Линклар

Шошилинч хабар
26 октябр 2024, Тошкент вақти: 15:20

Исроил Эрон нишонларига  “қасос зарбалари” берганини билдирди


Исроил армияси Теҳроннинг шу ой бошида Исроилга қилган ҳужумларига жавоб тариқасида Эрондаги нишонларга "мақсадли ва аниқ" зарбаларни амалга оширганини билдирди.

"Биз Эрондаги ҳарбий объектларга аниқ ва аниқ зарбалар бердик - зудлик билан Исроил давлатига таҳдидларнинг олдини олдик", деди Исроил Мудофаа кучлари вакили.

“Учоқларимиз эсон-омон уйга қайтди”, - дея қўшимча қилди у.

Исроил армияси Эрон ўтган йили Исроилга ҳужум қилиш учун фойдаланилган ракеталарни ишлаб чиқарган объектларни нишонга олган.

Исроил ҳарбий учоқлари, шунингдек, "ер-ҳаво" ракета мажмуаларига зарба берди.

“Эрондаги режим ва унинг минтақадаги иттифоқчилари 7 октябрь дан буён бир неча жабҳада, жумладан Эрон ҳудудидан тўғридан-тўғри Исроилга тўхтовсиз ҳужум қилмоқда”, дейилади Исроил расмий билдирувида.

Исроил ҳужуми оқибатлари ҳақида Эрон томонидан ҳануз расмий баёнот берилмади.

Аммо ярим расмий Тасним ахборот агентлигининг хабар беришича, ҳужумлар ортидан Эрон парвозлар қисқа вақтга тўхтаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон пойтахти Теҳрон ва унга яқин жойлашган Караж шаҳрида бир нечта портлашлар содир бўлгани ҳақида 26 октябр куни тонгда маҳаллий ОАВ хабар берган эди.

Шунингдек, портлашлар ҳақида давлат телевидениеси ва “Ислом инқилоби” корпуси билан алоқадор “Фарс” ахборот агентлиги ҳамда CNN ҳам хабар берди.

Хабар қилинишича, Исроил зарбалари энергетика ёки ядровий иншоотларни нишонга олмаган.

Суриянинг “САНА” давлат ахборот агентлигига кўра, бир вақтнинг ўзида Исроил Суриянинг марказий ва жанубий қисмларидаги баъзи ҳарбий объектларни ҳам нишонга олган.

Байрут ва Ливан жанубига берилган ҳаво ҳужумлари қуруқликдаги операция билан бирга амалга оширилган.

Америка Қўшма Штатлари “Ҳизбуллоҳ”ни омонидан террорчи ташкилот деб эълон қилган, Европа Иттифоқи эса ўзининг қуролли қанотини қора рўйхатга киритган, аммо сиёсий партиясини эмас.

Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи томонидан террорчи ташкилот деб топилган ҲАМАС жангарилари 2023 йил 7 октябрда Исроилга ўтиб, 1200 га яқин одамни ўлдириши билан жорий уруш бошланиб кетган эди.

XS
SM
MD
LG