Сўзлашувлар ниҳоясига етгач, президент Кучма журналистлар ҳузурига чиқиб:"Томонлар бўҳронни бартараф этиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ тузадиган бўлди ва у бугуноқ ўз фаолиятини бошлайди. Томонлар қон тўкилишига йўл қўймаслик мақсадида ўз зиммасига куч ишлатмаслик мажбуриятини олди,"- деди
Яна унинг билдиришича, музокаралар президентнинг ўзи, Верховний Рада раиси Володимир Литвин ҳамда президентликка номзодлар иштирокида давом эттирилади.
"Томонлар Украина Олий судидан аризаларни ошкора ва адолатли кўриб чиқишини кутиб қолади,"- деди Украина президенти Леонид Кучма.
Сўзлашувлардан кейин Виктор Юшченко тунда ҳам тарқамаган митинг иштирокчилари – тарафдорлари ҳузурига борди ва улар олдида чиқиш қилиб, "музокаралар фақатгина сайлов иккинчи босқичининг такроран ўтказилиши тўғрисида бўлиши мумкин", деб баёнот берди.
Юшченкога кўра, сайлов иккинчи босқичининг такроран ўтказилиши учун Марказий сайлов комиссияси янгидан тузилиши ва унга ҳар икки томон вакиллари киритилиши лозим.
Шуни айтиш лозимки, Украинадаги вазият жаҳон мамлакатлари лидерлари диққат марказида қолмоқда. 26 ноябрь куни кеқурун бўлиб ўтган музокараларда воситачилик қилиш учун Польша ва Литва президентлари ҳамда Европа Иттифоқи олий раҳбарияти вакили қатнашганлиги ҳам фикримизнинг далилидир.
АҚШ президенти Жорж Буш ҳам жума куни кечга яқин Техасда қилган чиқишида Украинадаги вазиятни тилга олиб бундай деди:
"Овоз бериш пайтида сайлов натижаларини шубҳа остига қўядиган сохтакорликларга йўл қўйилгани тўғрисида кўплаб маълумотлар бор. Халқаро ҳамжамият вазиятни синчковлик билан кузатиб турибди. Одамлар диққат билан кузатиб турибди. Муаммо Украина ҳукуматига ишонч ва ҳурмат пайдо қила оладиган йўлда ҳал қилинади, деб умид қиламиз".