журналистларни фаолияти ҳам фақат тадбирма-тадбир юриш эмас, ана шундай муаммоларни юқоридагиларга эслатишдан иборат.

Сиз биргина «Ўзбекистон» нашриёти ётоқхонаси аҳолига расман хужжатлаштириб берган ишингизни қанча кўз-кўз қилдингиз. Бунақа ишлар ЎзАдаги журналистлар қалами ёрдами билан кўп қилинган. Шунчаки ПР сизчалик бўлмаган холос. Сиз ўзингиздан бошқасини кўрмайсиз чоғи.

Тўғри ЎзА фуршет, зиёфат қилиб ҳар бир қилган ишини сизчалик ПР қилишни эплолмайди аммо, унда чиққан мақолалар жамиятдаги анча муаммоларни ижобий ҳал қилмоқда.

Кўп мутасаддилар ЎзАдаги танқиддан чўчиб туради. Шундай экан ЎзА қуруқ ахборот, хабар тарқатиш билан шуғулланиш керак дейишдан олдин мана шу ҳақиқатларни билиб қўйсангиз хато бўлмасди.

Бошқаларни ҳам холис ўрганишга уриниб кўринг бу ҳарҳолда танқидчиларингиз рўйхатини тузишдан фойдалироқ иш.

ЎзАдаги жамиятдаги муаммоларга ечим бўлган ҳар бир мақолани санашга эриняпману лекин, уларни сиз фуршет қилиб йиғиб турадиган бир қанча блогерлардан кўра кўпроқ жамиятга фойдаси тегаётганини аниқ биламан.

Хуллас, сизни «ноўрин» танқид қиладиганлар рўйҳатини яна бир кишига кўпайтириб ана шу ҳақиқатларни айтгим келди. Бу ҳали ҳаммаси эмас, десерт ҳали олдинда...

Журналистларни қўллашни Навоий 30 даги таҳририятларни ҳайдашдан бошлаганингизни биламан. Шахсан ўзимам ўша ердан ҳайдалдим. Энди ЎзАда муаллифлик мақолаларга ўрин йўқ деганингиз эса ҳудди ОАВни қўллаш эмас, уни ўзингизга мослаштиришга уринаётганингизга ўхшайди

XS
SM
MD
LG