Вазирлик баёнотида айтилишича, Америка кемалари ўзини ҳимоя қилиш учун ўт очишга шайланганидан сўнг Эрон кемалари ортга қайтган.
Пентагон вакили Марк Беллестерос бу ҳақда “Озодлик”ка берган интервьюсида Ҳурмуз бўғозидаги воқеанинг бошқа тафсилотлари тўғрисида айтишга ваколатли эмаслигини билдирди.
Бироқ баъзи ахборот агентликлари Пентагондаги аноним манбага таяниб, воқеа якшанба куни эрталаб соат 8 ларда юз бергани тўғрисида хабар қилди.
Айтилишича, Эронга қарашли 5 кема ўзининг агрессив ҳаракати билан АҚШ кемалари ҳаракат йўналишини ўзгартиришга уринган. Бундан ташқари, эронликлар америкаликларга ҳужум қилиниши муқаррарлиги тўғрисида радиосигнал ҳам юборган.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Муҳаммад Али Ҳусайний юз берган ҳодисани тез-тез бўлиб турадиган нормал воқеа, деб баҳолади.
Бироқ АҚШ томони воқеага жуда жиддий тус бермоқда.
“Бу оқибати ўйлаб кўрилмаган, хавфли ва замирида душманлик ётган ҳаракат бўлди. Биз Давлат департаменти ва Миллий хавфсизлик кенгашидаги ҳамкасбларимиз билан биргаликда Эрондан бу ҳаракати изоҳини талаб қиламиз. Эрон келгусида хавфли воқеаларга олиб борувчи бундай ғаламисона ҳаракатлардан ўзини тийиши лозим”,- деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Гордон Жондрю.
Давлат департаменти вакили Шон МакКормак эса ҳукуматнинг ҳозирча Эронга расмий норозилик билдириш режаси йўқлигини айтар экан, АҚШ Форс кўрфази минтақасида ўзига ёки иттифоқчиларига нисбатан қиладиган ҳар қандай таҳдиди юзасидан Эрон билан гаплашиб қўйишга тайёрлигини таъкидлади.
Якшанба кунги воқеа АҚШ президентининг Яқин Шарққа қиладиган 8 кунлик сафари арафасида юз берди.