Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:41

Гулистон университетининг икки домласи пора билан ушланди


Сўнгги бир ҳафта ичида Гулистон Давлат университетининг икки нафар ўқитувчиси ўқишга кириш учун абитуриентлардан пора олаётган пайти ушланди, деб хабар қилди Озодлик манбаси.

Бу ҳақдаги хабарни Гулистон Давлат университетининг ўқитувчиси Озодликка маълум қилди.

Исмини ошкор қилмаётганимиз ушбу манбанинг айтишича, сўнгги бир ҳафта ичида икки нафар ўқитувчи пора билан ушланган, яна бир ўқитувчи пора олганлик айби билан ишдан бўшатилган.

- Бу сўнгги бир ҳафта ичида бўлди. Дастлаб университетимизнинг Педогогика факултетидаги Илҳом деган домла ушланди. У МХХ томонидан ушланди. 400 минг сўмни пора сифатида олаётган экан. Орадан 2-3 кун ўтгандан кейин университетимизнинг яна бир домласи ушланди. Унинг исмини айтишмаяпти. Лекин аёл домла экан. Уни ҳам хавфсизлик хизмати ходимлари ушлашди. Эртасига университетнинг қабул комиссиясида ишлаётган Шухрат Зиёев деган ўқитувчи ишдан олинди. У абитурентлардан ҳужжат қабул қилиш пайти 5000 сўмдан пул олаётгани ректорнинг қулоғига етибди. Кейин ректор уни ишдан бўшатиб юборди, дея хабар қилди исмини ошкор қилмаётганимиз Гулистон университетининг ўқитувчиси.

Гулистон Давлат университетининг ўзини таништирмаган маъсул ходими икки ўқитувчининг пора билан ушланганини тасдиқлади.

- Ҳозир тергов-суриштирув кетаяпти. Энди суд бўлмагунча бир нарса дея олмаймиз. Уларни ҳозир қўйиб юборишди. Уйида иккаласи ҳам. Қанча билан тушгани ва кимдан олгани бизга ҳам айтилмаяпти. Ўзимизнинг талабалар ўртада турганмиш. Тергов тугаса, барчаси ойдинлашади деди, Гулистон университетининг маъсул ходими.

Гулистон университетининг кадрлар бўлимида ишловчи исми сир қолишини сўраган ходими қабул бўлимида ишлаётган ўқитувчилардан бирининг ишдан бўшатилгани ва бу унинг қабул жараёнидаги фаолияти билан боғлиқ бўлганини тан олди.

- Энди унинг исми-шарифини айта олмайман. У абитурентларнинг ҳужжатларини навбатсиз ўтказиб беришга ёрдам бераман, деб пул олган. Бу ректоратга маълум бўлди. Кейин ректоримиз даврров уни ишдан бўшатиш бўйича буйруқ берди. Бу йилги қабул жараёни университетимизда анча шов-шувли бўлаяпти, деди университет ходими.

2 июл куни Тошкент Давлат Юридик институтини 12 йил давомида бошқарган профессор Мирзаюсуф Рустамбоев ректорлик лавозимидан бўшатилди.

Рустамбоевнинг ҳам айни қабул жараёни кетаётган пайтда ишдан кетишига “институтда авж олган коррупцияга алоқадорлиги” сабаб бўлиши мумкинлигини тахмин қилинди.
XS
SM
MD
LG