Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:48

Россиялик режиссёр "музлаб қолган" Cовет даври ҳақида фильм олди (ВИДЕО)


Бир вақтлар бу ерларда Сталин даврида қамалиб, сургун қилинганлар яшаган бараклар бўлган. Кейинчалик Сталиннинг меҳнат лагерлари тугатилган, аммо собиқ маҳбуслар ва уларнинг қўриқчилари соқчилар бу ерларда қолиб кетган. Кейинчалик уларнинг сафларига комсомол аъзолари қўшилган.

Арктика, Кола ярим ороли, Мурманск вилояти, Апатити шаҳри. Хрушчев ва Брежнев ҳукмронлиги даврида ушбу шаҳарнинг аҳолиси ўсиб борган, аммо 30 йилдирки бунинг тескариси кузатилмоқда – одамлар ушбу гўзал, аммо ғамнок ва совуқ жойлардан қочмоқда.

Ксения Охапкина
Ксения Охапкина

Ксения Охапкинанинг "Бессмертний" ҳужжатли фильми Россияда 2019 йилнинг энг кўп муҳокама қилинаётган фильмидир.

Фильм Ригадаги “Артдокфест” фестивалида бош мукофотга сазовор бўлди, Карлови Вари кинофестивалида ҳужжатли фильмлар йўналишида ғолиб чиқди, Эстония фильмни “Оскар” мукофотига номзод қилиб кўрсатди.

“Ўлмас” фильми Эстония ва Латвия ҳамкорликда тайёрлаган лойиҳа бўлиб, Апатитида суратга олинган.

Унинг бош қаҳрамонлари – “Юнармия”, яъни “Ёшлар армияси” ватанпарвар ҳаракатига аъзо ҳамда рақс тўгарагига қатнашадиган болалар.

Бу болалар СССР парчаланиб кетганидан кейин 15-20 йил ўтгач туғилган, аммо ҳануз совет дунёсида яшамоқда.

Уларни Брежнев-Апдропов давридаги пионерлар ўлароқ тарбияламоқдалар. Бу ерларда қизлар аккордеон куйига рақсга тушади, ўғил болалар эса душманни ўлдиришни ўрганадилар.

Путин комсомоллари – “Юнармия” мураббийлари эса саводсиз аскарлар бўлиб, улар болаларга камикадзе учувчи Николай Гастелло каби ўз ватанларини севишни ўргатишади.

Ўн ёшли болаларга эркак киши учун энг олий қисмат Сурияда ўз ватани учун қурбон бўлишдир, дея уқтирилади. Бу ерлар ГУЛАГ (Главное управление лагерей) давридаги роллар сақланиб қолган пьесадек бўлиб, маҳбуснинг асосий орзуси соқчи бўлиб етишишдир.

Аммо “Ўлмас” фильми шунчаки журналистик иш эмас.

Ксения Охапкина санкт-петербурглик шоир Олег Охапкиннинг қизи бўлиб, унинг отаси қаламига мансуб асарлар совет даврида фақат самиздатда нашр этилган.

Охапкинанинг фильмини қоронғи бўшлиқ, қуёш йўқолиб қолган мамлакат ҳақидаги поэма, деб аташ мумкин.

Бу ерларда қуёш нурлари ўрнини сунъий ёруғлик манбалари эгаллаган.

Улардан бири Путиннинг ёш армиячилар фахрий витринасида ялтираб турган олтин бюстидир.

- Ленинизм, Сталинизм – бир хил нарсалар. Одамларга шунақа рамз керак. Уларга шунақа ҳукмрон тимсол керак экан, ҳеч нарса ўзгармайди. Мен шуни фильмда кўриб чиқишни хоҳладим: нега биз ўз ҳаётимизда эмас, балки бизга тақдим этилган шароитлар белгилаган ҳаётда яшаймиз? Агар биз ўз табиатимиздан келиб чиқиб яшаганимизда, бу дунё бошқача бўларди, чунки ҳар кимнинг табиати ўзгача, - дейди Охапкина.

- Фильм кўп қатламли. Мен космос ҳақида фильм суратга олишга қизиқиб қолдим. Ушбу воқеани афсона, вақт ёки ўлим мавжуд бўлмаган эртак контекстида кўрдим. Бу контекстни кўпчилик кўрмайди. Аслида, албатта, улар Россиянинг агрессияси ҳақида, Путин ҳақида ўйлашади. Аммо фильмни ҳар хил талқин қилиш мумкин. Ўсмирлар ҳақидаги фильм сифатида; гендер муносабатлар тўғрисидаги фильм сифатида, аниқроғи, уларнинг йўқлиги ҳақидаги фильм сифатида; космос ҳақидаги фильм сифатида; саноат ҳақидаги фильм сифатида. Мен фильмда одамлар экранда қайта жонланувчи ушбу воқеликда турли хил алоқаларни топишларига эришишга ҳаракат қилдим.

XS
SM
MD
LG